Hozirgi o’zbek


Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас



Download 0,62 Mb.
bet82/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Муҳайё, Сурайё, Раъно, Муқаддас,
Кўзимни ёндириб кийибсиз атлас (Х.С.)
Ундалмалар алоҳида оҳанг билан ажратилиб айтилса, улардан кейин ундов белгиси қўйилади. Ҳой, бўрилар! Сўзларингдан қайт. (Ҳ.)

Кириш сўз ва киритма гап


Сўзловчининг ўзи баён этган фикрга муносабатини билдирадиган сўзлар кириш сўзлар дейилади. Кириш сўзлар ҳам гапнинг турли ўринларида келиб, бошқа бўлаклардан вергул билан ажратилади. Масалан, Дарҳақиқат, қўриқ ва бўз ерлар поёнсиз эди. (Ш.Р.)
Кириш сўзлар биргина сўздан иборат бўлса содда, сўз биркмалари, кенгайган бирикмалар билан ифодаланса, мураккаб бўлади. Меҳмон эртага кетади шекилли, кузатмаймизми? (Т.Мал.)
Кириш сўзлар қуйидаги маъноларни билдиради:

  1. Ишонч ва тасдиқни: албатта, сўзсиз, шубҳасиз, дарҳақиқат, ҳақиқатан ҳам.

  2. Гумонни: эҳтимол, балки, шекилли.

  3. Ачинишни: афсус, аттанг, бахтга қарши.

  4. Фикрга муносабатни: менимча, сенингча, фикримча, айтишларича.

  5. Фикрнинг тартибини: биринчидан, иккинчидан.

  6. Фикрнинг олдинги фикрга боғлиқлигини: демак, хуллас, умуман, шундай қилиб, шунингдек, аксинча, асосан.

Сўзловчининг асосий фикри ичида айтган қўшимча фикрини англатувчи гап киритма гап дейилади. Киритма гап асосан фикрни тўлдириш, унга изоҳ бериш учун ишлатилиб, вергул билан ажратилади. Биз, синф раҳбаримиз айтди, дарсларга пухта тайёрланишимиз керак.
Агар кириш гап ёйиқ бўлса тире билан ажратилади ёки қавс ичига олинади. Масалан, «Ўтган кунлар» романи (сиз бу роман асосида кинофильмни кўргансиз) жуда қизиқарли асар.

Бир бош бўлакли гаплар


Сода гаплар эгали ёки эгасиз бўлади. Масалан, Дам олиш куни саёҳатга борамиз гапида бита бош бўлак-кесим (борамиз) қатнашган. Иккинчи бош бўлак-эга гап таркибида иштирок этмаган.
Эгаси мавжуд бўлган гаплар шахсли гаплар: Ҳар Ким экканини ўради.
Эгаси мавжуд бўлмаган гаплар шахссиз гаплардир: Нима эксанг, шуни ўрасан. (Мақол)
Эгаси мавжуд бўлмаган гапларнинг қуйидаги турлари бор.

  1. Эгаси (шахси) маълум гаплар.

  2. Эгаси (шахси) номаълум гаплар.

  3. Эгаси (шахси) умумлашган гаплар.

  4. Эгасиз (шахсиз) гаплар.

  5. Атов гап.


Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish