Хулоса чиқариш Режа



Download 213,11 Kb.
bet21/24
Sana24.02.2022
Hajmi213,11 Kb.
#232790
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
khulosa chiarish

қолдиқлар методи. Бу метод ўрганиш объекти мураккаб ходисадан иборат бўлиб, биттасидан бошқа қисмларининг сабаблари аниқ булганда, ана шу қолган қисмни вужудга келтирувчи сабабни топиш мақсадида қўлланилади. Унинг мухокама юритиш жараёнида амал қилиш схемаси қуйидагича:



холлар

ходисадан аввал келиб, унинг айрим қисмларини вужудга келтирувчи холатлар

ходиса

1
2
3

АВС
А
В

x, y, z
x
y

Эхтимол, С холат z нинг сабабидир.


қолдиқлар методини қўллаш натижасида гелий, рубидий каби химиявий элеметлар, Нептун планетаси топилган ва бошқа турли сохага оид кўп ходисалар аниқланган.
Бу методни қўллаганда мухокама юритиш жараёнининг қандай кечишини Нептун планетасининг кашф этилиши мисолида кўриб чиқамиз. Уран планетасининг харататини кузатар эканлар, олимлар унинг хисоблаб чиқилгандан кўпроқ миқдорда оғишган орбита бўйлаб харакат қилишини қайд этганлар. Маълумки, планетанинг оғишиш миқдорининг бир қисми унга шу пайтгача маълум бўлган планеталарнинг таъсир ўтказиши билан боғлиқ. қолган қисмининг эса бошқа бир куч таъсирида бўлаётганини бу ерда тушуниб олиш қийин эмас. Олимлар, шу пайтгача номаълум планета мавжуд бўлиб, ана шунинг таъсирида Уран планетасининг оғишиш миқдори кўпаяётган бўлса керак, деган тахминий фикр билдиришган. Орадан маълум бир вақт ўтгандан кейин, Леверье хисоблаш йўли билан янги планетанинг-Нептуннинг жойлашишини айтиб беради. Нихоят И. Галле 1846 йили янги қурилган телескоп ёрдамида уни осмон сферасидан топади.
Агар Уран планетасига таъсир этувчи планеталарни А, В, С лар, Уран планетасининг умумий оғишиш миқдорини ташкил этувчи қисмларини а, в, с, d билан белгилаган холда, оғишишнинг а миқдорини-А планетаси, в миқдорини-В планетаси, с миқдорини-С планетаси таъсири билан боғласак, унда d миқдори «қандайдир номаълум Х планетаси мавжуд бўлиб, ана шуниинг таъсирида вужудга келса керак», деган хулосани хосил қилувчи мухокаманинг амалга ошаётганини кўрамиз.
Унинг формуласи қуйдагича бўлади:
АВС лар а, в, с, d ларни келтириб чиқаради
А а ни келтириб чиқаради
В в ни келтириб чиқаради
С с ни келтириб чиқаради
Эхтимол, қандайдир Х мавжуд бўлиб, у d ни келтириб чиқараётган бўлса керак.

Демак, қолдиқлар методи мохиятини шундай ифодалаш мумкин: агар ўрганилаётган мураккаб ходисани ташкил этувчи ходисанинг (ёки ходисанинг қисмининг) битта холатдан бошқа холатлар билан алоқаси зарурий характерга эга бўлмаса, ана шу қолдиқ холат мазкур ходисанинг (ходиса қисмининг) сабаби бўлиши мумкин.


Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари, қолдиқлар методи хам эхтимолий билим олиш воситаси хисобланади. Чиқарилаётган хулосанинг чин бўлиш эхтимоли, биринчидан, ходисадан аввал келиб, унга таъсир ўтказаётган холатлар хақидаги билимнинг қай даражада бўлиши, иккинчидан, хар бир холат билан вужудга келаётган мураккаб ходиса ўртасидаги алоқадорлик зарурий характерга эга эканлигига аниқ ишоч хосил қилиш, учинчидан, конкрет хар бир холат билан у сабаби бўлиб хисобланаётган ходиса қисми ўртасидаги алоқадорликнинг таъсодифий эмаслигини аниқлаш ва шу каби омилларни хисобга олган холда ортади.
Шундай қилиб, сабабий алоқадорликни аниқлашнинг биз кўриб чиққан индуктив методлари ўз мантиқий структурасига кўра етарли даражадаги мураккаб мухокама юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш дедуктив хулоса чиқариш иштирокида амалга ошади. Хусусан, дедукция тасодифий холатларни мухокама жараёнидан чиқариб ташлаш (элиминация қилиш) йўли билан (айирувчи-қатъий силлогизмнинг tollendo ponens модуси асосида) индуктив умумлаштириш йўналишини белгилашга, унинг хулосасининг асосланганлик, ишочлилик даражасининг ортишига хизмат қилади.



Download 213,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish