Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Тошкент тиббиёт академияси 
 
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг кўпгина 
соҳалар билан бир қаторда таълим соҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз 
берди. Бунда асосан ривожланган давлатларнинг таълим тизимлари намуна 
сифатида олиниб, бизнинг халқимиз имкониятлари ва ютуқларига мос 
ҳолда янги таълим тизими ишлаб чиқилди. Таълим – инсон билиш 
фаолиятининг энг мураккаб турларидан бири бўлиб, индивидуал психик
ривожланишни ва билимларни ўзлаштиришни анча тезлаштиради. 
Билимларни ўзлаштириш жараёнида сезги, идрок, тасаввур, таффакур каби 
психик жараёнлар фаол иштирок этади ва амалиётда синаб кўрилади. 
Талабаларнинг эркин фикрлаш қобилиятини ўқув ва амалий машғулотлар 
ўтказиш йўли билан ўстириш керак. Ҳар йили хорижий, МДҲ ва 
Ўзбекистон педагогик мактаблари томонидан янги методик усуллар, 
инновацион технологиялар тадбиқ қилинмоқда. Уларнинг ҳар бирини 
ўзига хос ижобий ва салбий томонлари кузатилади. Шу сабабдан 
педагогик изланишлар диалектика қонуниятига хос тарзда доимо давом 
этиб келмоқда. 
Ҳозирда таълим тизимида ёшларнинг мустақил фикр юритиши, 
мустақил суръатда билим олишга интилиши талаб қилинади. Бунинг 
натижасида билимларни ўзлаштириш жараёни ижодий тус олади. 
Шунингдек, ўқитувчи талабаларни ўқишга ижодий муносабатда бўлишга, 
мустақилликка, ишчанликка одатлантириши лозим. 


174 
Ҳозирда таълим тизимида янги педагогик технологияларнинг 
қўлланилиши давр талаби бўлиб қолди. Бошқа фанлар қатори умумий 
гигиена ва экология фанини ўқитишда ҳам янги педагогик 
технологияларни қўллаш фанни талабалар томонидан ўзлаштириш 
даражасини оширади ва ёшларнинг мустақил фикр юритишини янада 
яхшилайди. Кафедрамизда интерфаол методлардан фойдаланиб дарс 
ўтилади, бунинг натижасида ўқувчи-талабаларнинг алоҳида ва ўзига хос 
хусусиятлари тўлиқ намоён бўлади. Улар ижодий ишлайдилар, берилган 
муаммо устида қўшимча манбалар ҳамда ўз кузатишлари асосида 
хулосалар чиқарадилар, Янги ғоя ва фикрлар асосида ўзларига ишонч, 
ўртоқлари фикрига ҳурмат билан қараш сифатлари таркиб топади. Бундай 
дарсларда белгиланган мақсад ва вазифалар тўлиқ амалга оширилади ва 
якуний натижа кафолатланади. Дарс жараёнини режалаштиришда ҳар бир 
мавзуни ўзлаштиришнинг мақбул усулини танланади. Дарс давомида 
қўлланган технология асосида талабаларда ташаббускорлик ва 
мустақилликни билимларни пухта ва чуқур ўзлаштиришни зарур малака ва 
кўникмаларни уларни кўзатувчанлигини тафаккур, хотира ва ижодий 
тасаввурини тарбиялашга имкон беради. 
Бугунги кунда амалий машғулотларда кенг қўлланилаётган усулларга 
“Академик полемика”, “Венн диаграммаси”, “True or false”,“Дарахт 
усули”, “Кластер”, “Айлана стол”,”Биламан. Билмоқчиман. Билиб олдим”, 
“Балиқ скелети” кабиларни киритиш мумкин.
“Дарахт” усулиқўйилган муаммони қизиқарли муҳокама қилиш учун 
уни доскада бир "дарахт" тимсолида ифодалаб, дарахт танаси қўйилган 
муаммо, "тупроқ", илдиз, шохлар, барглар эса бўш жойлар кўринишида 
тасвирланиб, улар мувофиқ жавоблар билан тўлдирилади. Масалан шохлар 
ишчи организмига омилларнинг таъсири ифодаланса, барглари бўлса шу 
омилларни яхшилашга каратилган чора тадбирлар ифодаланади. 
“Думалоқ стол” усулидан фойдаланиш талабаларнинг дастлабки 
билимларни назорат қилиш учун ҳам, ўтилган материалларни 
мустаҳхкамлаш учун ҳам қўлланиши мумкин. 
Гуруҳни 2-3 тадан қилиб кичик гуруҳларга (КГ) бўулинади ва ҳарбир 
кичик гуруҳ талабаларига саволлар ёзилган варақларни тарққатиб, 1-2 
дақиқа давомида берилган саволга ёзма жавобни ёзиш ва бу варақни бошқа 
гуруҳ талабаларига узатиш ва улардан уларнинг варақларини олиб у 
ердаги саволга жавоб бериш вазифаси берилади ва ҳ.к. Шундай қилиб, агар 
6 та кичик гуруҳча ташкил этилган бўлса (битта столда 2 тадан талаба), 
ҳарбир варақдаги саволга 6 тадан жавоб ёзилган бўлиши керак. 12 
дақиқадан сўнг ўқитувчи тарқатилган варақларни йиғиб олади ва ҳарбир 
варақдаги жавобларни овоз чиқариб ўқийди ҳамда жавобнинг тўғри ёки 
нотўғрилиги қараб жавоб берган кичик гуруҳ талабаларига баҳо қўяди. 
Ишни осонлаштириш учун ҳарбир кичик гуруҳни рақамлар билан 
номерланади, шунда олинган жавобларга мувофиқ уларга баҳо қўйиш 


175 
осонлашади. Қайси гуруҳдаги талабалар 6 та саволга тўғри жавоб берган 
бўлсалар юқори балл оладилар, 4 ёки 5 та саволга тўғри жавоб берганлар 
эса "яхши", 3 та саволга тўғри жавоб берганлар "қониқарли", 3 тадан кам 
саволга тўғри жавоб берганларга эса "қониқарсиз" баҳо қўйилади. 
Венн диаграммаси усули амалий машғулотнинг асосий қисмида 
қўлланилади. Бунда амалий машғулотлардагитушунчаларнинг бир бирига 
ўхшаш ва фарқли томонлари график органайзер шаклида кўрсатиб 
берилади. Бу технология асосан хоналарнингёритилганлигини, алиментар 
касалликлар ва ишлаб чиқариш корхоналарида шовқин ва тебранишни 
даражасини баҳолашни тушунтиришда яхши натижа беради. 
“True or false” усули асосан машғулот якунида талабалар томонидан 
ўзлаштирилган билимларни текшириш учун қўлланилади. Бунда 
машғулотларда давомида берилган асосий тушунчалар тақдим этилади. 
Талабалар маълумотларнинг хаққоний ёки хаққоний эмаслигини айтиб 
беришлари лозим. Шу асосда энг кўп тўғри жавобларни берган талабалар 
машғулотни ижобий ўзлаштирган деб топилади. 
“Кластер” - универсал усул бўлиб, уни барча мавзулар бўйича қўллаш 
мумкин. Бунда асосий тушунча марказга жойлаштирилиб, унга боғлиқ 
бўлган кейинги тушунчалар тармоқ шаклида бир бирига боғлаб намойиш 
этилади. Бу усул ёрдамида ўрганиш усуллари, таснифлар ҳамда тизимлар 
узвийлигини кўрсатишимиз мумкин.Юқорида санаб ўтилган усулларни 
машғулотларда 
қўллаш 
талабаларнинг 
фанни 
янада 
чуқурроқ 
ўзлаштиришларига имконият яратади.
Демак, замонавий педагогик технологияларнинг мазмун моҳияти 
шундаки, унда қўйилган мақсадларга эришиш кафолатини берувчи ўқув 
жараёни режалаштирилади ва амалга оширилади. 
Замонавий педагогик усулларидан фойдаланиш талабаларнинг дарс 
жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, 
ўрганилган материалларни ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бериш, фикрини 
эркин ҳолда баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқитувчи 
талабаларни баҳолай олишга қаратилган. Фанларни ўқитиш жараёнида 
янги таълим технологияларидан фойдаланиш шахс камолотини 
таъминлашга хизмат қилувчи мустақил фикр юритиш, ўз устида ишлаш
фаолиятга нисбатан ижодий ёндошиш каби хислатларнинг ҳам 
шаклланишига замин яратади.
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Таджибаева Р.БПатофизиология фанини ўзлаштиришда
ўқув жараёнини такомиллаштириш мақсадида мультимедияли 
презентацияларидан фойдаланиш //XI ўқув-услубий анжуман 
материалларининг тўплами – Тошкент, 2016, 20-22б. 
2. Бобоева З.Н., Қодирова М.М.Талабаларга таълим бериш 
жараёнида 
муаммоли ўқитиш тизимининг самарадорлиги//XI ўқув-


176 
услубий анжуман материалларининг тўплами – Тошкент, 2016, 19-
20б. 
3. Джуманиязов Д. Ф. Олий маълумотли ҳамшираларни 
тайёрлашда педагогик инновацияларни қўллаш. //XI ўқув-услубий 
анжуман материалларининг тўплами – Тошкент, 2016, 90-91б. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish