Чиқиб кетиш усул бўйича мусобақалар ўтказиш. Бу усул бўйича мусобақалар ўтказилганда учрашувда ютқазган жамоа кейингги учрашувларда қатнашмайди. Натижада мусобақа охирида бирор марта ҳам ютқазмаган жамоа қолади. Ана шу жамоа ғолиб ҳисобланади. Охирги (финал) учрашувда ғолиб жамоага ютқазган жамоа иккинчи ҳисобланади. Чиқиб кетиш усули бир қатор камчиликларга ҳам эга.
Бу усул барча жамоаларнинг ҳақиқий ўринларини аниқлаш имконини бермайди ва шу усул қўлланилганда аксарият жамоалар жуда кам учрашувларда қатнашади. Бирорта кучли жамоа биринчи куннинг ўзида мағлубиятга учраб, мусобақалардан чиқиб кетиши мумкин.
Чиқиб кетиш усули бўйича ўтказилган мусобақаларда ҳамма учрашувлар бирор жамоанинг ғалабаси билан тугалланиши лозим.
Бу усул 2 шаклдан иборат:
А) Бир марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш;
Б) Икки марта мағлубиятга учрагандан кейин чиқиб кетиш.
Жамоаларнинг сони жуфт бўлганда юқоридан ва пастдан баб-баравар сондаги жамоалар биринчи тур ўйинларидан озод қилинади.
Жамоаларнинг сони тоқ бўлган пайтларда биринчи тур ўйинларида жадвалнинг пастидан юқорига нисбатан бир жамоа ортиқ озод қилинади.
Кучли жамоалар биринчи турнинг ўзида мағлубиятга учраб, чиқиб кетишларнинг олдини олиш учун уларни жадвалга тарқатиб чиқиш мумкин.
Саккиз жамоа учун бир мағлубиятдан кейин чиқиб кетиш усулида ўйин жадвали қуйидагича тузилади:
Биринчи турдан бошлаб қатнашадиган жамоалар сонини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
(а-2 н) х 2 қ Х
бу ерда а – қатнашаётган жамоалар сони, 2 н – қатнашаётган жамоалар сонига яқин 2 нинг каррасига тенг жамоалар сони:
Масалан, қатнашаётган жамоаларнинг сони – 10 га тенг, каррага оширилган энг яқин сон 2 куб қ, демак, – 8
Формулани йечамиз:
(а-2)х қ (10-23) х 2 қ (10-8) х 2 қ 2х2қ4;
1-тур 2-тур 3-тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1 1
2 3
3 3
4 3
5 5
6
7 8
8 8
Жамоалар сони 10 га тенг бўлса, устини иккала томонидан учтадан жамоа ажратиб қўйилади, ўртадаги тўртта жамоа эса биринчи тур ўйинларини бошлайди.
10 та жамоа учун жалвал.
1-тур 2-тур 3-тур 4-тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
Жамоалар сони тоқ бўлса, биринчи турлда жадвалниннг тагидан бир сон ортиқ жамоа ўйинлардан озод қилинади.
Масалан, 11 жамоа қатнашади. Унда:
( а - 2н ) Х 2 қ (11 – 23) Х 2 қ (11 - 8) Х 2 қ 3 Х 2 қ 6
Демак, жадвал ўртасидан 6 та жамоа 1- тур мусобақаларини бошлайди, икккита юқоридаги ва учта пастдаги рақамларга эга 5 та жамоа эса мусобакаларни иккинчи турдан бошлаб давом эттиради.
1-тур 2-тур 3-тур 4-тур
(чорак финал) (ярим финал) (финал)
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
Тасодифни ёки икки кучли жамоаларни 1 - турда учраб қолишини бартараф қилиш мақсадида кучли жамоаларни тарқатиш усулидан фойдаланишади. Кучли жамоаларни тарқатиш мақсадида, уларга маълум рақамлар ажратилади ва улар орасида алоҳида қуръа ташланади.
Аралаш усул. Мусобақалар аралаш усули бўйича ўтказилганда учрашувларнинг бир қисми чиқиб кетиш, иккинчи қисми эса айланма усулида ўтказилади. Бу усул мусобақаларда қатнашаётган жамоларнинг сони кўп хамда улар бир – бирларидан ҳудудий жиҳатдан узоқда жойлашганларида қўлланилади. Бунда ҳамма жамоалар маълум бир ҳудудларга ёки гуруҳларга бўлинади. Мусобақалар ҳудудларда ва гуруҳларда чиқиб кетиш усули бўича ўтказилса, финал мусобақалари эса айланма усул бўича ўтказилиши мумкин. Ва, аксинча, агар мусобақалар ҳудудларда ва гуруҳларда айланма усуслида ўтказилса, финал мусобақалари чиқиб кетиш усули бўича ўтказилиши мумкин.
Мусобақа ўтказиш усулларида мусобақа жадвалининг ҳар бир жуфтидан биринчи бўлиб ёзилган жамоа мезбон, иккинчи бўлиб ёзилган жамоа меҳмон ҳисобланади.
Маълумки, ўтказиладиган мусобақаларда учрашаётган жамоа аъзоларининг спорт кийимлари бошқа-бошқа рангда бўлганлиги маъқул. Шунинг учун зарур бўлган пайтда мезбонлар кийимларини алмаштиришлари керак. Мезбонлар учрашув бошланишидан аввал меҳмонларга майдончани танлашга имконият беришлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |