101
Автомобил йўллари давлат кадастри карталарини яратиш учун
маълумотлар базасини тўплаш тартиби
т.ф.н доцент Ғ.А.Артиқов, катта ўқитувчи В.Р.Ниязов,
201-ГК гуруҳи магистранти Ш.Ш.Худайқулов
Автомобил йўллари давлат кадастри - бу автомобиль йўллари
объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва
сифат
тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган
ишончли ахборот тизими. Автомобил йўллари давлат кадастри Давлат
кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)нинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда
автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини
баҳолаш мақсадида юритилади.
Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобиль йўллари, махсус
иншоотлар
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
жойлашган
автомобиль йўлларининг бошқа объектлари Автомобил йўллари
давлат
кадастри
объектлари
ҳисобланади.
«Ўзавтойўл»
давлат-акциядорлик
компанияси Автомобил йўллари давлат кадастрини юритиш бўйича
ваколатли орган ҳисобланади. Автомобил йўллари давлат кадастри давлат
ҳокимияти ва бошқарув органларини, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик
компаниясини, манфаатдор юридик ва жисмоний
шахсларни автомобиль
йўллари объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан
таъминлаш учун мўлжалланган.
Автомобил йўллари давлат кадастрини юритишни методик таъминлаш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси томонидан амалга оширилади.
Автомобил
йўллари
давлат
кадастрини
юритиш
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим давлат кадастрларини
юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” ги 2005 йил 30
июндаги 152-сонли қарорига 1-илова “Автомобиль йўллари давлат
кадастрини юритиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га
иловага биноан амалга
оширилади.
Автомобил йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби 1-расмдаги
“Автомобиль йўллар давлат кадастри маълумотлар базасини яратиш
схемаси” асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси тизимида ва "Ўзавтойўл"
давлат-акциядорлик компанияси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган
автомобиль
йўллари
объектлари
эгалари
фойдаланувчилар
кадастр
ахборотларини автомобиль йўллари объектлари бўйича ҳудудий шўъба йўл-
қурилиш ташкилотларининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар;
Ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг кадастр бўлинмалари
ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан автомобиль йўллари
объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари
доирасида
кадастр
ишини
шакллантирадилар,
автомобиль
йўллари
объектлари бўйича ахборотни АЙДКни юритиш бўйича ваколатли
ташкилотга тақдим этадилар;
102
АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот давлат ер кадастридан
ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва
иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади;
АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари
объекти
АЙДКга
киритилгандан
кейин
кадастр
ахборотларини
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради;
АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот сўров бўйича ДКЯТ
маълумотлар базасидан автомобиль йўллари объектлари бўйича
ахборот
олиши мумкин;
АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари
объектлари бўйича зарур ахборотни ҳудудий шўъба йўл қурилиш
ташкилотларининг кадастр бўлинмаларига юборади;
ДКЯТ маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўров бўйича
автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олишлари
мумкин.
Ушбу схемадаги вазифаларни жойларда амалга ошириш учун ҳар бир
ер участкаси белгиланган тартибда хатловдан ўтказилиб, кадастр
ҳужжатлари
расмийлаштирилиши
ва
автомобил
йўллари
давлат
кадастрларига қарашли бўлган ер участкаси, бино ва иншоотларга бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Давлат автомобил йўллари рўйхатидан биринчи навбатда рўйхатдан
объектни ўтказишда маълумотлар ва фойдаланишга топширилганлиги,
сўнги вақтдаги кадастр объектини ҳолати текширилади ва маълумот
олинади.
Автомобиль йўллари давлат кадастри навбатчи
харитаси ва кадастр
плани асосий ҳужжат ҳисобланиб автомобил йўллари кадастрида режим
асосида сақланади, унга матнли ва рақамли маълумотлар киритилиб,
янгиланиб борилади. Бундан ташқари атомобиль йўллари объектларининг
кадастр плани асосий график шакл бўлиб, унда кадастр маълумотлари
сақланади. атомобиль йўллари объектларининг кадастр плани объект ишга
тушгандан кейин тузилади ва автомобиль йўллари
давлат кадастри
навбатчи харитасига киритилади. Кадастр навбатчи харитасида ер
участкаси ва объектни кадастр рақамлари кўрсатилади. Автомобиль
йўллари давлат кадастри навбатчи харитасида объектларнинг ҳамма
техник қийматлари сақланади. Автомобиль йўллари давлат кадастри
навбатчи харитаси объектларни ўлчамига қараб масштабда 1:10000-
1:50000, план масштабида 1:500-1:2000 тузилади. Кадастр планида солиқ
олинадиган майдон (ер солиғи) кўрсатилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонуни.
Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари. /Т.: Адолат, 2007 й.
2. Ўзбекистон Республикаси “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги
қонуни. Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари. /Т.: Адолат, 2007
й.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим давлат
кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш
103
ҳақида” ги 2005 йил 30 июндаги 152-сонли қарорига 1-илова “Автомобиль
йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”
4. “Ўзавтойўл” Давлат Акционерлик концерни томонидан 1997
йилда
тасдиқланган
“Ўзбекистон
Республикасидаги
автомобиль
йўллари
кадастрининг ҳолати ва тузилиши тўғрисида”ги Йўриқномаси.
Do'stlaringiz bilan baham: