Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet407/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

 
Бабаходжаева Шахло Абдубориевна 
Тошкент ПедиатрияТиббиёт Институти 
ms.babakhodzaeva@mail.ru 
 
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида таълимни замонавий педагогик 
ҳамда ахборот технологиялари асосида ташкил этишга алоҳида эътибор 
қаратилган. Педагогик технология таълимжараёни, унингҳамсубъекти, 
ҳамобъектиҳисобланганпедагогваталабатуради. 
Бу 
икки 
шахснинг 


748 
ҳамкорлиги, ўзаро мулоқоти, бир-бирига кўрсатадиган таъсири замон ва 
миллий талаблар асосида ташкил топиши лозим. 
Бунинг учун, биринчи навбатда, педогог тиббиёт сохасида таълим-
тарбия жараёнида қўйилган талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш 
тамойиллари, талабани ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш 
усуллари, унинг мутахасислиги фаолиятини тўғри ташкил этиш, олий 
таълим муассасасида ижодий мутахассислик муҳитни яратиш, талаба 
фaoлиятини аниқ ва тўғри баҳолаш методлари билан таъминланган 
бўлиши керак. 
Шарқона тиббий маънавий-ахлоқий қадриятларимиз — юксак тиббий 
маданият сарчашмаси ҳисобланади. Бугунги кунда талабани мутахасисни 
шарқона тиббиёт сохасидаги одоб-ахлоқ, тиббий этика миллий қадрият, 
деонталогия ва анъаналаримиз асосида тарбиялаш муҳим аҳамият касб 
этади. Талабани тиббиёт мутахасислиги ўқитишда шароитида юртимизга 
хорижий мамлакатлардан сармоялар билан бирга замонавий технология ва 
бошқарув усуллари ҳам кириб келмоқда. Айниқса, замонавий педагогика 
технологиялари таълим тизими мазмуни ва сифатини оширишда муҳим 
ўрин тутаётгани сир эмас. 
“Технология” атамаси юнонча “teсhno” ва “logos” сўзларидан таркиб 
топган бўлиб, “мутахасисликни ёки фанни ўрганиш” деган маънони 
англатади. Атама тиббиёт тараққиёт мазмунини ифодалашга хизмат 
қилувчи тушунча сифатида илк бор 1872 йилда муомалага киритилган. 
Мазкур тушунча бугунги кунда тиббиёт мутахасислигида мазмун ва 
моҳиятига кўра турли эндокринология фанини ўрганишда ҳам кенг 
қўлланилмоқда. 
Педагогик технология тушунчасига дастлаб эндокринология ўқув 
жараёнини техник воситалар ёрдамида амалга ошириш сифатида қаралган. 
Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб педагогик адабиётларда бу тушунча 
моҳияти тамоман янгича талқин этила бошланди. Япон олими Сакамото 
педагогик технология тушунчасига “ўқув технологиялари — ўқув 
жараёнининг самарадорлигини таъминловчи йўл-йўриқлар билан боғлиқ 
билимлар мажмуасидир” дея янги таъриф берди. 
Айтиш жоизки, тиббиётда эндокринология мутахасислигини ўқитиш 
жадаллашуви жараёнида педагогик технология мустақил фанга айланди. 
Ҳар бир мустақил фан, эндокринология фанини хам ўз моҳиятига кўра, 
унинг назарий асосларини, клиник фикрлашларини, беморлар билан 
ишлашни ташкил этувчи тамойилларга эга бўлади. Педагогик технология 
мақсади, вазифаси, таркиби ва мазмунига кўра, илмийлик, лойиҳалаш, 
тизимлилик, мутахасисликка йўналтирилганлик, фаолиятли ёндашув, 
бошқарилувчанлик, 
тузатувчанлик, 
натижавийлик, 
қайта 
такрорланувчанлик, тежамлиликка битамойилларга асосланади. Педагогик 
технология тамойилларида педагогик ва клиник фанларнинг ютуқлари 
мужассамлашган. Педагогик технология кўринишидаги мазкур тамойиллар 


749 
мажмуаси ўзининг аниқлиги, исбот талаб қилмаслиги, амалийлиги 
туфайли юқори малакали тиббиёт- мутахасис кадрлар тайёрлашда ажойиб 
натижаларни беради. Унинг самараси замонавий педагог ва талабалар, ёш 
мутахасислар ва беморлар ўртасидаги мулоқотда янада яққолроқ кўзга 
ташланади. Тиббиёт мутахассислари, эндокринологлар билан тенг ёки 
баравар муносабатда бўлишни истаган талабалар, беморлар гуманитар 
билимлар, ҳуқуқ, ҳимоя, юридик нормалар, психологиянинг сўнгги 
ютуқлари ва бошқа зарур маълумотлар билан қуролланган бўлиши лозим. 
Инсон қалбини англаш, гуманитар билимлар, адабиёт ва санъат 
ҳақидаги тушунчалар ҳеч кимда ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. 
Модомики шундай экан, бу ишни кадрлар тайёрлаш тизимидаги билим 
масканлари изчиллик билан олиб боришлари лозим бўлади. Ўз 
мутахассислигидан ташқари гуманитар соҳаларда ҳам муайян билим ва 
тушунчага эга бўлган киши ҳар жиҳатдан етук раҳбар бўлиб етишади. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   403   404   405   406   407   408   409   410   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish