Тақлидий сўзлар
Товушга, ҳаракат ва ҳолатга тақлидни билдирадиган сўзлар тақлидий сўзлар дейилади.
Тақлидий сўзлар маъно жиҳатидан икки хил:
Товушга тақлид билдирувчи сўзлар: қарс-қурс, гурс-гурс, гуп-гуп, шиқ-шиқ, гумбур-гумбур, тап-туп, тапир, тупур, чуғур-чуғур, пиқ-пиқ, пиқир-пиқир, тарақ-туруқ.
Товушга тақлид билдирувчи сўзлар уч хил:
а) инсонга хос товушга тақлид: қиқир-қиқир, пиқир-пиқир, пиқ-пиқ, инга-инга, қақир-қуқур, қулт-қулт ва бошқалар;
б) ҳайвонлар ва паррандаларга хос товушга тақлид: миёв-миёв, вов-вов, ку-ку, чуғур-чуғур ва бошқалар.
в) нарса ва предметларнинг ҳаракати натижасида ҳосил бўлган товушларга тақлид: қасур-қусур, гуп-гуп, гумбур-гумбур.
2. Ҳаракат ва ҳолатга тақлид билдирувчи сўзлар: ялт-юлт, милт-милт, лип-лип, ланг, чурқ, ғуж-ғуж, дув-дув, жимир-жимир, лапанг-лапанг.
Тақлидий сўзлар қўлланишига кўра якка: пиқ, пиқир, шиқ, дув, ялт, тиқ, тиқир, тарс гумбур, гуп, лип, тақ; жуфт: ғир-ғир, дув-дув, қулт-қулт ҳолда қўлланилади.
Якка ҳолда қўлланаладиган тақлидий сўзлар асосан этмоқ феъли билан боғланган ҳолда қўлланилади: гуп этди, шиқ этди.
Тақлидий сўзлар гапда барча гап бўлаги вазифаларида келади.
Тақлидий сўзлардан от: шалдироқ, қарсак; феъл: гурилла, ловулла; сифат: ялтироқ каби сўзлар ясалади.
Морфологияга хос атамалар:
Ўзак қўшимча, сўз ясалиши, грамматик маъно, ўзакдош, сўз ясовчи, шакл ясовчи, сўз ўзгартирувчи, сўз таркиби, сўз туркумлари, от, (атоқли, турдош, жамловчи, аниқ, мавҳум (от), кўплик, эгалик, келишик), сифат (аслий сифат, нисбий сифат, сифат даражалари, оддий, қиёсий, орттирма (даража), сон (саноқ, тартиб, дона, чама, жамловчи, тақсим, каср, саноқ сўзлар), олмош (кишилик, кўрсатиш, ўзлик, сўроқ, белгилаш, бўлишсизлик, гумон), феъл (ўтимли, ўтимсиз, бўлишли, бўлишсиз, нисбат, замон, майл, шахс-сон, равишдош, сифатдош, ҳаракат номи) равиш (ҳолат, пайт, ўрин, мақсад, сабаб, миқдор-даража) кўмакчи, кўмакчи от, боғловчи, юклама, модал сўз, ундов сўз, тақлидий сўз).
Синтаксис
Синтаксис – грекча тузиш демакдир. Синтаксис сўзларнинг ўзаро бирикиши сўз бирикмалари, гап ва уларнинг грамматик хусусиятларини ўрганади.
Синтаксиснинг ўрганиш объекти сўз бирикмалари ва гапдир.
Сўз бирикмаси
Икки ёки ундан ортиқ мустақил сўзларнинг маъно ва грамматик жиҳатдан маълум қонун-қоидалар асосида бирикиши сўз бирикмаси дейилади.
Сўз бирикмаси бир мураккаб тушунчани ифодалайди, таркибидаги сўзларнинг ҳар бири алоҳида гап бўлаги бўлиб келади. Масалан, кенг кўча, катта уй. Сўз бирикмаси таркибидаги сўзларнинг боғланиши икки хил: тенг боғланиш, тобе боғланиш. Тенг боғланишли бирикмалар таркибидаги сўзлар тенг боғловчилар ёки оҳанг ёрдамида боғланиб, бир хил гап бўлаги бўлиб келади. Масалан, Ўктам ва Содиқ бир синфда ўқийди.
Тобе боғланишли сўз бирикмасида бир сўз бошқасига тобе бўлади. Бундай боғланишларда ҳоким ва тобе сўз бўлади. Тобе сўз ҳоким сўзнинг маъносини аниқлаб, тўлдириб, изоҳлаб келади. Тобе боғланишли бирикмаларда сўроқ ҳоким сўздан тобе сўзга берилади. Масалан, баланд уй (қандай уй). Тобе бирикмаларда тобе сўз олдин, ҳоким сўз кейин келади, тобе сўз узуқ тўлқинли ҳоким сўз тире ва нуқта шартли чизиқчалар билан кўрсатилади.
Эга ва кесим боғланиши шаклан сўз бирикмасига ўхшаса-да, у сўз бирикмаси эмас, гап ҳисобланади. Чунки бу ҳолатда фикр ифодаланади. Келишик, эгалик қўшимчалари, кўмакчилар тобе ва ҳоким сўзларни боғлаш вазифасини бажаради.
Ҳоким сўзнинг қайси сўз туркумига мансублигига кўра сўз бирикмалари икки хил:
Do'stlaringiz bilan baham: |