б) Наманган вилояти бўйича:
Вилоятнинг 11 та туман кенгашларининг бирортаси ҳам доимий бино билан таъминланмаган, барча туман кенгашлари ижарада ўтиради. Мингбулоқ, Косонсой туман кенгашлари ҳаттоки компютер ва бошқа зарур мебел жихозлар билан ҳам тўлиқ таъминланмаган.
Ўз вақтида бадал пуллари тушумининг назорат қилинмаганлиги оқибатида Чортоқ туманида 34.7 млн сўм, Учқўрғон туманида 19.7 млн сўм иш хақидан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд.
Вилоятда 2018 йил 1 май холатига жами 10043 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, шундан 2018 йилда ташкил этиладиган кўп тармоқли фермер хўжаликлари 1347 тани ташкил этади.
Тахлиллардан кўриниб турибдики мавжуд 235 та ёш фермерларнинг атиги 33 таси ёки 14 фоизигина камраб олиниб, дастурга киритилиб, лойиҳалар белгиланган.
Энг ёмони дастурга киритилган 33 та фермерларнинг атиги 6 тасига Тўрақўргон ва Уйчи туманларида кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилган бўлса, қолган туманларда ёш фермерлар билан ишлаш тизими умуман ўз холига ташлаб қўйилган.
Тижорат банклари кредити хисобидан молиялаштирилиши белгиланган лойиҳалар учун ажратилиши белгиланган 47.1 млрд сўм маблағларнинг 5.2 млрд сўми ёки 11 фоизи ажратилган холос. Тўрақўрғон, Поп, Чортоқ туманларида эса лойиҳаларни молиялаштириш учун банк кредитлари умуман ажратилмаган.
Жорий йилнинг 1 май холатига чорвачилик бўйича лойиҳалар вилоят бўйича 46 фоизга бажарилган бир вақтда Наманган туманида 14 фоизга, Мингбулоқда 20 фоиз, Тўрақўрғонда 22 фоизга ва Уйчида 23 фоизга бажарилган холос.
Наманган туманида 1 та, Норин туманида 18 та интенсив боғ йўналишида ҳамда Наманган, Норин, Косонсой, Учқўрғон ва Янгиқўрғон туманларида музлаткичли омборхона йўналишидаги лойҳалардан бирортаси ҳам ижроси таъминланмаган.
Дастурда белгиланган 23 та совуткичли омборхоналарнинг 5 та (22%)га 525.0 млн сўмга технологиялар олиб келиб ўрнатилиши юзасидан шартномалар тузилган бўлиб, амалда 4 та лойиха молиялаштирилган.
Сервис хизматини кўрсатиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича бўйича лойиҳалар вилоятнинг Косонсой туманида
(3%), Янгиқўрғонда (7%) ва Мингбулоқ туманида (19%)га бажарилиб, бу борадаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаган.
Гўштни қайта ишлаш бўйича амалга оширилиши белгиланган 13 та лойиҳалардан шу кунгача вилоят туманларида 1 таси (8%) ишга туширилган холос.
Шунингдек, Сутни қайта ишлаш йўналишида ташкил этилиши белгиланган 14 та лойиҳалардан фақат 1 донаси Поп туманида ишга туширилган бўлиб, бошқа туманларда мазкур лойиха ижросига киришилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |