АНАТОМИЯ ФАНИ ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА МУАММОЛИ
ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
ХУСУСИЯТЛАРИ
Олимхўжаев Фазлитдин Хуснуддинович
Тошкент Давлат стоматология институти,
fazlitdin555@bk.ru
XX асрнинг 30-йилларида муаммоли ўқитиш усули америкалик
психолог ва педагог Дж.Дьюннинг назарий қоидаларига асосланиб тарқала
бошлаган. У ўқитиш учун қуйидагиларни асос қилиб олган: ижтимоий,
конструкциялаш, бадиий ифодалаш, илмий-тадқиқий(1). Дж.Дьюн бу
асосларни амалга ошириш учун қуйидагиларни тавсия қилган: сўз, санъат
асарлари, техник қурилмалар, ўйинлар ва меҳнат.
Хозирги вақтда, муаммоли ўқитиш – бу машғулотларда ўқитувчи
томонидан яратиладиган муаммоли вазиятлар ва уларни ечишга
қаратилган талабаларнинг фаол мустақил фаолияти тушунилади. Бу
фаолиятнинг натижасида ўқувчилар касбий билимларга, кўникмаларга,
малакаларга эга бўладилар ва фикрлаш қобилиятлари ривожланади.
Муаммоли вазиятларнинг мақсади – педагогик жараёнда ўзига хос
қизиқиш уйғотишдир. Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг шахсга
йўналтирилган технологияларга тааллуқли бўлиб, бу ерда шахс субъект
сифатида қаралади, Муаммоли ўқитиш, ўқитишнинг энг табиий самарали
усулидир, чунки илмий билимлар мантиғи ўзида муаммоли вазиятлар
мантиқини намойиш этади.
Муаммоли ўқитишни бошқариш педагогик маҳоратни талаб этади,
чунки муаммоли вазиятнинг пайдо бўлиши индивидуал ҳолат бўлиб,
табақалаштирилган ва индивидуаллаштирилган ёндашувни талаб этади.
Муаммоли ўқитиш, ижодий жараёндан ностандарт илмий-ўқув
масалаларни ностандарт усуллар билан ечишни тақозо этади. Талабаларга
машқ учун бериладиган масалалар, олинган билимларни мустаҳкамлаш ва
малакалар ҳосил қилиш учун хизмат қилса, муаммоли масалалар эса фақат
янги ечимлар излашга қаратилади.
Ўқув материалини муаммоли тақдим этилишининг моҳияти шундаки,
унда ўқитувчи билимларни тайёр ҳолда тақдим этмасдан, ўқувчилар
олдига муаммоли масалалар қўяди, уларни ечимининг йўллари ва
воситаларини излашга ундайди (2). Муаммо, янги билимлар ва ҳаракат
усуллар сари, ўзи йўлга бошлайди.
Алохида таъкидлаш лозимки, бу ерда янги билимлар маълумот учун
эмас, балки муаммо ёки муаммоларни ечими учун берилади. Анъанавий
педагогик усулдаги – билимлардан муаммога қараб – талабалар мустақил
илмий изланиш кўникма ва малакаларини ҳосил қила олмайди, чунки
451
уларга ўзлаштириш учун тайёр натижалар тақдим этилади(3). Муаммонинг
ечими ижодий фикрлашни тақозо этади.
Агар инсон мунтазам тайёр билим ва кўникмаларни ўзлаштиришга
ўргатилган бўлса, унинг табиий ижодий қобилиятини сўндириш ҳам
мумкин, у мустақил фикрлашни «эсдан чиқаради» фикрлаш жараёни
муаммоли масалаларни ечишда аъло даражада намоён бўлади ва
ривожлана бошлайди.
Педагог муаммоли вазият яратади, талабани уни ечишга йўналтиради,
ечимни излашни ташкил этади. Муаммоли ўқитишда кечадиган
жараёнларнинг психологик механизми қуйидагича бўлади: инсон
зиддиятли, янги, номаълум муаммога дуч келади, унда ҳайратланиш,
ажабланиш ҳолати пайдо бўлади, «гап нимада?» деган савол туғилади.
Талаба номаълум ечимни топиш учун мустақил ёки ўқитувчи
ёрдамида изланади. Муаммони жамоавий ҳал этишда пайдо бўлувчи
субъект-объект-субъект муносабатлари ижодий фикрлаш жараёнини
фаоллаштиришга олиб келади.
Муаммоли ўқитиш самарадорлигининг тўртта бош шарти мавжуд:
1. Муаммо мазмунига қараб етарли қизиқиш уйғотишга эришиш.
2. Муаммо ечимидаги ҳар бир босқичда пайдо бўладиган
ишларни бажара олиш мумкинлигини таъминлаш.
3. Муаммо ечимида олинадиган ахборотни талабалар учун
муҳимлиги.
4. Педагог ва талаба орасидаги муносабат хайрихоҳлик руҳида
кечиши, яъни талабалар томонидан билдирилган барча фикр ва
фаразлар эътиборсиз ва рағбатсиз қолмаслиги зарур.
Муаммоли ўқитишнинг бош психологик-педагогик мақсадлари
қуйидагилардан иборат:
1) талабанинг фикрлаш доираси ва қобилиятларини ўстириш,
ижодий кўникмаларини ривожлантириш;
2) муаммони мустақил ечишда ва фаол изланиш даврида олинган
билим ва кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштирилиши, бунинг
натижасида ушбу билим ва кўникмалар анъанавий ўқитишдагидан кўра
анча мустаҳкам бўлиши;
3) ностандарт муаммоларни кўра олувчи, қўя олувчи ва еча
олувчи талабанинг фаол ижодий шахсини тарбиялаш;
4) касбий муаммоли фикрлашни ривожлантириш – ҳар бир аниқ
фаолиятда ўзининг хусусиятларига эгалиги.
Ҳар қандай ўқув материали ҳам муаммоли баён этишга мос
келавермайди. Ўқувчиларга фан тарихини ўргатишда муаммоли
вазиятларни яратиш осон. Кашфиётлар тарихи орқали изланиш мантиқини
эгаллаш – муаммоли фикрлашни шакллантиришнинг асосий истиқболли
йўллардан биридир. Ўқитишнинг анъанавий усулидан муаммолига ўтиш
452
муваффақияти, қуйидаги икки омил билан белгиланадиган «муаммолик
даражаси»га боғлиқ бўлади:
1. Муаммонинг мураккаблик даражаси – мазкур муаммо
доирасида таҳсил олувчи учун маълум ва номаълумлар нисбатига
кўра аниқланади;
2. Муаммо ечимида таҳсил олувчи ижодий иштирокининг ҳам
жамоавий, ҳам шахсий ҳиссалари ҳисобга олинади.
Муаммоли ўқитишнинг учта асосий шакли мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |