II. Автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар
9. Йўловчилар ташишга мўлжалланган автобусларни бошқаришга тегишли тоифага (малакага) эга бўлган, 21 ёшга тўлган ва тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар қўйилади.
10. Шаҳарлараро, тоғ йўналишларига, шунингдек бир марталик буюртмалар бўйича сайёҳат-экскурсия ташишларига ва болаларни ташишга кейинги уч йилда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган ҳайдовчилар қўйилади.
11. Халқаро йўналишларга кейинги уч йилда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган ва халқаро автомобилларда йўловчилар ташиш соҳасида касб ваколати тўғрисида гувоҳномага эга бўлган шахслар қўйилади.
12. Автобуснинг ҳайдовчиси DST 974/2000 Ўзбекистон Давлат стандартлари талабларига, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
III. Автобусларнинг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш
13. Автобусларнинг техник ҳолати ва уларнинг жиҳозлари тегишли стандартлар талабларига, техник фойдаланиш қоидаларига, автомобиль транспорти ҳаракатдаги қисмига техник хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тўғрисидаги Низомга, тайёрловчи корхоналарнинг йўриқномаларига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга жавоб бериши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар, туристик йўналишнинг қатнов йўли схемалари бўйича ҳаракатланаётган автобусларга ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмаларини ёки хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларини хабардор қилиш ташувчи томонидан жўнаб кетишдан камида 12 соат олдин амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 майдаги 424-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 09/19/424/3170-сон)
14. I—III тоифадаги автомобиль йўлларида барча тур ва русумдаги автобуслар ишлашига рухсат берилади.
IV-V тоифадаги автомобиль йўлларида ўқ нагрузкаси 6 тоннагача бўлган автобуслар ишлашига рухсат берилади.
15. Тоғ йўналишларида ва уларга тенглаштирилган йўналишларда фойдаланадиган автобуслар олдинги туманга қарши чироқлар ва орқа чироқлар, ғилдиракнинг остига ташлаш учун камида 2 та таянчга эга бўлиши керак.
Саёҳат-экскурсияларга ажратилган автобусларнинг олд томонида «саёҳатчи» ва «экскурсия» деган кўрсаткич, бир марталик буюртмалар бўйича махсус ташишлар учун эса «буюртма» деган кўрсаткич ўрнатилади.
Болаларни ташийдиган барча автобусларда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган танитиш белгиси ўрнатилиши керак.
Йўловчиларни шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро ташувчи автобуслар сервис устахонаси пломбаси бўлган назорат приборлари (тахограф) билан жиҳозланган, халқаро ташишларда эса Ўзбекистон Республикасининг танитиш белгисига ҳам эга бўлишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 29 майдаги 98-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 22 -сон, 1941-модда)
Do'stlaringiz bilan baham: |