Термиз давлат университетининг 5А320401-Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси) магистратура мутахассислиги бўйича эксперт
ХУЛОСАСИ
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИНИНГ ЎҚУВ ЖАРАЁНИГА ЖОРИЙ ЭТИЛИШИ
Таълим йўналиши (мутахассислик)нинг дарс жадвалларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ва уларнинг ўрнатилган талаблар асосида тузилганлиги
Термиз давлат университетининг мазкур 5А320401-Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси) магистратура мутахассислиги таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар ва фанларнинг ўқув дастурлари билан таъминланган.
Ушбу таълим йўналишининг таълим соҳаси бўйича давлат таълим стандарти ОЎМТВнинг 21.08.2015 йилдаги 303-сонли буйруғи (ДТС “Ўзстандарт” агентлигидан 30.10.2015 йилда 5925 - сонли рақам билан рўйхатга олинган), малака талаблари ОЎМТВнинг тегишлилигича 14.08.2020 йилдаги 418-сонли буйруғи ва 25.08.2018 йилдаги 744-сонли буйруғи) билан, ўқув режалар ОЎМТВ томонидан тегишлилигича 14.08.2020 йил 3-сон ва 25.08.2018 йил 744-сон баённома, фан дастурлари ЎзМУ ўқув-услубий Кенгаши томонидан тегишлилигича 12.08.2020 йил 1-сонли баённомаси ва ОЎМТВ томонидан тегишлилигича 18.08.2018 йил 4-сон баённомаси билан тасдиқланган ва тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган.
Магистратура мутахассислиги ишчи ўқув режалари ОЎМТВ томонидан тасдиқланган ўқув режалари асосида ишлаб чиқилган. Ишчи ўқув режалари ОТМ кенгаши мажлисларининг қуйидаги баённомалари билан тасдиқланган:
2019-2020 ўқув йилида 2019 йил 28 августдаги 1- сонли;
2020-2021 ўқув йилида 2020 йил 28 августдаги 11-сонли.
магистратура мутахассислиги бўйича фанларнинг ишчи фан дастурлари ОТМ кенгаши мажлисларининг қуйидаги баённомалари билан тасдиқланган:
2019-2020 ўқув йилида 2019 йил 28 августдаги 1- сонли;
2020-2021 ўқув йилида 2020 йил 28 августдаги 11-сонли.
Ўқув жараёни жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс этганлиги ва амалиётга татбиқ этилиши
5А320401-Кимёвий технология (ноорганик моддалар кимёвий технологияси) магистратура мутахассислигининг ўқув режа ва ишчи ўқув режалари мавжуд ва улар бири бирига мувофиқ келади. Таълим йўналиши бўйича ўқитиладиган фанларнинг ўқув дастурлари ва ишчи ўқув дастурлари мавжуд ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган.
Шу билан бирга, таълим йўналишининг ўқув режалари ва улар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув режалари ҳамда ўқув фан дастурлари ва улар асосида ишлаб чиқилган ишчи ўқув дастурлари ўзаро мувофиқ ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган.
Талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги
Эксперт
ТТЕСИ доценти А.Ю.Тошев
Сана 13.12.2021 й.
Do'stlaringiz bilan baham: |