Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


Тест топшириқларини тузишгақўйилган талаблар



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet208/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Тест топшириқларини тузишгақўйилган талаблар: 
1. Ўқув мақсадларига мос келиши. Ўқув материалининг конкрет 
элементларини ўзлаштиришга, таълимнинг кутилган натижаларига 
эришишга алоқадор бўлган топшириқ ва саволларни танлаш. 
2. Ўқув материалининг аҳамияти. Тест вазифаларига билимнинг энг 
муҳим зарур элементларини киритиш мақсадга мувофиқдир.
3. Илмий ишончлилик. Тестга фақат рационал аниқ илмий фактларга 
асосланган объектив ҳақиқий маълумот киритилади. Фанда мавжуд бўлган 
баҳсли нуқтаи-назарлар, мавҳум фикрларни тест саволларига киритиш 
тавсия этилмайди.
4. Мувозанатлилик ва мураккаблик меъёри. Тестда вазифаларнинг 
умумий сонини, мураккаблик даражасини фан бўлимлари ва мавзулари 
орасида, ушбу фанни ўрганишнинг якуний натижасига урғу берган ҳолда, 


381 
уларнинг аҳамиятига пропорционал қилиб тақсимлаш, ўзлаштириш 
даражасига кўра табақалаштириш керак. 
5. Қисқа тўғри жавоблар ва уларнинг тасодифий жойлашиши. Тўғри 
жавоб аниқ ифодаланиши, лекин вариантлар ичида алоҳида қўшимча 
белгилар билан ажратиб кўрсатиб қўйилмаслиги ҳамда тўғри 
жавобларнинг жойлашиши қандайдир қонуниятларга асосланмаслиги 
керак. Малакасиз тест тузувчи, аниқликка интилиб, кўпроқ бошқа 
жавоблардан кўра тўғри жавобни узунроқ ёки уни тўлиқроқ баён қилади. 
6. Нотўғри жавоб вариантларининг ҳаққонийлиги. Нотўғри, лекин 
ҳаққоний жавоблар америка тест адабиётида distractor дейилади (ингл. to 
distract - чалғитиш). Тест ишлаб чиқувчи – тестологнинг қобилияти, энг 
аввало, самарали дистракторларни ишлаб чиқишида намоён бўлади. 
7. Тилнинг аниқлиги, тўғрилиги ва бир маънолилиги. Тест 
саволларида икки хил мазмунлилик, ноаниқликка йўл қўйилмайди. 
Синалувчининг тест саволлари маъносини икки хил тушуниши ёмон 
тузилган тестнинг паст ишончлилиги сабабларидан бири ҳисобланади. 
Тилнинг аниқлиги ва тўғрилигига тест саволларининг шартлари ва 
жавоблари тузилишини қунт билан таҳрир қилиш билан эришилади. Бир 
хил маъно – минимум воситалар орқали вазифа маъносининг максимум 
аниқлигига эришишга ёрдам берувчи сўзлар, белгилар, графикларни қунт 
билан танланиши таъминланади. 
8. Қатъий белгиланган вақт – регламент. Жавоб бериш учун 2 
дақиқадан ортиқ вақт талаб қилувчи тест саволлари тузилмаслиги керак. 
Қатор чет эл тестларининг таҳлилига кўра математик тест саволига ўртача 
65 сек., тил бўйича – 32 сек, ижтимоий саволларга – 41 сек., табиий фанлар 
– 41 сек., фактлар, терминларни билиш – 20-25 сек, чизма ва схемаларни 
тушуниш учун 90 сек., шакллар муносабатини аниқлашга – 90-120 сек. 
вақт ажратилиши кўрсатилган. 
Ҳозирги кунда Tester, My test, ISpring, MySQL, Flash, Hot potato 
компьютер дастурлари электрон тест яратиш имконини беради. Ушбу 
дастурлардан фойдаланиб, турли хил шаклдаги ва мураккаблик 
даражасидаги тестларни тузиш ҳамда ўқув жараёнида талабаларнинг 
БКМни холисона баҳолаш мумкин.
Талабаларнинг ўзлаштириш даражасини назорат қилиш ва баҳолашда 
малакали, сифатли, илмий талабларга асосланган равишда тузилган 
педагогик тестлардан фойдаланиш таълим сифати ҳамда самарадорлигига 
ижобий таъсир кўрсатиши муқаррардир.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish