Хулосалар



Download 192,71 Kb.
bet5/8
Sana14.06.2022
Hajmi192,71 Kb.
#666628
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
намаманган баён

г) Чортоқ тумани бўйича:
Кенгашнинг моддий-техника таъминоти талаб даражасида таъминланмаган, шундан атиги битта компьютер мавжуд. Кампьютер интернет тармоғига уланган бўлсада, лекин яхши ишламайди.
Тумандаги 758 та, яъни (79 фоиз) фермер хўжаликлари билан Кенгаш ўртасида ўзаро ҳаморлик шартномалари тузилмаган. Тузилган ҳамкорлик шартномлари ҳам тўлиқ бажарилмасдан қолмоқда. Жорий йилнинг 1 май ҳолатига фермер хўжаликлари томонидан тузилган шартномаларга асосан
126 млн. сўмлик аъзолик маблағлардан, 89,2 млн. сўми ёки 70,7 фоизи тўланмаган. Натижада, Кенгашнинг ходимлардан иш ҳақидан қарздорлиги 34,7 млн. сўмни ташкил этмоқда.
Дастурга киритилган ҳар бир лойиҳа ташаббускори билан ҳамкорликда лойиҳа-ларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилмаган, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларни бажарилиши халқ депутатлари туман Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилмаган.
2018 йил учун мўлжалланган дастурга кўра қўйчилик йўналиши бўйича
2 та (40 фоиз), паррандачилик бўйича 1 та (20 фоиз), асаларичилик бўйича
37 та (70 фоиз) лойиҳани бажарилиши таъминланмаган.
Иссиқхона ташкил этиш бўйича 4 та, совуткичли омборхоналар ташкил этиш бўйича 2 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган бўлсада, амалда улардан биронтасининг ҳам ижроси таъминланмаган.
2018 йил учун мўлжалланган дастурга кўра сервис хизмат кўрсатиш йўналиши бўйича 20 та (43 фоиз) лойиҳани бажарилиши таъминланмаган.
Шунингдек, сервис хизмати кўрсатиш йўналишида амалга оширилган лойиҳа-ларнинг аксарияти ҳам фермер хўжаликларида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари ҳисобига бажарилган.
2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш Дастурига асосан чорвачилик маҳсулотларни (гўшт ва сутни) қайта ишлаш бўйича биронта лойиҳани ишга тушириш режалаштирилмаган.
2018 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш Дастурига асосан мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича жами 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, амалда жорий йилнинг 1 май ҳолатига мазкур лойиҳаларнинг биронтаси ҳам амалга оширилмаган.
Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жорий йилнинг 1 май ҳолатига ажратилиши белгиланган маблағдан 442 млн.сўми ёки 7 фоизи ажратилган.
Шу билан бирга, 2018 йил 1 май ҳолатига кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича 2018 йил учун мўлжалланган дастур бўйича амалга оширилган лойиҳаларнинг биронтаси ҳам тижорат банклари кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмаган.
Туманда Дастурга киритилган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш учун зарур бўлган кредитларни ойма-ой ажратиб бориш жадваллари тасдиқланмаган ва уларнинг бажарилиши устидан мониторинг ўрнатилмаган.
Тижорат банклари томонидан лойиҳа ташабускорлари билан учрашиб, лойиҳалар муҳокама қилинмаган, лойиҳа ташаббускорларини кредитларни олмаслик сабаблари таҳлил қилинмаган.
д) Хулосалар.
1.Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижроси талаб даражасида ташкил этилмаган, Фармон ва Қарорларни ижроси жойларда чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг муҳокамаси ташкил этилмаган.
2. Наманган вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Дастурга асосан лойиҳаларни ҳокимликларида ижро интизомини ташкил этишда бир қатор жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд. Шундан, вилоят бўйича жами 1347 лойиҳадан 740 тасининг (56%) бажарилмай қолиши, жами талаб этиладиган маблағни 101 млрд 763 млн. сўмдан 80782 млн. сўм ўзлаштирилмай қолган, яъни маблағларни атиги 20981 млн. сўми (21%) ўзлаштирилган холос.
3. Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари фаолиятини янада ривожлантириш, Кенгашлар фаолиятига фермер хўжаликларини жалб қилиш, улар билан ҳамкорлик шартномаларини расмийлаштириш ва унинг шартларини бажарилишини таъминлашда амалга оширилаётган ишлар талабга жавоб бермайди.
4.Кенгашлар вилоятда фермерлик ҳаракатининг етакчиси ва бошқарувчи куч сифатида шаклланмаган. Кенгашларига берилган ваколат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланилмаяпти.
Айниқса, вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликларни ташкил этишда Кенгашларнинг фаоллиги, роли ва ўрни сезилмаяпти. Фермер хўжаликларини керакли ахборот ресурслари билан таъминлаш ҳамда замонавий тежамкор технологияларни жорий этиш каби тадбирларни кенг кўламда амалга ошириш ишларида жонбозлик сезилмаяпти.
5. Вилоятда ижро интизомининг сустлиги оқибатида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил қилиш бўйича 2018 йил учун тасдиқланган Дастурлардаги лойиҳалар бажарилмай қолмоқда. Маҳаллий ҳокимликлар ва фермерлар Кенгашлари томонидан лойиҳаларни танлашда юзакичилик билан ёндошиш ҳолатларига йўл қўйилган.
Вилоят 2018 йилда ташкил этилиши белгиланган 1347 та кўп тармоқли фермер хўжаликларидан атиги 33 таси ёш фермерларни ташкил этади. Вилоятда ёш фермерларга амалий ёрдам кўрсатиш ва айнан улар раҳбарлиги кўп тармоқли фемер хўжаликларини ташкил этиш ишларига етарлича эътибор қаратилмаган.
6. Вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликлари сифатида кўплаб фермер хўжаликлари томонидан хорижий валюта хисобидан тўловларни амалга оширган холда мевали кўчатлар харид қилиниб, интенсив боғлар жорий этилган бўлсада шу кунгача улар бўйича туман ҳокимларининг қонуний қарорлари қабул қилинмаган.
7. Вилоятдаги тижорат банкларининг қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ўрни мутлақо билинмаяпти. Кўп тармоқли фермер хўжаликларининг лойиҳаларини молиялаштиришда бир талай бюрократик тўсиқлар ва оқсоқликлар мавжудлиги сабабли кредит олиш бўйича ариза билан мурожаат қилган 535 та талабгорлардан атиги 85 тасига кредит ажратилган. Натижада Дастурларга киритилган лойиҳаларнинг аксарияти тижорат банклари томонидан молиялаштирилмай қолмоқда.
8. Вилоятнинг Учқўргон туманида Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши фаолиятини ривожлантиришда туманда ташкил этилган Кластер корхонаси томонидан фермер хўжаликлари билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномасига асосан кенгашга тўлаб бериладиган 219.0 млн сўм маблағлар турли хил баҳоналар билан тўлаб берилмасдан келинмоқда.
9.Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш бўйича тасдиқланган Дастурлардаги лойиҳалар ҳар бир туманнинг ихтисослиги, табиий жойлашуви, мавжуд ер майдонлари ва фермер хўжаликларининг молиявий ҳолатини тўлиқ ҳисобга олинмасдан, шошма-шошарлик билан лойиҳалар танланган.
Мазкур танланган лойиҳалар атрофлича ўрганилиб чиқилмасдан ҳамда тегишли мутахассилар томонидан муҳокама қилинмай Дастурга киритилган. Натижада вилоятда Дастурга киритилган кўп тармоқли фермер хўжаликлари лойиҳаларининг 80 фоизга яқини бажарилмай қолмоқда.
Юқоридаги таҳлил маълумотлари, ўрганиш натижалари ҳамда кун тартибидаги масала муҳокамасида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Раёсат мажлиси

Download 192,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish