Саноқ сон. Саноқ сонлар предметнинг сон-саноғини билдиради. Шакл жиҳатидан миқдори сонлар билан бир хил бўлади: беш киши, уч дугона.
Дона сон предметнинг доналаб саналадиган миқдорини билдиради. Саноқ сонларга -та қўшимчасини қўшиш билан ҳосил бўлади: учта, бешта, ўнта.
Дона сонлар ҳисоб сўзлар: нафар, дона, бет, бош, нусха сўзлари орқали ҳам ҳосил бўлади: беш нафар киши, юз бет китоб каби.
Предметнинг тахминий миқдорини билдирадиган сонлар чама сон дейилади. Чама сон саноқ сонга -лаб, -ларча, -тача қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади: юзлаб, ойларча, бештача.
-лаб, -ларча қўшимчалари ўн, юз минг, сонларига, -тача қўшимчаси барча сонларга қўшилади.
Икки сонни жуфтлаш орқали ҳам чама сон ҳосил бўлади: беш-ўнта, юз-юз элликта каби.
Предметнинг жамлигини билдирадиган сонлар жамловчи сон дейилади. Жамловчи сонлар саноқ сонга -ов, -овлон, -ала қўшимчаларини қўшиш билан ҳосил бўлади: бешов, олтовлар, иккаласи каби.
-ов, -овлон иккидан еттигача ва ўн сонига -ала қўшимчаси иккидан бешгача бўлган сонларга қўшилади. Икки, олти, етти сонларига -ов қўшимчаси қўшилганда и товуши тушади: икков, олтов, еттов, икковлон. -ала қўшимчаси икки сонига қўшилганда и тушади: иккала.
Тақсим сонлар предметнинг миқдор жиҳатидан бўлинганлигини билдиради. Саноқ сонга -тадан қўшимчасини қўшиш билан ҳамда дона соннинг такрорланишидан ҳосил бўлади: бештадан, ўнтадан: бешта-бешта.
Сонлар гапда қуйидаги синтактик вазифаларда келади:
Отлашганда эгалик ва келишик қўшимчаларини олади гапда эга: Иккови бирдан кулиб юборди.
Тўлдирувчи: Билаги зўр бирни, билими зўр мингни йиқар (Мақол).
Қаратқичли аниқловчи. Икковининг ҳам уйлари шу томонда. Сонлар отлашмаганда от олдидан келиб сифатловчи аниқловчи: магазиндан юзта китоб олинди.
Феъл олдидан келиб ҳол: Кутубхонага бешовлон боришди, шунингдек кесим: Икки ўн беш-бир ўттиз вазифаларини бажаради.
Барча сонлар орасида бир сони ўзига хос.
Бир сони миқдор билдирувчи сўзлар ва сўроқ олмошларига қўшилиб миқдорнинг кўплигини: бир талай, бир неча, бир қанча баъзан камликни: бир оз, бир мунча билдиради.
Айирув боғловчиси вазифасида келади: Бир ёзади, бир гапиради.
Гумон, ноаниқлик маъносини билдиради: Уйимизга бир киши келди. Унга бир нима бўлди каби.
Маънони кучайтиради: бир чопади, бир соғиндим.
Фақат маъноси ўрнида келади: Ишончим бир сендан.
Пайт билдирувчи (йил, кун, вақт) каби сўзлар билан қўшилиб пайт ҳоли бўлиб келади.
Сонлар тузилишига кўа содда: ўн, юз; мураккаб (қўшма): ўн беш, бир юз эллик, учдан бир; жуфт: ўн-ўн беш, ўттиз-қирқ бўлади.
Олмош
Олмошлар предмет ва унинг белгисига ном бўлмай, белгининг мавжудлигини кўрсатадиган сўзлардир. Олмошлар от, сифат, сон ўрнида қўлланилиб уларнинг бажарадиган вазифасини бажаради. Махсус сўроққа эга эмас. Улар қайси сўз ўрнида қўлланилса шу туркумга хос сўроқни олади. Масалан, У келди (ким келди), шундай бино (қандай бино), тўрт китоб (нечта китоб) каби.
Олмошлар маъно жиҳатидан мавҳум ва умумийдир.
Олмошлар маъно ва грамматик жиҳатдан қуйидаги турларга ажратилади: Кишилик олмошлари, кўрсатиш олмошлари, ўзлик олмоши, сўроқ олмошлари, белгилаш олмошлари, бўлишсизлик олмошлари, гумон олмошлари.
Кишилик олмошлари: мен, сен, у, биз, сиз, улар. Бу олмошларнинг I, II шахси (мен, сен, биз, сиз) шахсга нисбатан, III шахси (у, улар) шахс ёки предметга нисбатан ишлатилади. I шахс кишилик олмошлари (мен, биз) сўзловчи, II шахс олмошлари (сен, сиз) тингловчи, III шахс олмошлари (у, улар) ўзга-нутқ жараёнида қатнашмайдиган шахсни билдиради.
Мен, сен олмошларининг кўплик шакли йўқ. Бу олмошларга -нинг, -ни қўшимчалари қўшилганда битта -н товуши тушади. менинг, сени.
У олмошига -га, -да, -дан қўшимчалари қўшилганда битта н қўшилади: унга, ундан. Кишилик олмошларига эгалик қўшимчалари қўшилмайди. Сен олмошига -лар қўшимчаси қўшилганда (сенлар) менсимаслик, камситиш маънолари ифодаланади. Биз ва сиз олмошларига -лар қўшилганда маъно кучаяди, таъкидланади.
Сиз олмоши нутқда якка шахсга нисбатан ҳам ишлатилади. Мен олмоши ўрнида биз қўлланилади ва «камтарлик», «мағрурланиш» маънолари ифодланади. Масалан, Бу ишни биз бажарамиз.
Мен олмоши ўрнида мумтоз адабиётда камина, фақир, банда олмошлари қўлланилар. Бундай олмошлар от-олмошлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |