3. Спорт асбоб-анжомларидан хавфсиз усулларда фойдаланиш компетенсияси
А1
Жисмоний машқларни бажаришда шикастланишнинг олдини олиш қоидаларига амал қила олади;
жисмоний машқларни бажаришдан олдин ва кейин юрак уриш меъёрини аниқлай олади;
жисмоний машқларни бажариш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига амал қила олади.
А2
Гимнастика спорт турлари бўйича турли жиҳоз ва анжомларнинг номларини билади, тузилишини тушунтира олади ҳамда амалий машғулотларда белгиланган қоидалар асосида фойдалана олади;
ўзи ёки бошқалар шикастланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳақида бошланғич билимга эга бўлади.
Б1
Спорт ўйинлари, жиҳоз ва анжомларнинг номлари, тузилиши ва ўлчамлари ҳақида маълумотларни билади;
спорт ўйинларига оид жиҳоз ва анжомлар, баскетбол шчити, ҳалқа, тўп, футбол дарвозаси, тўр, тўп, байроқлар, волейбол устуни, ҳакамлар ўтириш учун махсус жой, тўлдирма тўп, турли тўсиқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қила олади;
кураш турлари бўйича анжом, жиҳозларнинг номлари, тузилиши, ўлчамлари ҳақида маълумотга эга бўлади ва фойдалана олади.
республикамизда жорий этилган уч босқичли спорт мусобақалари ҳақида тушунчага эга бўла олади;
курашда хавфсизлик техникасига риоя қила олади;
шикастланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади.
Мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш усуллари
Режа:
1.Мусобақалар турлари.
2.Мусобақа ўтказиш усуллари:
а) айланма усул;
б) чиқиб кетиш усули;
д) аралаш усул.
3.Мусобақа низоми.
Таянч тушунчалар
Мусобақалар, турлар, расмий, ўртоқлик, усуллар, айланма, чиқиб кетиш, аралаш, қуръа ташлаш, мусобақалар ташкил қилиш, ўтказиш, ўйинлар жадвали, илонсимон, мусобақа натижасини баҳолаш, низом.
Мусобақалар турлари.
Мусобақалар ўқув тренировка ишининг давоми ҳисобланади. Улар спортчи билан мураббийни сермашаққат ишига якун ясайди. Мусобақалар қатнашчиларини ҳар хил тайёргарлиги даражасини аниқлашга ёрдам беради, техник ва тактик такомиллашишни рағбатлантиради. Мусобақаларда қатнашиш жараёнида ўйинчиларда интизомлик, ҳамжиҳатлик, ўзининг манфаатларини жамоа манфаатларига бўйсундириш ва ўзининг устидан бошқара билишни, ғалаба қозонишда тиришқоқлик ва кучли иродани, жамоа олдидага маъсулият ҳисларини тарбиялайди.
Баскетбол бўйича мусобақалар фақат жамоавий бўлиши мумкин. Ташкилий шакл бўйича расмий (асосий) ва ўртоқлик (кўмакчи) мусобақаларга ажратишади.
Расмий мусобақаларга алоқадор деб Олимпия ўйинлари, Жаҳон биринчиликлари, Европа, Осиё, Ўзбекистон биринчиликлари ва ҳ.к. мусобақалар ҳисобланади. Ғолиб чемпион унвони билан тақдирланади. Кубок учун мусобақалар уларда максимал сон жамоаларни қатнашишини таъминлаш учун ва қатнашувчиларнинг сонига қарамасдан, ғолибни қисқа вақт ичида аниқлаш учун ўтказилади.
Ўртоқлик учрашувлари деб жамоалар тайёргарликни ҳар хил даврида ўзаро келишиб ўтказиладиган мусобақага айтилади (улар баъзан асосий мусобақалардан олдин ўтказилади). Ҳозирги вақтда айрим шаҳарларда ва ҳалқаро ўртоқлик учрашувлар анънага айланиб қолган. Улар спорт ўйинларини омма орасида тарғиб қилишга ёрдам беради, ҳар хил халқлар орасида дўстона муносабатни ривожлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |