Хулоса чиқариш Режа



Download 213,11 Kb.
bet23/24
Sana24.02.2022
Hajmi213,11 Kb.
#232790
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
khulosa chiarish

АНАЛОГИЯ

Аналогия (грек. - мослик, ўхшашлик) бавосита хулоса чиқаришнинг бир туридир. Дедуктив хулоса чиқаришда фикр умумийликдан хусусийликка қараб, индукцияда хусусийликдан умумийликка қараб харакатланса, аналогияда эса бир хусусий холатдан бошқа хусусий холатга қараб харакатланади.


Аналогияда предметларнинг ўхшаш хоссаларига асосланиб хулоса чиқарилади. Табиат ва жамиятда объектив турли-туманлик билан бир қаторда, объектив ўхшашлик хам мавжуддир. Улар инсон онгида ўз ифодасини топади. Объектив реалликнинг турли сохаларига оид қонун ва қоидалар тузилиши жихатидан ўхшаш бўлса, улар акс эттирган воқеаликдаги турли нарса ва ходисалар хам маълум маънода ўхшаш бўлади.
Аналогия бўйича хулоса чиқариш объектив реалликнинг чексиз кўринишлари хамда унда мавжуд бўлган турли системаларнинг хоссалари, муносабатлари, структураларидаги ўхшашликларга асосланади. Масалан, сайёралар, давлатлар, ижтимоий тузумлар мохиятида ўхшашлик бор. Билишда мухим ва номухим хоссалар ўхшашлиги асосида аналогия бўйича хулоса чиқарилади.
Аналогия воситасида бир предметдан (моделдан) бошқа предметга (прототипга) ахборот ўтказилади. Хулоса асослари моделга, хулоса прототипга тааллуқли бўлади. Масалан, қадимги грекларнинг «Дедал ва Икар» афсонасида айтилишича, ота ва бола қулликдан озод бўлиш учун ўзларига қанот ясашади ва учиб кетишади. Бунда хулоса чиқариш қуйидаги кўринишда бўлади:
қуш тирик мавжудот, унинг қаноти бор, у учади.
Инсон хам тирик мавжудот, унинг қаноти йўқ, у учмайди.
Инсоннинг хам қаноти бўлса, у, эхтимол учади.

Аналогия бўйича хулоса чиқариш бошқа хулоса чиқаришлар каби асослардан, хулосадан ва асослар хамда хулоса ўртасидаги мантиқий алоқадан иборатдир. Унинг хулосаси эхтимолий шаклда бўлиб, кейинги текширишларни талаб қилади Аниқ асослардан баъзан аниқ, баъзан эхтимолий хулоса чиқади.


Аналогия ўзининг объектив асосига эга. Булар предметлар, уларнинг хоссалари ўртасидаги алоқалар ва муносабатлардир.


Хусусиятлар аналогияси ва муносабалар аналогияси.

Моделдан прототипга ўтказилаётган ахборотнинг табиатига кўра аналогиянинг икки тури фарқланади: хусусиятлар аналогияси ва муносабатлар аналогияси.


Хусусиятлар аналогиясида икки якка предмет ёки бир турдаги икки предметлар синфи ўхшаш белгиларига кўра ўзаро таққосланади. ўхшаш белгиларга асосланиб, бирида мавжуд бўлган белгининг бошқасида хам бўлиши мумкинлиги хақида хулоса чиқарилади. Масалан, Ер ва қуёш қатор мухим хоссаларига кўра ўхшашдир, яъни улар бир сайёралар тизимига кирувчи осмон жисмларидир, иккиси хам харакатда, кимёвий таркиби хам ўхшаш. Ана шу ўхшашликларга асосланиб олимлар қуёшда топилган янги элемент-гелий Ерда хам бўлса керак, деган хулосага келганлар. Аналогия йўли билан чиқарилган бу хулосанинг чинлиги кўп ўтмай тасдиқланди – Ерда хам гелий элементи топилди.
Бу мисолда икки предметнинг ўхшашлигига асосланиб, бирида мавжуд бўлган белгининг бошқасида хам борлиги хақида хулоса чиқарилди. ўхшатилаётган предметларни А ва В харфлари билан, белгиларни а, в, с, харфлари билан ифода қилсак, хусусиятлар аналогиясини қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
А предмети а, в, с, d белгиларга эга
В предмети а, в, с белгиларга эга
Эхтимол, В предмети d белгига эгадир.


Бу формула аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг типик схемасидир. Унда бир предмет хақидаги билим шунга ўхшаш бошқа предмет хақидаги билимдан хулоса шаклида келтириб чиқарилади.
Муносабатлар аналогиясида икки якка предмет, ёки бир турдаги икки предметлар синфи ўртасидаги муносабатларнинг ўхшашлигига асосланилади. Икки турдаги (а R b) ва (m Rn) муносабатларни таққосласак, а-m га, b-n га ўхшаш эмас, лекин улар ўртасидаги R-Rмуносабатларнинг ўхшашлиги бизга хулоса чиқариш имконини беради. Масалан, И. Кеплер планеталар харакатининг қонунини очганда, самовий жисмларнинг ўзаро тортишиш кучини инсонлар ўртасидаги мухаббатга таққослайди, шу асосда астрономияга тортишиш кучи тушунчасини киритади. Муносабатлар аналогиясининг формуласи қуйидагича:



F

a R b

m R1 n

Муносабатлар аналогиясида икки предметлар ўхшашлиги хақида эмас, икки предмет ўртасидаги муносабатни ўрганиш асосида бошқа икки предмет ўртасидаги муносабат хақида хулоса чиқарилади.


Аналогияни турларга ажратганда хулосанинг аниқлик даражасига хам эътибор берилади. Шу жихатдан аналогияни қатъий (аниқ), қатъий бўлмаган ноаниқ ва хато аналогияга ажратамиз. қатъий аналогиянинг ўзига хос хусусияти шундаки, кўчиралаётган ва ўхшатилаётган белгилар ўртасидаги алоқа зарурий бўлади. Аниқ фанларда, моделлаштиришда фикр қатъий аналогия шаклида юритилади.
Аналогия моделлаштириш методининг мантқий асосини ташкил этади. Моделлаштиришда (конкрет ёки абстракт) объектлар моделларда, яъни шартли образлар, схемалар, объектнинг кичрайтирилган нусхаларида тадқиқ этилади.
Маълум сабабларга кўра текширилаётган объектни табиий шароитларда ўрганиш қийин бўлганда ёки мумкин бўлмаганда моделлаштиришдан фойдаланилади. Бу ўз навбатида билиш жараёнини енгилаштиради.
Моделларни уч турга бўлиш мумкин:

  1. Табиий моделлар-ўрганилаётган объект билан бир турда бўлади ва ундан фақат ўлчамлари, жараёнларининг тезлиги ва баъзи холларда ясалган материали билан фарқ қилади.

  2. Математик моделлар-прототип (асл нусха) дан жисмоний тузилиши билан фарқ қилади, лекин прототип билан бир хил математик тасвирга эга бўлади.

  3. Мантиқий математик моделлар-белгилардан иборат бўлиб абстракт модель хисобланади ва тафаккур жараёнини ўрганишда қўлланилади.

Моделларнинг бу турларидан алохида-алохида ва биргаликда фойдаланилади.
Сўнгги вақтларда моделлаштириш кўпинча компьютер воситасида амалга оширилмоқда. Масалан, янги автомобилнинг модели компьютерда ясалиб, унинг ўлчамлари, турли афзалликлари математик моделлаштириш воситасида аниқланади.
қатъий бўлмаган аналогияда ўхшаш бўлган ва кўчирилаётган белги ўртасидаги зарурий алоқа эхтимоллик даражасига эга бўлади. Ижтимоий, тарихий воқеаларни ўрганишда ва аниқ, табиий фанларда илмий тадқиқот ишлари олиб борилганда фикр юритиш қатьий бўлмаган аналогия тарзида бўлади. Масалан, немис олими Шпенглернинг таъкидлашича, жамият хам тирик организмлар каби тўртта ривожланиш босқичини босиб ўтади. Булар: пайдо бўлиш, ривожланиш, етуклик даври ва емирилиш даври.
Агар ёлғон хукмни 0 билан, чин хукмни 1 билан, хулосанинг эхтимоллик даражасини Р (а) билан белгиласак, қатъий аналогияда Р (а)=1; қатъий бўлмаган аналогияда 1>Р (а)>0 бўлади.
Аналогия бўйича чиқариладиган хулосанинг аниқлик даражасини ошириш учун, яъни хулосанинг чин бўлиш эхтимолини ошириш учун маълум шартларга риоя қилиш зарур. Булар қуйидагилардан иборат:
1. Таққосланаётган предметларнинг имкони борича кўпроқ ўхшаш белгилари аниқланиши лозим. Шунда хулосанинг чинлик даражаси, чин хулоса чиқариш имкони ортади.
2. Таққосланаётган предметларнинг ўхшаш белгилари предметлар учун мухим белгилар бўлиши керак. Шунда хулоса чин фикрга яқинлашади.
3. Таққосланаётган предметларнинг кўчирилаётган белгиси билан бошқа белгилари зарурий алоқада бўлиши керак. Шунда хулосанинг ишонарли, аниқ бўлиш шартлари бажарилган бўлади.
4. Таққосланаётган предметларнинг кўчирилаётган белгиси билан ўхшаш белгилари бир типда бўлиши керак.
5. Таққосланаётгоан предметларнинг фарқ қилувчи белгиларининг миқдори кам бўлиши ва бу белгилар зарурий, мухим бўлмаслиги шарт. Агар предметлар мухим, зарурий белгилари билан бир-биридан фарқ қилса, аналогиянинг хулосаси хато бўлади.
Юқоридаги қоидаларнинг бузилиши ёлғон аналогияга, яъни хато хулоса чиқишига сабаб бўлади. Ёлғон аналогияда хулосанинг чин бўлиш эхтимоли 0 га тенг: Р (а)=0. Билиш жараёнида билиб ёки билмасдан ёлғон аналогияга йўл қўйилади. Турли хил иримларга ишониш (масалан, туз тўкилса, жанжал бўлади ва хоказо) ёлғон аналогияга яққол мисол бўлади.
Бадиий адабиётдан, халқ оғзаки ижодидан аналогиянинг барча турларига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан: «Йигит-сўзидан, йўлбарс-изидан қайтмас» мақоли.
Аналогиянинг хулосалари бошқа хулоса чиқариш турлари каби билиш методи сифатида мухим ахамиятга эгадир.
Билиш жараёни объектив реалликдаги предмет ва ходисаларнинг ташқи ва ички хоссаларини таққослаш, уларнинг узвий алоқасини аниқлашдан бошланади. Аналогияда таққослаш асосида ўхшаш, умумий хусусиятлар аниқланади, предметлар ва ходисалар хақидаги билимлар чуқурлашади ва конкретлаштирилади. Табиий ва ижтимоий фанларда аналогия турли ходисалар хақида хар-хил фаразларни, яъни гипотезаларни хосил қилиш ва баён этиш усули сифатида хизмат қилади.
Маълумки, жуда кўп қонун-қоидалар дастлаб гипотеза шаклида баён қилинган бўлиб, унда хулоса чиқариш аналогия тарзида амалга оширилган. Икки предмет ва ходисани таққослаш, уларнинг ўхшаш томонларини аниқлаш янги билимлар хосил қилиш имконини беради. Аналогиядан инсон билимини кенгайтириш воситаси сифатида кенг фойдаланилади.
Унинг хулосалари аниқ, эхтимолдан холи бўлганда, исботлаш жараёнида ишлатилади.

Download 213,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish