Анабаптизм (юнонча anabaptizō – янгидан сувга ботираман, қайта чўқинтираман) ҳам XVI асрда Реформация жараёнида Ғарбий ва Марказий Европада пайдо бўлади. Анабаптистлар чўқинтириш сирли маросимини инсон онгли равишда бунга рози бўлганда амалга ошириш лозим, шунинг учун диндорлар қайта чўқинтирилиши керак деб ҳисоблайдилар. Черков иерархияси, иконалар, аксарият христианлик сирли маросимларини рад этдилар, мулк ва умумий мулкни йўқ қилишни талаб этадилар.
Меннонитлар XVI асрнинг 30-йилларида анабаптизмдан ажралиб чиққан ва ўз номланишини раҳбари голландиялик руҳоний Менно Симонсдан олди. Меннонитлар ҳар қандай зўрлашни гуноҳ деб ҳисоблайдилар, мўмин бўлишни, ёмонликка зўрликни қарши қўймасликни тарғиб қиладилар. Баптист ва анабаптистлар сингари чўқинтиришни катта бўлганда ўтказишни тўғри деб биладилар, чунки ижодкор эътиқод фақат катта кишиларда бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар. Христианликда қабул қилинган вино ва нон билан тамадди қилиш маросимидан ташқари ўзига хос ғурурни тийиш тимсоли бўлган бир-бирининг оёғини ювиш маросими ҳам мавжуд. Диний жамоанинг барча чўқинтирилган аъзоларининг тенглигига қарамасдан менонитлар ўртасида руҳонийлар ҳам бор.
Меноннитлар Исонининг ерга иккинчи марта қайтиб келиши ва келажакдаги Худонинг Ердаги салтанати ҳақидаги тасаввурларга эга. Инсон тақдирининг олдиндан белгиланганлиги ҳақидаги ғояни тан олмайдилар. Уларнинг фикрига кўра, инсон эркин иродага эга.
Унитаризм, (франц. unitarisme ва лот. unitas бирлик) XVI асрда пайдо бўлган, худонинг уч қиёфаси тўғрисидаги таълимотни рад этади. Инсониятнинг гуноҳкорлиги, Исонинг илоҳийлиги, унинг инсонлар гуноҳларини ювиш мақсадида қилган қурбонлигига ҳам унитарлар ишонмайдилар. Худони дунёвий ақли сифатида кўришади. Христианликнинг ушбу шакли баъзида дин ва фалсафа ўртасида турган таълимот деб ҳисобланади.
Методистлар гуруҳи Англияда XVIII асрда пайдо бўлиб, англикан черковининг йўналишларидан бири ҳисобланади. Унинг тарафдорлари христиан ахлоқи меъёрларига методик равишда риоя қилишни талаб қилганларидан номланиши келиб чиқади. Таълимотининг асослари англиканлар таълимотига яқин туради. Англиядан ташқари бу йўналиш АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Методизм тарафдорлари 31 млн. кишини ташкил қилади.
У.Бутс асос солган “Халоскорлар Армияси” методизмга яқин туради. Унинг таълимоти методистларникидан фарқ қилмайди. “Халоскорлар Армияси” харбий ташкилот сингари ташкил этилган. Бу ташкилот аъзолари кўча-кўйларда ваъзхонлик қилиш билан машҳурлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |