КЕЙС ТЕХНОЛОГИЯСИНИ КОММУНАЛ ГИГИЕНА ФАНИНИ
ЎҚИТИШДАГИ АХАМИЯТИ
Шерқўзиева Г.Ф., Самигова Н.Р., Қурбанова Ш.И.
Тошкент тиббиёт академияси
nargizsam@rambler.ru
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунга келиб қабул қилинган
“Таълим ҳақида” ги ва “Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур” (2013)
қонунларига мувофиқ равишда таълим тизими ва кадрларни тайёрлашнинг
барча тизимларида, хусусан, тиббиёт соҳасида чуқур ўзгаришлар амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да
белгиланган
вазифаларни
бажариш
таълимнинг
узлуксизлигини
695
таъминлаш, таълим жараёнида маънавий-ахлоқий, тарбиявий ва маърифий
тадбирларни ташкил этиш, такомиллаштириш, айниқса фаннинг ўқув
жараёни билан хамкорлик шаклларини ривожлантириш белгилаб
қўйилган.
Олий маълумотли, юқори малакали тиббиёт мутахассисларини
тайёрлаш таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, жаҳон
таълим тизимига қўшилиш, шунингдек олий таълим ўқув услубий ва
меъёрий базасини такомиллаштириш мақсадида тиббиёт таълимида
ўқитишнинг янги технологик инновацион усулларини қўллаш ўқув жараёни
самарадорлигини ошириш билан бирга талабаларнинг мустақил фикрлаш ва
ижод қилишга етук мутахассис бўлиб етишишига замин яратади.
Юқори
малакали
мутахассисларни
тайёрлашда
таълим
технологиялари янги ўқитиш модели хусусан “Кейс-стади” усулини қўллаш
мухим аҳамият касб этади. Европа давлатларида кейслар ўқув режасини 20-
25% ташкил этади. Ушбу усулни коммунал гигиена фанида битирувчи курс
талабаларига ўқитиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Чунки битирувчи
курс талабалари ДСЭНМ коммунал гигиена бўлими шифокорлари билан
биргаликда аниқ амалий холатларни яъни коммунал объектларда санитар
назоратини ўтказадилар.
Талабалар мустақил равишда коммунал объектларни санитария
текширувидан ўтказганларида: вазиятни, яъни объектни санитария
холатини мустақил тахлил қилишни, муаммони ифодалашни (санитария-
гигиена қоида ва меъёрларига риоя қилинганлиги, камчиликлар) муаммони
ечимини топиш йўлларини аниқлашни яъни камчиликларни бартараф
қилиш бўйича профилактик чора- тадбирларни ишлаб чиқиш ва уни
бажарувчи масъул шахсни белгилайдилар.
Талабалар аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича
водопровод станцияларини санитария текширишдаги “Кейс”нинг асосий
мақсади ичимлик суви тайёрловчи водопровод станциясининг аҳамиятини
кўрсатиб бериш, ҳамда санитария текшириш натижасидаги маълумотларни
тахлил қилиш, аниқланган муаммоларни, аҳоли саломатлигини сақлаш ва
санитария турмуш шароитларидаги камчиликларни бартараф этиш
йўлларини ишлаб чиқиш, яъни профилактик чора- тадбирларни илмий
асослашдан иборат.
Ўқув фаолиятида кутиладиган натижалар қуйидагилардан иборат:
объектни (“Қодирия” бош водопровод иншоотлари станцияси)
санитария текшириш дастури билан олдиндан танишиб чиқиб, ушбу
объектга таалуқли бўлган қонуний меъёрий хужжатлар тўпламини тахлил
қилиш ва объектни санитария текширишга тайёргарлик кўриш; водопровод
станциясини санитария текширишда талабалар олдида турган вазифаларни
кўрсатиб бериш; станцияда қўлланилаётган сувнинг сифатини яхшилаш
усуллари ва сувни тозалаш иншоотларининг иш самарадорлигига таъсир
кўрсатувчи омиллар (табиий, антропоген) ни аниқлаш ва кўрсатиб бериш;
696
сувнинг сифатини яхшилашда қўлланилаётган усулларни хусусан, сувни
зарарсизлантиришдаги хлорлашнинг бошқа зарарсизлантириш усулларига
(қайнатиш, озонлаш, хлораммонизация, гамма нурлар ва бошқа) нисбатан
афзалликларини ёритиб бериш; объектни санитария текшириш жараёнида
аниқланган муаммоли вазиятларни ечишда назарий билимларни қўллаш;
муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш, яъни
таклифлар бериш ҳамда санитария назоратини ўтказганлиги тўғрисида
далолатнома тузиш.
Ушбу “Кейс”ни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан
талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари керак: яъни
талаба билиши керак: ичимлик суви, гигиеник талаблар, тарқатиш тармоғи,
коагуляция камераси, тиндиргичлар, фильтрлар, тоза сув сақлаш
резервуарлари, зарарсизлантириш, хлорлаш, фаол хлор, санитар назорат
турлари, далолатнома тузишни. Бунда талаба қуйидагиларни амалга
ошириши керак: мавзуни мустақил ўрганиш, санитария текширишда
аниқланган муаммоларни аниқлаштиради, аниқланган камчиликларни
бартараф қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
ғоясини илгари суради, санитария текшириш натижаларини танқидий
нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади,
объектни санитария текшириш даврида ўз нуқтаи назарига эга бўлиб,
мантиқий хулоса чиқаради, объектни санитария текширишга таалуқли
бўлган қонуний- меъёрий хужжатлар билан мустақил ишлайди, санитария
текширишда олинган натижаларни таққослайди, тахлил қилади ва
умумлаштиради.
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини муваффақиятли
ўзлаштиришларини назорат қилиш учун махсус тестлар ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир. Бунда тестнинг мақсади қуйидагилардан иборатдир:
семинар машғулотларида, ўрганган материалларини танишишни текшириш,
ташқи айтиб беришларсиз эсда қолганлар бўйича ўзлаштирилган
маълумотларни қайта айтиб бериш ва шулар асосида намунавий
топшириқлар ечиш, амалий кўникмаларини бажариш ва ижодий фикрлаш
кўникмаларини текшириш.
Кейсни ечиш қуйидаги натижаларга эришишга имкон яратади:
ўзлаштирилган мавзу бўйича (семинарда) билимларни мустаҳкамлаш,
муаммонинг ҳамда қабул қилинган ечимнинг индивидуал ва гуруҳий
тахлилида билим ва кўникмаларни қайта топшириш, мустақил равишда
қарор қабул қилиш кўникмаларини эгаллаш, ўқув ахборотларни
ўзлаштириш даражасини текшириб кўриш.
Амалий вазиятни босқичма босқич тахлил қилиш ва ҳал этишдаги иш
босқичлари қуйидагилардан иборат бўлади: кейс ва унинг ахборот
таъминоти билан танишиши берилган вазият билан танишиш, муаммоли
вазиятни ечиш усул ва воситаларини танлаш ҳамда асослаш.
Машғулотда “Кейс” технологиясини қўллашда педагог вазифалари
697
қуйидагилардан иборат: кейс мазмунини мустақил ўрганиш учун асос
яратади.
Дунёда, хусусан Ўзбекистонда ичимлик суви таъминотига оид вазият
билан таништиради ва уни таққослашга, тахлил қилишга, умумлаштиришга
кўмак беради, муаммони ҳал этиш бўйича аниқ харакатлар кетма кетлигини
тушунтириб беради. Талабалар санитария текшириш далолатномасини
тузишда қуйидаги: коммуникативлик, хамкорликда ишлаш, тақдимот
қилиш кўникмаларига, муаммоли холатларни тахлил қилиш кўникмаларига
эга бўладилар.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Искандаров Т.И. ва б. “Коммунал гигиена фанидан амалий
машғулотлар учун ўқув қўлланма.” – Т., 2009. – 265 б.
2. Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда
инновацион педагогик технологиялар (таълим муассалари педагог-
ўқитувчилари учун амалий тавсиялар). – Т, 2008. – 180 б.
3. Тешаев О.Р., Қосимова Ш.Б., Каюмова Д.Т., Атаходжаева Ф.А.,
Мавлянова Ш.К., Зайцева О.А., Олимходжаев Ф., Юсупалиходжаева С.Х.,
Ахмедова Г.А., Шодиева Х.Т., Юлдашева Д.Ю. Педагогик технологияларни
тиббиётда лойиҳалаштириш ва режалаштириш. Ўқув-услубий қўлланма. –
Т, 2010. – 133 б.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” қонуни, Т., 2013.
Do'stlaringiz bilan baham: |