бир ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси мажлисини ўтказсин. Бунда аниқланган хато ва камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб, ижро интизомини таъминламаган раҳбарларга нисбатан тегишли чоралар кўрсин;
бир ой муддатда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси (Абдуллаев), Адлия вазирлиги (Давлетов) билан биргаликда заҳирада турган 9.5 минг гектардан ортиқ суғориладиган экин майдонларини белгиланган тартибда фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш чораларини кўрсинлар.
Вилоятда мазкур қарорлар ижросини таъминлашда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чорак якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш вазифаси юклатилсин.
Учқўрғон тумани ҳокимлиги (Вахобов) беш кун муддатда туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш Дастури ижросини бажарилмаслик сабабларини бирма-бир таҳлил қилиб, масъулларга нисбатан тегишли чораларни кўрсин;
кўп тармоқли фермер хўжаликларин ташкил этиш Дастурига киритилган лойиҳалар ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги иқтисодиёт комплексининг мутахассисларини масъул қилиб бириктирсин ва ҳар ўн кунда тижорат банклари томонидан кредит ажратилишини муҳокама қилиб борсин;
Кенгашлар фаолиятига чорвачилик ва мева-сабзавотчилик ихтисослигидаги фермер хўжаликларини туман фермерлар Кенгашига тўлиқ жалб этиб, улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномларини тузиш ишларини якунласин ҳамда маблағлар тўланишини ҳар ой якуни билан мухокама қилиб борсин.
Фермерлар Кенгашларининг иш ҳақидан бўлган қарздорлигини бир ой муддатда сўндириш чораларини кўриш.
Чортоқ тумани ҳокимлиги (Хайдаров) беш кун муддатда тумандаги тижорат банклари билан биргаликда Дастурга киритилган лойиҳаларни бирма-бир таҳлил қилиб, кредит олиши режалаштирилган фермер хўжаликларига кредит ажратиш графигини ишлаб чиқсин ва бажарилишини таъминласин;
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий фермерлар Кенгашлари:
уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича қабул қилган Фармонлари, Қарорларида белгиланган вазифаларни таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар мажлисини ўтказсинлар;
мазкур комиссиялар мажлисида ҳар бир туманда белгиланган вазифаларнинг бажарилмаганлиги сабабларини чуқур таҳлил қилиб, аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларини қабул қилсинлар.
9. Марказий банк (Исломов), республика тижорат банклари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хаитов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов):