Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


АНАТОМИЯ ФАНИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ГРАФИК



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

АНАТОМИЯ ФАНИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ГРАФИК 
ОРГАНАЙЗЕРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Олимхўжаев Фазлитдин Хуснуддинович
Тошкент Давлат стоматология институти
fazlitdin555@bk.ru 
 
Тошкент Давлат стоматология институтининг анатомия кафедрасида 
таълим воситаларидан кенг фойдаланилади. Таълим воситалари – ўқув 
материалини кўргазмали тақдим этиш ва шу билан бирга ўқитиш 
самарадорлигини оширувчи ёрдамчи материаллар ҳисобланади (1). 
Уларнинг қуйидаги турлари мавжуд: Таълимнинг техник воситалари 
(ТТВ) – ўқув материалини кўргазмали намойиш этишга, уни тизимли 
етказиб беришга ёрдам беради; талабаларга ўқув материалини 
тушунишларига ва яхши эслаб қолишларига имкон беради (3). Ёрдамчи 
таълим воситалари (ЁТВ) – графиклар, чизмалар, намуналар ва ҳ.к. бошқ.
Ўқув-услубий материаллар (ЎУМ) – ўқув материаллар, ўзлаштирилган 
ўқув материалларини мустаҳкамлаш учун машқлардир (2). Булар 
талабаларнинг мустақил ишларини фаоллаштиришга ёрдам беради. 
Қуйида анатомия фани ўқув жараёнида кўп ишлатадиган график 
органайзерларни келтирдик:
“ИНСЕРТ” жадвали – мустақил ўқиш вақтида олган маълумотларни, 
эшитган маърузаларни тизимлаштиришни таъминлайди; 
олинган 
маълумотни тасдиқлаш, аниқлаш, четга чиқиш, кузатиш. Аввал 
ўзлаштирган маълумотларни боғлаш қобилиятини шакллантиришга ёрдам 
беради.Ўқиш жараёнида олинган маълумотларни алоҳида ўзлари 
тизимлаштирадилар – жадвал устунларига “киритадилар” матнда 
белгиланган қуйидаги белгиларга мувофиқ: “V”- мен билган 
маълумотларга мос; “-“ - мен билган маълумотларга зид; “+” - мен учун 


454 
янги маълумот; “?” - мен учун тушунарсиз ёки маълумотни аниқлаш, 
тўлдириш талаб этилади. 
Кластер – (Кластер – тутам, боғлам) – ахборот харитасини тузиш йўли 
– бача тузилманинг моҳиятини марказлаштириш ва аниқлаш учун
қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш. 
Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига 
мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва очиқ жалб 
қилишга ёрдам беради. Кластерни тузиш қоидаси: 1. Ақлингизга нима 
келса, барчасини ёзинг. Ғоялари сифатини муҳокама қилманг фақат уларни 
ёзинг. 2. Хатни тўхтатадиган имло хатоларига ва бошқа омилларга эътибор 
берманг. 3. Ажратилган вақт тугагунча ёзишни тўхтатманг. Агарда 
ақлингизда ғоялар келиши бирдан тўхтаса, у ҳолда қачонки янги ғоялар 
келмагунча қоғозга расм чизиб туринг. 
Тоифалаш 
жадвали 
– 
тоифа-хусусият 
ва 
муносабатларни 
муҳимлигини намоён қилувчи (умумий) аломат. Ажратилган аломатлар 
асосида олинган маълумотларни бирлаштиришни таъминлайди. Тизимли 
фикрлаш, 
маълумотларни 
тузилмага 
келтириш, 
тизимлаштириш 
кўникмаларини ривожлантиради. Тоифаларни жадвал кўринишида 
расмийлаштирадилар. Маълумотларни тоифага мос равишда бўладилар. 
Иш жараёнида тоифаларнинг айрим номлари ўзгариши мумкин, янгилари 
пайдо бўлиши мумкин. 
Б/БХ/Б жадвали Биламан/ Билишни ҳоҳлайман/ Билиб олдим. 
Мавзу, матн, бўлим бўйича изланувчиликни олиб бориш имконини беради. 
Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини 
ривожлантиради.
Концептуал жадвал – ўрганилаётган ҳодиса, тушунча, фикрларни 
икки ва ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослашни таъминлайди. 
Тизимли фикрлаш, маълу-мотларни тузилмага келтириш, тизимлаштириш 
кўникмаларини ривожлантиради.
Венна диаграммаси – 2 ва 3 жиҳатларни ҳамда умумий томонларини 
солиштириш ёки таққослаш ёки қарама-қарши қўйиш учун қўлланилади. 
Тизимли фикрлаш, солиштириш, таққослаш, таҳлил қилиш кўникмаларини 
ривожлантиради. 
Т – жадвал – битта концепция (маълумот)нинг жиҳати ўзаро 
солиштириш ёки уларни (ҳа/йўқ, ҳа/қарши) учун. Танқидий мушоҳадани 
ривожлантиради. Ажратилган вақт оралиғида тартибда (жуфтликда) 
тўлдиради, унинг чап томонига сабаблари ёзилади, ўнг томонига эса чап 
томонда ифода қарама-қарши ғоялар, омиллар ва шу кабилар ёзилади. 
“Нима учун” схемаси – муаммонинг дастлабки сабабларини аниқлаш 
бўйича фикрлар занжири. Тизимли, ижодий, таҳлилий фикрлашни 
ривожлантиради ва фаоллаштиради. 


455 
“Балиқ скелети” чизмаси – бир қатор муаммоларни тасвирлаш ва уни 
ечиш имконини беради. Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил 
қилиш кўникмаларини ривожлантиради 
“Қандай?” диаграммаси – қуйидан юқорига босқичма-босқич 
бўйсунувчи диаграмма. Муаммо тўғрисида умумий тасаввурларни олиш 
имконини берувчи, мантиқий саволлар занжири. Тизимли фикрлаш, 
тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради. 
“Нилуфар гули” чизмаси – муаммони ечиш воситаси. Ўзида нилуфар 
гули кўринишини намоён қилади. Унинг асосини тўққизта катта тўрт 
бурчаклар ташкил этади. Тизимли фикрлаш, таҳлил қилиш кўникмаларини 
ривожлантиради ва фаоллаштиради 
Хулоса қилганда, хозирги вақтда, график органайзерлар – бу фикрий 
жараёнларни кўргазмали тақдим этиш воситаси бўлиб, маъруза ва амалий 
машғулотларда ўқитувчи томонидан берилган фикрларни талабаларга
содда ва тушунарли қилиб етказишнинг долзарб усули деб тушунилади. Бу 
фаолиятнинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга, 
малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади. 
График органайзерларни анатомия фани барча машғулотларида кенг 
кўламда қўлланилиши талабаларнинг билимларни ўзлаштиришида ўз 
самарасини бермоқда.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish