Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНСОН ВА



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ИНСОН ВА 
ФУҚАРОЛАРНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА 
БУРЧЛАРИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 
ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ
 
Жабборова Ю.Ж. 
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
 
Семинар машғулотининг режаси:
1. 
Шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тушунчаси. Фуқаролик ва унинг 
конституциявий асослари. 
2. 
Конституциявий ҳуқуқ, эркинлик ва бурчларнинг юридик 
ифодаси. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар. 
3. 
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатлари. Фуқароликнинг 
бурчлари. 
Ўқув машғулотнинг мақсади:Бу семинар машғулоти жараёнида 
шахснинг ҳуқуқий холати, тушунчаси. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, 
сиёсий, ижтимоий-иктисодий ҳуқуқ ва эркинликлар. Фукароларнинг 
бурчлари хақида мустақил хулосалар бериш. Кўпгина давлатларнинг 
қонунчилиги туғилиш буйича фуқароликни олиш ҳуқуқи мақсадига кўра 
икки асосий омилигига таянади: 
1. «Қонун 
ҳуқуқи»-чақалоқнинг 
фуқаролиги 
ота-онасининг 
фуқаролиги билан белгиланиб, туғилган жойига боғланмайди. Бу омил 
Европанинг кўп мамлакатлари - Австрия, Норвегия, Финландия, Италия 
каби давлатларга хосдир.
2. «Замин ҳуқуқи» фуқаролик чақалоқнинг туғилган худудига қараб 
белгиланганлиги боис, ота-онасининг фуқаролиги билан боғлиқ бўлмайди. 
Масалан, Бразилия қонунчилигида белгиланишича, бу давлат ҳудудида 
туғилган ҳар бир киши Бразилия фуқароси ҳисобланади. Шу омил асосида 
Лотин Америкасида кўп давлатларда шахсларнинг фуқаролиги 
белгиланади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси «Инсон ҳуқуқлари ва 
эркинликлари» 3 қисмга бўлиб кўрсатилган. 
1. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар; 
2. Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар; 
3. Иктисодий ҳуқуқ ва эркинликлар. 


177 
Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким 
қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши 
мумкин эмас. Ҳеч ким кийноққа солиниши, зўравонликка, шавкатсиз ёки 
инсон қадр-қимматини, шаънини камситувчи бошка тарздаги тазйиққа 
дучор этилиши мумкин эмас. Ҳеч кимда унинг розилигисиз тиббий ёки 
илмий тажрибалар ўтказиши мумкин эмас. Ҳар ким уз шаъни ва обрусига 
қилинган тажоввузлардан, шахсий ҳаётга аралашишидан химояланиш ва 
турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқига эга. Уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқи деганда 
одамларнинг доимий яшаш ёки вақтинча яшаши учун мулжалланган уйига 
уларнинг хохишига қарши қонунда кўзда тутилган асосларсиз ҳеч кимнинг 
хаққи 
йўқлиги 
тушунилади. 
Ҳамма 
учун 
виждон 
эркинлиги 
кафолатланади. Ҳар бир инсон хохлаган динга эътиқод этиши, диний 
эътиқодни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. 18 ёшга етган 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар. Сайлов 
кунига қадар 25 ёшга етган ҳар бир фуқаро Олийвакиллик органи - Олий 
Мажлисга депутат этиб сайланиши мумкин. 35 ёшга етган, давлат тилида 
эркин сўзлаша оладиган, бевосита сайловгача 10 йилдан кам бўлмаган 
вақтда Республикамиз ҳудудида муҳим яшаган фуқкаро Ўзбекистон 
Республикаси Президенти бўлиб сайланиши мумкин. Ҳар бир инсон 
малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга 
Педагогик вазифалар: 
- мавзу бўйича билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш; 
- дарслик билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш; 
-тарихий жараёнларни таҳлил этиш. 
Ўқув фаолияти натижалари
Талаба:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг ҳуқуқий асослари.
Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларининг ҳуқуқий 
ҳолати. 
Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар тушунчаси ва турлари.
Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар тушунчаси, турлари. 
Иқтисодий - ижтимоий ҳуқуқлар ва эркинликлар тушунчаси, турлари.
Ўзбекистон Республикасида инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва бурчларига оид қонунларнинг умуминсоний ва 
демократик табиати. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish