Ўзбекистон республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби


Миграциянинг келажакдаги истиқболлари



Download 166,23 Kb.
bet4/10
Sana05.04.2023
Hajmi166,23 Kb.
#924992
TuriДоклад
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-модул Ижтимоий Б.Суюнов

Миграциянинг келажакдаги истиқболлари. Ҳар бир аҳоли прогнозининг энг қийин қисми келажакдаги миграция тенденцияларини баҳолашдир. Миграциянинг вақт ва маконда беқарорлиги ушбу жараёнларнинг мураккаб табиатини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, миграция жараёнларини тартибга солиш битта сиёсий ёки маъмурий қарорга боғлиқлиги, халқаро миграция ҳолатида, уларнинг йўналиши, ҳажми ва тузилиши бўйича миграция прогнозларини тахминий характерга эга эканлигини кўрсатади.
Бугунги кунда, Ўзбекистон халқаро стандартларга кўра, меҳнат экспорт қилувчи мамлакат ҳисобланади. (БМТ маълумотларига кўра, меҳнат экспортини фаол амалга оширувчи давлатлар бугунги кунда 80 тадан ортиқ умумий мигрантлар сони 215 миллиондан ошган ҳамда халқаро пул ўтказмалари ҳажми 440 млрд. АҚШ доллари, шундан 325 млрд. АҚШ доллари ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади).
Глобал миграция жараёнларини тартибга солишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ушбу соҳадаги устуворликлар ҳар бир мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Миграцион ўзгаришлар сценарийларини ишлаб чиқишда бир нечта тахминлар илгари сурилади. Шулардан бири, 2050 йилгача бўлган даврда аёлларнинг миграцион ҳаракатчанлик даражаси эркакларникига қараганда анча юқори бўлиб қолади деб тахмин қилинади. (одатда тўйдан кейин хотин одатда эрининг уйига кўчиб ўтиши, шунингдек, таълим ёки касбий интилишларни амалга ошириши).
Хусусан, қишлоқ жойларда аёллар миграцияси ҳажми эркаклар учун мос келадиган кўрсаткичдан қарийб 70% кўпроқ бўлиши кутилмоқда, шаҳарларда эса нисбий кўрсаткичлардаги бу фарқ 50%га етиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, қишлоқдан шаҳарга кўчиб келганлар оқими орасида аёллар устунлик қилиши мумкин.
Халқаро меҳнат миграцияси жараёнларининг муҳим хусусияти унинг ёш мигрантларга бўлган талабидир. Аҳолиси нисбатан ёш ва маълумотли бўлган Ўзбекистон, аҳоли сони камайиши белгилари бўлган бошқа мамлакатлар учун қулай шерик бўлиши мумкин.
Аҳолининг ёш таркиби. Аҳоли табиий ўсишининг асосий омили бу аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришдир, чунки ёш таркиби катта ёшдаги гуруҳларнинг улуши юқори бўлган аҳолига нисбатан табиий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлайди. Табиий ўсишнинг республика бўйлаб тарқалиши ушбу фикрни тасдиқлайди. Табиий ўсишнинг энг катта кўлами аҳолининг ёш таркибида ёшлар улуши юқори бўлган ҳудудлар – Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида кузатилган.
Мустақиллик йилларида аҳоли таркибидаги ўзгаришлар динамикаси болалар ва ўсмирлар улушининг пасайиши ва меҳнатга лаёқатли аҳоли улушининг кўпайиши билан тавсифланади. Шундай қилиб,
1991-2021 йилларда аҳолининг ёш таркибидаги болалар улуши 47,2%дан 37,2%гача камайди, меҳнатга лаёқатли аҳолининг улуши 51,1%дан
68,6% гача сезиларли даражада ошди.
Меҳнат лаёқатига 1990-йилларда туғилган авлод келди ва
1950-йилларда туғилганлар аста-секин чиқиб кета бошлади. Бундай ўзгаришлар қуйидагилар натижасида содир бўлган: ишчи кучи сонининг кўпайиши ва ёшартирилиши, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ ўқитиладиган меҳнат ресурслари сифатининг ошиши; иқтисодиётда банд бўлган аҳолига демографик юкнинг заифлашиши ва бошқалар.
Кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон нисбатан ёш аҳолига эга (ўртача ёши 28-30 ёш), бу қулай иқтисодий ривожланиш салоҳиятидан далолат беради. Ҳисоб-китобларга кўра, 1991-2021 йилларда аҳоли таркибидаги ёш ўзгариши меҳнатга лаёқатли аҳолига демографик юкни
1038 кишидан 634 кишига ёки деярли 1,6 баравар камайтирди.
Шу билан бирга, демографик юкнинг улуши болалар ҳисобидан камайиб бормоқда ва кекса авлод ҳисобидан ўсиб бормоқда, бу ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларида ва шунга мос равишда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот соҳасига инвестициялар ҳажмида ўзгаришларга олиб келади.
Таҳлил натижаларига кўра:
- туғилиш умумий даражасининг пасайиши қишлоқ ва шаҳар аҳолиси орасида давом этади. Шу билан бирга, репродуктив хатти-ҳаракатлар нисбатан барқарор бўлиши ва 2050 йилгача ўзгаришларга дуч келмаслиги;
- Ўлим даражаси аста-секин камайиб, аёллар ва эркакларнинг ўртача умр кўриш давомийлигининг ошишига олиб келади. Ушбу ўсиш шаҳар аҳолиси учун қишлоқ аҳолисига қараганда анча динамик бўлади, чунки шаҳар аҳолисида юқори имкониятлар бўлиши кутилмоқда.
- Ички ва ташқи миграция ҳажми сезиларли даражада ошиши кузатилади. Миграция параметрларининг кутилган даражасига эришилганда, ушбу кўрсаткичларнинг қийматлари барқарор даражада қолади деб тахмин қилинади.
2018-2050 йилларда Ўзбекистон Республикасининг демографик ривожланиш истиқболлари прогнози якуний натижаларига кўра:
- Ўзбекистон Республикаси аҳолиси жадал суратларда ўсиб, 2050 йил охирига келиб қарийб 45 млн. кишига етади;
- Аҳоли ёш таркиби ўзгариши аҳоли ўртача ёши қарийб 8 йилга ошиши ва тахминан 37 ёшга етиши кутилмоқда;
- Мамлакат аҳолисининг қариш жараёни асосан қариялар сони ва улушининг ўсиши натижасида “юқоридан қариш” туфайли содир бўлади.
60 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли 6 млн. кишига кўпаяди, яъни бу ҳозирги даражадан тахминан 3,5 баравар юқори даражага етади;
- Меҳнат ёшидан кичик (0-17 ёш) аҳоли сони 10.9 млн.дан 11.5 млн.га (6%га яқин) ўсади;
- Меҳнат ёшдаги (18-59 ёшдаги эркаклар, 18-54 ёшдаги аёллар) аҳоли 18,6 дан 23,4 млн. кишига, яъни 26 %га кўпаяди;
- Меҳнат ёшидан катта (60 ва ундан катта ёшдаги эркаклар, 55 ва ундан катта ёшдаги аёллар) аҳолининг сони 3,2 млн.дан 9,8 млн.гача ўсади, яъни
3 мартадан ортиқ;
- Катта ёшдаги аҳоли (80 ёш ва ундан катта) сони тезроқ ўсади. Дастлабки 325 минг кишидан, унинг сони 1,5 млн. кишига етиши яъни
4,5 мартага ошиши кутилмоқда.
Ушбу кутилаётган ўзгаришлар учта ижтимоий аҳамиятга эга соҳага – ижтимоий хизматлар ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш тизими ва меҳнат бозорига энг катта таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, демографик омилларнинг таъсири натижасида, ушбу соҳалардаги вазият ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, соҳалардан бирининг ҳолати бошқаларнинг ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунингдек, аҳолининг тез қариш кўрсаткичлари бутун пенсия тизимини қайта кўриб чиқилиши керак бўлган энг муҳим муаммолардан бирига айланади. Ҳозирги, нисбатан паст пенсия ёшини ошириш, пенсия тизимини такомиллаштириш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, кекса аҳолининг ўсиши ўз навбатида, соғлиқни сақлаш хизматларига талабнинг тез ортиб боришига хизмат қилади. Шу билан биргаликда, бу омил аҳолининг ушбу қатламлари учун тиббий ёрдам харажатларининг кўпайиши билан боғлиқ муаммоларни кучайтиради. Ёши катта аҳолининг кутилаётган ўзгариши уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги талабларининг ошишида ҳам намоён бўлади.



Download 166,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish