5.2.2 Математика ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар
Математик коммуникатив курс
Бакалавр:
- дунёни билишнинг махсус усули бўлган математика, унинг тушунчалари ва тасаввурларининг яхлитлиги;
- ахборот технологиясининг жамиятни ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти;
- янги ахборот технологияларидан таълим соҳасида фойдаланиш формалари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш;
- математик анализ, аналитик геометрия ва математик статистиканинг асосий тушунчалари ва методлари;
- педагогик дастурлаш воситалари;
- матнларни ва график ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва ишлов бериш, ахборот технологияларини билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши;
- объектларни сифат ва миқдор муносабатларини ифодалашда математик белгилардан фойдаланиш;
- педагогик дастурлаш воситаларини ишлаб чиқиш;
- янги ахборот технологиялари воситалари билан ишлаш;
- тармоқ технологиялари (internet, электрон почта ва бошқалар) воситалари билан ишлаш;
- ахборот технологиясининг дастурий воситаларидан фойдаланиб, турли ҳужжатларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш кўникмасига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |