Huquqiy konikmalar va metodologiya (Legal Skills and Methodology)
Bosh sahifa
Mening kurslarim
Huquqiy konikmalar va metodologiya (Legal Skills and Methodology)
1-MAVZU. HUQUQSHUNOS MUTAXASSIS SHAKLLANISHIDA ZAMONAVIY ISH KO’NIKMALARI VA KOMPЕTЕNTSIYALARNING ROLI
Ma'ruza matni
Ma'ruza matni
1-МАВЗУ
ҲУҚУҚШУНОС МУТАХАССИС ШАКЛЛАНИШИДА ЗАМОНАВИЙ ИШ КЎНИКМАЛАРИ ВА КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИНГ РОЛИ
Мавзунинг асосий масалалар
1. Ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари.
2. “Soft skills” (мобил кўникмалар) моҳияти, унинг ҳуқуқшунос мутахассис шаклланишдаги роли.
3. “Soft skills” ва “Hard skills” (қаттиқ кўникмалар)нинг ўзаро тўлдирувчи ва фарқли жиҳатлари.
4. Юридик кадрларда касбий компетенцияларни ривожлантиришнинг аҳамияти.
Зарурий адабиётлар:
Mualliflar jamoasi. Shaxsiy rivojlanish. Darslik. – Т.: ТДЮУ, 2019. 6-23 b.
Tasso K. (2020). Essential Soft Skills for Lawyers: What They Are and How to Develop Them. Globe Law and Business, UK. 6-44 p.
Randall Kiser. (2017). Soft Skills for the Effective Lawyers. Cambridge. Cambridge University Press.
Manmohan Joshi. (2017). Soft Skills. 1st ed. [pdf]. Available at: https://bookboon.com/en/soft-skills-ebook
Майоров В.И. Введение в юридическую специальность: Учебное пособие. – Челябинск.: Южно-Уральский государственный университет, 2005. 53-64 с.
1. Ҳуқуқий кўникмалар ва методология модули предмети, вазифалари ва ўзлаштириш методлари
“Ҳуқуқий кўникмалар ва методология” модулининг предмети – бўлғуси ҳуқуқшунос кадрлар иш фаолиятида зарур бўладиган амалий билим ва ҳуқуқий кўникмаларнинг турлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, мазкур кўникмаларни реал вазиятда қўллаш ўринлари, услублари ва шакллари ҳисобланади.
Мазкур курсда ҳуқуқшунос мутахассиснинг шаклланиши ва келгуси фаолиятида керак бўладиган касбий ҳамда ҳаётий кўникмаларни вужудга келтириш, талабаларда замонавий юрист карьерасининг муҳим таркибий қисмлари бўлмиш мобил (ёки юмшоқ) кўникмалар (soft skills) юзасидан билим ва тажрибалар ҳосил қилиш, мутахассислик фанларидан ўзлаштирадиган қаттиқ кўникмалари (hard skills)ни аниқ вазиятларга самарали татбиқ қила олиш компетенциясини шакллантириш ва ривожлантириш, уларни амалиётда қўллашни ўргатишга мўлжалланган.
Ҳуқуқий кўникмалар ва методология ўқув курсининг асосий вазифаси талабаларда ҳуқуқий кўникмалар ҳамда ҳуқуқий фаолият ва ҳуқуқий тадқиқотлар методологияси юзасидан назарий билимлар ҳамда амалий тажрибаларни шакллантириш ҳисобланади.
Ўқув курсини ўзлаштириш учун қўлланиладиган, индивидуал ва жамоавий вазифалар уйғунлиги асосида, назарий ва амалий кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган умумий фалсафий ва илмий методлар ёрдамида қуйидаги мақсадларга эришиш кўзда тутилади:
ҳуқуқий кўникмалар ва ҳуқуқий тадқиқот методологиясини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш ва амалиётда қўллаш учун зарурий билим ва кўникмалар базасини шакллантириш;
муваффақиятли юрист карьерасини режалаштириш усулларини ўзлаштириш;
ҳуқуқшуноснинг шахсий ривожланиш режасини тўғри тузиш;
вақтни самарали бошқариш усулларини эгаллаш;
ҳуқуқшуноснинг оғзаки ва ёзма нутқи талаб ҳамда мезонларини ўзлаштириш;
оралиқ ва якуний назорат саволларига жавобларни тўғри тақдим этиш;
ҳуқуқий тадқиқот олиб боришнинг дастлабки тажрибаларини ўзлаштириш;
мантиқий ва танқидий фикрлаш тажрибасини ҳамда ҳуқуқий фаолиятга доир маълумотлар билан мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш;
таъсирчан резьюме ва бошқа шахсий биографий маълумотлар тузишни ўрганиш;
юристлар жамоаси ҳамда жамиятда ижобий шахсий имижни шакллантириш усулларини ўзлаштириш;
ҳуқуқий этика ва ҳуқуқшунослар касб ахлоқига оид талабларни билиш;
талабанинг мустақил таълим олиши, фикрлаши, ўзлаштираётган фанлари ва бўлғуси меҳнат фаолиятига ижодий ёндашишига кўмаклашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |