Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet382/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   378   379   380   381   382   383   384   385   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

1) 
мулоқотга 
киришувчанлик-коммуникация 
жараёнидан 
қониқишни ҳис қила олиш қобилияти; 
2) ижтимоий яқинлик-жамиятда бўлишга хоҳиш, кишилар 
орасида бўлиш истаги; 
3) альтруистик (бошқалар манфаати учун ҳаракат қилиш, ёрдам 
бериш) йўналишлар. 
Мулоқотга киришувчанлик. Педагогик фаолиятни ташлаб кетган 
ўқитувчилардан сўровнома асосида олинганда маълумотларга кўра, 
уларда 
мулоқотчанлик 
сифатлари 
касбий 
фазилат 
сифатида 
шаклланмаган экан. Шу жумладан, кучсиз раҳбарларда ҳам худди шундай 
ҳолат кузатилган экан.
Ижтимоий яқинлик вақтинчалик руҳий ҳолат сифатида эмас, балки 
шахснинг касбий - педагогик йўналиши билан боғлиқ ҳолда иштироқ 
этади. Мулоқотчанлик шахс фазилати сифатида педагогик мулоқотнинг 
маҳсулдор бўлишини таъминлайди. Педагог албатта мулоқотчанликни 
учта таркибий қисмини ўзлаштириши лозим: мулоқотга эҳтиёж, мулоқот 
пайтида ва мулоқотдан кейин яхши кечинмалар ҳис қилиш, коммуникатив 
кўникма ва малакалар.
Мулоқотчанлик ҳиссий табиатга эга бўлиб, улар коммуникатив ва 
альтруистик ҳислардир. Коммуникатив ҳисларга фикр алмашиш, 
ҳаяжонланиш, симпатия (ёқтириш) ҳис қилиш, мулоқотда бўлаётган 
ҳамрохни ҳурмат қилиш кабилар киради. Альтруистик ҳислар эса 
кишиларга қувонч келтиришни хоҳлаш, бошқалар қувончидан хурсанд 
бўлиш, ҳамдардлик билдириш ва шу кабилардан иборат. 


702 
Педагогнинг коммуникатив фаолиятига унинг қобилиятлари ҳам 
киради. Жумладан, дидактик (мавзуни тушунарли, содда тилда баён қилиб 
бера олиш), ҳиссий - иродавий таъсир эта олиш, перцептив - педагогик 
кузатувчанлик асосида ўқувчи рухиётига таъсир қилиш, экспрессив - 
нутқий, 
мимика, 
пантомимика 
асосида 
фикрни 
тушунтириш, 
коммуникатив - талабалар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, 
педагогик такт, талабчанлик кабилар. Кўриниб турибдики, барча педагогик 
қобилиятлар коммуникатив қобилиятлар билан боғлиқ. 
Педагог фаолиятда мулоқотнинг турли босқичларида ҳиссий 
жиҳатдан ўзини ҳис қилиш муҳим рол ўйнайди. У фаолиятга тайёрланиш 
жараёнида аудиториядаги мулоқотдан сўнг уни тадбиқ қилишда намоён 
бўлади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, коммуникатив рухлантиришнинг 
вужудга келиши ва уни тадбиқ қилиш мураккаб жараёндир. Бевосита 
мулоқот жараёнида педагогда коммуникатив рухланиш ҳолати юзага 
чиқади. Табиийки, коммуникатив ўзини ҳис қилиш педагогнинг умумий ва 
коммуникатив маданияти даражасига, энг муҳими-педагог шахсининг 
касбий-педагогик даражасига, талабалар билан ишлаш хоҳиш-истагига 
боғлиқ.
Энг муҳими педагог ўзининг дарсдаги ҳиссий муносабатларини 
аниқлаб олишидир. Кўпгина педагоглар оҳангга, имо-ишора, юз 
ифодасига, бадиийликка кўп эътибор берсалар, айримлари фақат мантиқка 
ва исбот-далилларга эътибор берадилар. Кўпгина педагогларнинг фикрича, 
дарсда ўқувчиларнинг ўқув материалини қандай идрок қилишлари 
муҳимдир. Тадқиқотларнинг кўрсатишича эса, ижодийлик ҳиссини 
мустаҳкамлаш учун ўзининг материалга нисбатан ҳиссий муносабатининг 
ташқи ифодасини сақлай билиш керак. Бунинг учун эса ойнага қараб 
сўзлаш, фикран дарс жараёнини ҳис қилиш, мисолларни кўпроқ келтириш, 
буюк шахслар фаолиятидан аниқ вазиятларни келтириш ҳамда дарсга тезда 
мослашиш катта аҳамиятга эга. Педагог ўзига дарсга киришдан аввал 
установка (кўрсатма) беришни ўрганиши лозим. Дарс жараёнида ва 
дарсдан сўнг педагог ўзини таҳлил қилиб бориши яхши натижаларга олиб 
келади.
Педагогик фаолият жараёнидаги мулоқотнинг қуйидагича тавсифлаш 
мумкин: 1) талаба ва педагог мулоқоти тизимининг умумий тузилиши 
(мулоқотнинг аниқ усули); 2) педагогик фаолиятнинг аниқ босқичи учун 
хос бўлган мулоқот тизими; 3) аниқ педагогик ва коммуникатив 
масалаларни ечишда намоён бўладиган мулоқотнинг вазиятли тизими. 
Мулоқот услубларига қуйидагилар киради: 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   378   379   380   381   382   383   384   385   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish