Табиий-илмий курс
Бакалавр:
- коинотнинг яхлит физик объект эканлиги ва унинг эволюцияси;
- табиий фанларнинг фундаментал бирлиги, табиатни билишнинг тугалланмаслиги, унинг янада тараққий этиши;
- табиатда дискретлик ва давомийлик;
- табиатдаги тартиблилик ва тартибсизлик орасидаги нисбат ҳақида, объектлар тузилишининг тартибга солинганлиги, уларнинг тартибсизлик ҳолатига ўтиши ва аксинча ҳолатлар;
- табиатнинг динамик ва статистик қонунлари;
- табиий тизимнинг объектив тавсифи бўлган эҳтимоллик;
- табиатшуносликнинг турли бўлимларидаги ўлчамлар ва ўзига хослик;
- табиатшуносликнинг фундаментал константалари;
- мувофиқлик (симметрия) тамойили ва табиатни асраш қонунлари;
- табиатдаги ҳолатлар ва унинг вақт ўтиши билан ўзгариб туриши;
- табиатдаги объектларнинг индивидуал ва коллектив муносабатлари;
- табиатшуносликда замон;
- материя тузилишининг биологик шакли, хусусияти, тирик системаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш тамойиллари;
- биосфера ва унинг эволюцион йўналиши;
- тирик системалар яхлитлиги ва гомеостази;
- организм ва атроф-муҳитнинг ўзаро таъсири, организмлар ҳамжамоаси, экосистемалар;
- табиатни муҳофаза қилишнинг экологик тамойиллари, табиатдан оқилона фойдаланиш, табиатни асрашга қаратилган технологиялар яратиш истиқболи;
- табиатшуносликдаги энг янги кашфиётлар, улардан техник қурилмалар яратишда фойдаланиш истиқболлари; физик ва биологик моделлаштириш;
- одам биосфераси ва ижтимоий биологияси бирлиги табиати нуқтаи назардан уларнинг касбий фаолиятдаги оқибатлари;
- Марказий Осиё мамлакатларининг географик жойлашиши, табиий-иқтисодий ва аҳоли потенциали;
- ёш физиологияси ва гигиенасининг асосий тамойиллари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
- механика, электр ва магнетизм, тебраниш ва тўлқинлар, квант физикаси, статик физика ва термодинамика, моддаларнинг реакцияга бардошлилиги, экологиянинг асосий тушунчалари, қонунлари ва моделлари;
- физика ва экологияда назарий ва экспериментал тадқиқотлар олиб бориш усуллари;
- Марказий Осиё мамлакатларининг географик тавсифномаси, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари;
- физик ва биологик ҳодисаларнинг зарарли оқибатларидан атроф-муҳитни, инсонни муҳофаза қилиш усуллари ва методлари;
- ёш физиологияси фанининг асослари ва гигиена талабларини билиши, малака ҳосил қилиши ва амалда қўллай олиши;
- содда физик, кимёвий ва биологик тизим моделларидан ўқув жараёнида фойдаланиш;
- табиатшунослик фанларининг турли бўлимлари учун характери бўлган катталикларнинг тартиб рақамларини ўлчаш ва баҳолаш;
- атроф-муҳит ва одамни заҳарли моддалардан муҳофаза қилиш;
- гигиена талабларига риоя қилиш кўникмаларига эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |