Хudoynazarova sayyora ravshanovnaning “Boshlang’ich sinf o’quvchilarining jismoniy sifatlarini tarbiyalashning nazariy va amaliy asoslari”



Download 0,71 Mb.
bet5/36
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#223769
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
Sayyora .....

Тадқиқоднинг назарий аҳамияти: Педагогика курси жисмоний тарбия дарсларида инновацион педагогик технологияларни жорий этишга йўналтирилган назарий қарашлар ва амалий йондашувлар билан бойитилди.
Тадқиқоднинг амалий аҳамияти: Жисмоний тарбия дарсларида иннивацион педагогик технологиларни қўллаш орқали дарсларни сифат ва самарадорлиги ошади.
Тадқикот ишининг фарази: Бошланғич синфлар жисмоний маданият дарсларида инновацион педагогик технологияларни жорий этишни ташкил этишга оид ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар таълим жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Диссертациясининг тузилиши ва ҳажми: дессертацияси, кириш, уч боб, олти булим хулоса ва адабиётлар рўйхатидан иборат булиб 90 сахифада баён қилинган.
Дессертация кириши мавзунинг долзарблиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти, предмети, илмий янгилиги, амалий аҳамияти ишининг тузилиши ва ҳажми, аниқ тушунарли қилиб баён этилган.
Диссертациянинг учинчи бобида тадқиқотнинг вазифалари, тадқиқот услублари, илмий-услубий адабиётларнинг назарий таҳлили, педагогик кузатувлар, педагогик-назорат, педагогик тажриба, математик-статистик услублар ва ташкил қилиниши йўллари ишланган ва жисмоний маданият дарсларини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштиришнинг самарали услублари, кўрсаткичлари ишлаб чиқилган
БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ДАРСЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


    1. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия таьлим бўйича Давлат талим сандарти (ДТС) мазмуни ва талаблари .

«Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, умумтаълим фанларини ўқитишнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш, замонавий методологиясини яратиш, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини компетенсиявий ёндашув асосида такомиллаштириш, ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2017-йил 6-апрелда ушбу давлат таълим стандарти ишлаб чиқилди.
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлюксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида» 1998-йил 5-январдаги 5-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлюксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида» 2013-йил 8-майдаги 124-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги 2017-йил 15-мартдаги 140-сон қарори;
ЎзДСт 1.0-98. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар»;
ЎзДСт 1.1-92. «Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари»;
Ўз ДСт 1.5-93. «Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби»;
ЎзДСт 1157:2008. Ҳужжатларни унификатсиялаштириш тизими. Ташкилий-фармойиш ҳужжатлар тизими. Ҳужжатларни расмийлаштиришга бўлган талаблар.
Ўз ДСт 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар.
Бошланғич синфларда жисмоний тарбия таьлим бўйича Давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифалари: Давлат таълим стандартининг мақсади – умумий ўрта таълим тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот – коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, маънавий баркамол ва интеллектуал ривожланган шахсни тарбиялашдан иборат.
Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- умумий ўрта таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
- миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
- ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш, умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;
- кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интегратсиясини таъминлаш;
- таълим ва унинг пировард натижалари, ўқувчиларнинг малака талабларини эгаллаганлик даражасини тизимли баҳолаш тартибини, шунингдек таълим-тарбия фаолияти сифатини назорат қилишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
- давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.
Бошланғич синфларда жисмоний тарбия таьлим бўйича Давлат таълим стандартининг асосий принциплари: Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади;

  • ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишлари устуворлиги;

  • умумий ўрта таълим мазмунининг инсонпарварлиги;

  • давлат таълим стандартининг таълим соҳасидаги давлат ва жамият талабларига, шахс эҳтиёжига мослиги;

  • умумий ўрта таълимнинг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

  • умумий ўрта таълим мазмунининг республикадаги барча ҳудудларда бирлиги ва яхлитлиги;

  • умумий ўрта таълимнинг мазмуни, шакли, воситалари ва усулларини танлашда инновация технологияларига асосланилганлиги;

  • ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенсияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги;

  • ривожланган хорижий мамлакатларнинг таълим соҳасида меъёрларни белгилаш тажрибасидан миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш.
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish