Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


МАЪРУЗАЛАРДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet415/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

МАЪРУЗАЛАРДА ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ҚЎЛЛАШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА 
 
З.А.Ғиёсов, И.И.Баҳриев, Ш.Ю.Бекназаров 
Тошкент тиббиёт академияси 
 
Ўқитиш жараёнида янги педагогик технологиялар муайян ўқув 
машғулотидан кўзда тутилган мақсадга эришиш учун оптимал усуллардан 


757 
фойдаланишни англатади. Мазкур усуллар фан тури, ўқув машғулотининг 
мавзуси, шаклига мутаносиб бўлиши лозимлиги шубҳасиз. Бу борада фан 
бўйича маъруза, амалий машғулотлар ва талабалар мустақил ишининг 
ўзига хос хусусиятлари мавжуд. 
Замонавий ўқитиш технологиясининг анъанавий технологиядан 
асосий фарқларидан бири унинг ўқитиш жараёнига тизимли ёндашиш 
ҳамда шахсга йўналтирилганликка асосланганлигидир. Бу ҳолат маъруза 
машғулотларида ҳам инобатга олиниши зарур. Хусусан, турли анжуман, 
тадбирлардаги нутқлардан фарқли равишда маъруза машғулотлари 
монолог шаклида эмас, балки лектор ва талабалар ўртасида ҳамкорлик, 
интерактив муҳит, доимий диалог шароитида бўлиши лозим. Албатта, 
ушбу вазиятни таъминлаш учун талабалар маъруза мавзусидан олдинроқ 
хабардор бўлиб, кўриб чиқиладиган масалалар бўйича тегишли 
тайёргарликка эга бўлиши керак. 
Тошкент тиббиёт академиянинг суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи 
кафедрасида “тиббиёт ҳуқуқи” фани даволаш ва тиббий-педагогика 
факультетларининг 7-курс талабаларига ўқитилади. Амалдаги ўқув 
режасига мувофиқ маърузалар 6 соат ҳажмда белгиланган. Ушбу фанни 
ўқитилишидан асосий мақсад – талабалар томонидан тиббий фаолиятнинг 
ҳуқуқий жиҳатлари бўйига назарий билим ва амалий кўникмаларни 
ўзлаштириш. 
Маълумки, талабаларда фанга нисбатан қизиқишни яратиш ўқув 
дастурини ўзлаштиришнинг муҳим гаровидир. Бу борада лектор алоҳида 
ўрин тутади. У нафақат фаннинг предметини билиши зарур, балки маъруза 
материалини баён қилиш жараёнида ўзининг фанга нисбатан 
муносабатини, жумладан эҳтиромини, қизиқишини талабаларга кўрсата 
олиши аҳамиятлидир. Шундан келиб чиққан ҳолда маърузалар жонли 
тарзда, аудитория билан доимий алоқани сақлаган ҳолда ўқилади.
Кафедрада “тиббиёт ҳуқуқи” фани бўйича маърузаларда кўриладиган 
масалалар мавҳум ҳолатлар мисолида эмас, балки ҳозирги даврда тиббий 
амалиётда кузатиладиган конкрет вазиятлар бўйича мисоллар билан 
боғланиб берилади. Талабаларга айни шу ҳолат юзасидан ўз фикрларини 
баён қилиш таклиф этилади. Одатда бир неча талабанинг фикри диққат ва 
эътибор билан тингланади, баъзан кичик форматдаги дискуссияга ҳам йўл 
қўйиш мумкин. Сўнгра лектор берилган фикрлар ва дискуссияга хулоса 
қилади. Бинобарин, бу ҳолат талабаларда нафақат фанни ўрганишга 
ижодий ёндошувнинг, балки ўзгаларни, биринчи навбатда оппонентларни 
тинглаш, баҳс олиб бориш маданиятининг шаклланишига хизмат қилади. 
Маърузаларда тиббиёт ҳуқуқи нуқтаи назаридан айни даврда тиббий 
ходимларнинг амалий фаолиятида мавжуд муаммолар келтирилиб, 
уларнинг аҳамияти, ҳуқуқий баҳоланиши ҳамда муаммоларни ечими, 
камчиликларни бартараф қилиш масалаларига алоҳида эътибор 
қаратилади. Тиббиёт ҳуқуқи бўйича бундай муаммолар қаторига мия 


758 
ўлимини қайд этиш, халқ табобатининг ҳуқуқий асослари, тиббий 
ходимларнинг ҳуқуқлари, мурда донорлиги, эвтаназия каби масалаларни 
киритса бўлади. Зеро, талабалар яқин келажакдаги шифокорлик 
фаолиятида мазкур муаммолар билан тўқнашиши мумкин. 
Маъруза жараёнида қайд этилган муаммоларнинг айримларига оид 
бир неча конкрет саволлар билан талабаларга мурожаат этиб, уларнинг 
фикри–мулоҳазалари (масалан, “мия штурми” усули билан) олиниши 
мумкин. Лектор муаммо бўйича билдирилган фикрларнинг турлича, баъзан 
бир-бирига зид, қарама-қарши эканлигини қайд этган ҳолда, муаммони 
бартараф қилишнинг заруриятини таъкидлайди.
Барча маърузалар тегишли презентация билан бирга олиб борилади. 
Мутаносиб, 
сифатли 
ва 
тўлақон 
презентация 
маърузанинг 
самарадорлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга. Хусусан, презентация 
диққаттортар, кўргазмали бўлиши учун имкон қадар матн шаклидаги 
слайдларни камроқ бериш, слайдлардаги матнни минималлаштириш зарур. 
Презентация таркибидаги айрим слайдларни кластер, тоифали жадвал, 
Венн диаграммаси, Т-жадвал, “SWOT”–таҳлил жадвали шаклида бериш 
мақсадга мувофиқ. 
Шундай қилиб, маърузаларда янги педагогик технологиялардан 
муқобил 
фойдаланиш 
мавзунинг 
талабалар 
томонидан 
яхши 
ўзлаштирилишига ёрдам беради. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   411   412   413   414   415   416   417   418   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish