|
|
bet | 68/94 | Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 0,62 Mb. | | #61819 |
| Bog'liq hozirgi ozbek tiliBu sahifa navigatsiya:
- -у, -ю, -да
- -ки (-ким), чунки, гўё, гўёки, токи, агар, башарти, гарчи, яъни, шунинг учун, мабодо.
- Мақсад боғловчиси: токи. Шарт ва тўсиқсизлик боғловчилари: агар (гар), агарчи, гарчи, гарчанд, башарти, мабодо. Юкламалар
- -ми, -чи, -а (-я), -у (-ю), -оқ, -ёқ, -ку, -да, -дир, -гина (-кина, -қина) Сўз юкламалар: фақат, ахир, ҳатто, ҳаттоки, ҳам, наҳот, наҳотки, худди, нақ.
- -ку, -у (-ю), -да, -оқ (-ёқ), ахир, ҳатто, ҳаттоки, ҳам
Бириктирув боғловчилари.
Зидлов боғловчилари.
Айирув боғловчилари.
Бириктирув боғловчилари: ва, ҳам, ҳамда. Билан кўмакчиси бириктирув боғловчиси вазифасида қўлланилади. Бу боғловчилар уюшиқ бўлаклар ҳамда қўшма гап таркибидаги содда гапларни боғлайди.
Бу боғловчилар ўрнида -у, -ю, -да юкламалари ҳам қўлланилади. Масалан, Ҳалиги йигит бошни кўтариб Саидийга бир қаради-да, яна ўз иши билан машғул бўлди. (А.Қ)
Зидлов боғловчилари: аммо, лекин, бироқ, ҳолбуки. Бу боғловчилар уюшиқ бўлакларни ва мазмунан зид бўлган гапларни боғлайди. Зидлов боғловчилари ўрнида ҳам -у, -ю, -да юкламалари қўлланилади. Озроқ мизғиб олмоқчи бўлди-ю, танасининг зирқираб оғришидан кўзи илинмади. (С.А)
Айирув боғловчилари: ё, ёки, дам, гоҳ, хоҳ, баъзан.
Бу боғловчилар асосан такрорланган ҳолда қўлланилиб, гап бўлаклари ва гапларни бир-биридан ажратиш ҳамда ва воқеа ҳодисанинг олдин-кейинлигини кўрсатиш учун қўлланилади. Масалан, гоҳ олмазор, гоҳ шафтолизор, гоҳ теракзорлар орасидан ўтиб борардим. (Х.Т)
Эргаштирувчи боғловчилар қўшма гап таркибидаги содда гапларни эргашиш (тобелаш) муносабати асосида боғлайди: -ки (-ким), чунки, гўё, гўёки, токи, агар, башарти, гарчи, яъни, шунинг учун, мабодо.
Эргаштирувчи боғловчилар маъноларига кўра қуйидагича:
Аниқловчи боғловчилари: -ки (-ким), яъни.
Сабаб боғловчилари: чунки, шунинг учун.
Чоғиштирув боғловчиси: гўё, гўёки
Мақсад боғловчиси: токи.
Шарт ва тўсиқсизлик боғловчилари: агар (гар), агарчи, гарчи, гарчанд, башарти, мабодо.
Юкламалар
Сўз ёки гапга қўшимча маъно қўшиш учун ишлатиладиган ёрдамчи сўзлар юкламалар дейилади.
Юкламалар тузилишига кўра икки хил:
Аффикс юкламалар: -ми, -чи, -а (-я), -у (-ю), -оқ, -ёқ, -ку, -да, -дир, -гина (-кина, -қина)
Сўз юкламалар: фақат, ахир, ҳатто, ҳаттоки, ҳам, наҳот, наҳотки, худди, нақ.
Юклама қўшимча маъно ифодалашига кўра қуйидагича:
Кучайтирув ва таъкид юкламалари: -ку, -у (-ю), -да, -оқ (-ёқ), ахир, ҳатто, ҳаттоки, ҳам.
Сўроқ юкламалари: -ми, -чи, -а (-я), наҳот, наҳотки.
Айирув ва чегаралов юкламалари: фақат, -гина (-кина, -қина). Бир ва ёлғиз сўзлари фақат юкламаси ўрнида қўлланилади.
Аниқловчи юкламалари: нақ, ҳудди.
Гумон юкламаси: -дир.
Юкламаларнинг ёзилиши қуйидагича:
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|