Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин



Download 17,62 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,62 Kb.
#50156
Bog'liq
10-mavzu. Savollar javoblari.


Абдуллаев Хасанбой 215-гурух
Жавоблар
1. Фуқаровийликни инсонга ҳуқуқий, ижтимоий, маънавий ва сиёсий жиҳатдан лаёқатли эканлигини ҳис этишни таъминловчи жамловчи тушунча сифатида ҳам талқин этиш мумкин.
В.Дальнинг қайд этишига қараганда, ―фуқаровийлик фуқаролик жамиятини тузиш учун жамиятнинг онги ва билими даражасини ифода этган ҳолатдир.
Кўриниб турганидек, фуқаровийлик нафақат инсоннинг ҳуқуқий мақоми, балки унинг билими ва жамиятнинг ҳолатини англаши, ижтимоий меъёрлардан хабардорлиги ва уларга риоя қилишига боғлиқ. Бу ерда фуқаролар томонидан жамият тараққиёти йўлида амалга ошириладиган бирдамлик, ўзаро ҳамкорлик сингари ихтиёрий фаолият ҳам назарда тутилади. Бундай ҳолатда фуқаровийликда ҳуқуққа нисбатан маънавиятнинг устуворлиги намоён бўлмоқда. Аслида кўпгина анъанавий жамиятларда ҳамиша фуқаровийлик ҳуқуқий мазмунда эмас, балки кўпроқ маънавий ахлоқий кўринишда намоён бўлади.

2. Фуқаровийликни фаоллик нуқтаи назаридан шартли равишда даражаларга ҳам ажратиш мумкин:


- фуқаро масъулиятли, онгли ва виждонли бўлса у дастлабки поғонада, яъни фуқаровий хусусиятларга эга бўлган шахслар қаторига киритиш мумкин;
- агар фуқарода атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан маълум бир муносабати шаклланган бўлса уни фуқаровий позициясига эга бўлган шахс сифатида эътироф этиш мумкин;
- агар фуқарода ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда бурчи учун амалий ҳаракатни бажариш кўникмаси мавжуд бўлса уни фаол фуқаро сирасига киритиш мумкин.

3. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни англашдан иборат. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида қабул қилинади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланади.


Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларида намоён бўлади. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этишади. Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этади, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя ҳамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган жараён бўлгани сингари фуқаровий онг ҳам тарихий давр мобайнида шаклланади. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос равишда шаклланади. Шу мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс эттиради.

4. Фуқаролик онги умумий тамойилларгагина асосланмасдан, моҳияти жиҳатидан ўзгариб боради. Албатта жамиятда барқарор бўлган, ҳар қандай сиёсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба, анъаналар сингари ўзгармас хусусиятга эга қадриятлар мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши мумкин бўлган тезкор ўзгаришларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба эса айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар онгига сингиб боради.


Тушунча сифатида ―фуқаролик онги ҳақида гап кетганда аввало фуқаронинг давлат билан сиёсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига бўйсуниши тушунилади. Кишининг ҳуқуқий мақомида ифодаланган фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган бир қатор ҳуқуқ ва бурчлар билан мустаҳкамланган.

5.Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро таъсирлашуви рўй берадиган ва манфаатлари амал қиладиган жамият муносабатларига фуқаровий онг кириб боради ва уларни акс эттиради. Шунингдек, у кишилараро муносабатларга таъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, мазмун ва шакл бағишлайди. Кишиларнинг ижтимоий ҳаёт ҳамда давлатга нисбатан, шахс билан давлат ўртасида ҳақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари фуқаровий онгда мужассамлашган.


6. Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.


7. Кўпинча фуқаровий фаоллик ёшларда кузатилади. Албатта фуқаровий фаолликка таъсир кўрсатувчи омил фақат ёш билан чегараланмайди. Билим даражаси, дунёқараш, тарбия ва ҳатто яшаш манзили ҳам бунга таъсир кўрсатади.


Кўпинча ёшлар фуқаровий фаоллик кўрсатишни исташса-да, сиёсий соҳада бундай фаолият кўрсата олмайдилар. Бошқача айтганда, ёшлар давлат сиёсати мураккаб бўлганлиги туфайли ўз истакларини сиёсатчилар олдида тўғри шакллантиришга қодир бўлмайдилар. Бошқа тарафдан сиёсий соҳа ёшлардан анча узоқ бўлганлиги туфайли ёшлар ўз манфаатларини давлат сиёсати билан мувофиқлаштиришда мураккабликларга дуч келишлари мумкин. Шу туфайли уларнинг баъзилари сиёсий партияларга аъзо бўлишади, аксарияти эса умуман сиёсатга қизиқмай қўядилар.
Download 17,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish