Ўзбекистон республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳАҚида


IV. Йўловчилар ташишни ташкил этиш



Download 298,5 Kb.
bet19/25
Sana13.07.2022
Hajmi298,5 Kb.
#787371
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
автомобил транспортида йуловчиларни ташиш 2

IV. Йўловчилар ташишни ташкил этиш
16. Автобусда йўловчилар ва багажни ташиш Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
17. Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташувчилар ўртасида тендер асосида жойлаштирилади.
18. Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида ишлаш ҳуқуқига Йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия ёхуд бошқа ваколатли орган билан тендер контракти тузган ташувчи эга бўлади.
Йўловчиларни мунтазам (йўналишли) ташиш йўналишларида тендер контракти тузмасдан ишлашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Автобусларда йўловчи ташиш ташкилотчилари (автокорхоналар раҳбарлари) автомобилда ташишлари соҳасида касб ваколати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда берилган тегишли гувоҳномага эга бўлишлари керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
20. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар ҳайдовчиларининг йўл қўйиладиган бошқариш, танаффуслар, ҳар кунлик ва ҳафталик дам олиш вақти халқаро нормаларга мувофиқ белгиланади.
21. Автобусларда йўловчилар ташиш жадвали автоташувчи томонидан йўналишларнинг айрим босқичларида норматив тезликлар асосида, ушбу тезликлар йўл ҳаракати қоидаларида, йўл белгиларида рухсат берилган тезликка мувофиқ бўлиши шарти билан тузилиши керак.
22. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташишда автобусдаги йўловчилар сони автобусларнинг тўлиқ сиғимидан ортиқ бўлмаслиги, шаҳарлараро, тоғ, саёҳат-экскурсия йўналишларида, болаларни ташишда ва бир марталик ташишларда эса — ўтириш учун белгиланган жойлар сонидан ортиқ бўлмаслиги керак.
23. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда ишлаш учун фақат багаж бўлимлари мавжуд бўлган автобусларгина қўйилади.
Ҳайдовчининг автобусни бошқариш вақти 9 соатдан ортиқ бўлганда ёки йўналиш узоқлиги 400 км ва ундан ортиқни ташкил этганда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда 400 км ва ундан узоқ йўналишларда автобусда йўловчилар ташишни бир ҳайдовчи билан.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
24. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда, саёҳат-экскурсия йўналишларида автобуслар ҳаракати жадвалида автобусни ҳар 1,5 соат бошқаришдан кейин ҳайдовчининг камида 15 минут ёхуд 4,5 соат бошқаришдан кейин 45 минут дам олиши мажбурий тартибда назарда тутилади.
25. Автобус ҳайдовчиси назорат пунктларида (автовокзаллар, автостанцилар, диспетчерлик пунктлари), ҳаракат жадвалида назарда тутилган ҳолларда, чипта-ҳисобга олиш варақасида келган ва жўнаб кетган вақти тўғрисида белги қўйдириши керак.
26. Автобусда ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак. Бу ҳақда энг яқин автовокзал (автостанция) диспетчерига ёхуд автобус ёки ҳайдовчини алмаштириши, ташишнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўриши мажбурий бўлган ташувчига хабар қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Йўналиш ҳужжатлари:
вилоят (шаҳар) ҳокимлигида;
йўналиш ҳудуди орқали ўтадиган вилоятлар ЙҲХДХ органларида;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларида) ташувчиларда бир нусхадан сақлаш учун етарли бўлган нусхаларда тузилади.
Мунтазам халқаро автобус йўналиши ҳужжатлари йўналиш ҳудудлари орқали ўтадиган давлат ваколатли органларида ҳамда ташувчиларда бир нусхадан сақлаш учун етарли бўлган нусхаларда тузилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
28. Йўналиш ҳужжатлари заруриятга кўра, йўловчи оқимларини ўрганиш асосида, ҳаракат схемаси ва автобусларнинг техник тавсифи ўзгарганда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Download 298,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish