106
йўлдошдан олинган ерни сурати кам вақт сарфлаб керакли жойни замонавий
тасвирини бера олади.
Аэро суратлар тарихига тўхталадиган бўлсак, ер юзасини ўлчашда
фазодан туриб ерни суратга олиш ХIX асрга тўғри келади. Космонавтика
соҳасида эришилган ютуқлар
натижасида картографияга янги, жойни
масофадан туриб тадқиқ қилиш атамаси кириб келди. Бу ўз навбатида
картография соҳасида жуда катта қулайликларга олиб келди. Жойни
масофадан туриб тадқиқ қилиш усулини анъанавий усулга кўра афзаллиги:
унда керакли жойдан кўплаб
маълумотлар олиш, жойни маълум даврдаги
турли жараёнлар динамикасини кузатиш тахлил қилиш, қисқа вақт оралиғида
турли мавзули карталарни тузиш ва янгилаш ва бошқалардан иборат. Жойни
масофадан туриб тадқиқ қилиш усулидан олинган маълумотлар ёрдамида
атроф мухитни илмий ва амалий масалаларини ўрганиш ва ечишда, геология,
қишлоқ хўжалигида, ўрмон хўжалигида, туризм ва бошқа соҳаларда
фойдаланиш ўз самарасини бермоқда. Хозирда бутун дунёда IKONOS,
NOAA, LANDSAT, SPOT, IRS, RADARSAT, ERS, КВР-1000, МКФ-6, ТК-350
йўлдош аппаратларидан кенг фойдаланилмоқда.
Дастурлар таъминоти кўп ва хилма хилдир. Уларга мисол қилиб ERDAS
IMAGING, Arсsсene, IDL, ENVI, IAS ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
MapInfo дастури ёрдамида эса , жой тўғрисида маълумотларни унинг
манзили ва номи орқали топиш мумкин. Қўшимча равишда кўчаларнинг
кесишувини, чегарасини, интерактив ёки автоматик
равишда геокодлашни
амалга ошириш ва маълумотлар базасидан обектларни картага кўчириш
мумкин. Маълумотларни тизимда тасвирлаш жадвал, карта, диаграмма ва
матн кўринишида бўлиши мумкин. Тизим орқали махсус географик таҳлил
ва график таҳрир қилиш мумкин. Тизимда турли геодезик масалаларни ҳал
қилиш, карталарни архивлаш ва векторизация қилиш, картографик
проекциялаш, фазовий маълумотларни бирлаштириш мумкин.
Тузилган электрон рақамли карта ва планни хўжаликлараро ер
тузиш
лойихаси ишларида хам фойдаланиш мумкин. Бу дастур хужаликлараро ер
тузиш лойихаси ишларини бажаришда кенг қулайлик ва имкониятларга эга
бўлиб, юзани аниклашда қўлланиладиган анъанавий усулларга ҳожат
колдирмайди.
Бундан ташқари электрон рақамли карта ва планлар давлатимиз бойлиги
хисобланмиш йиллик пахта ва ғалла майдонларини алмашлаб экиш
далаларига болишда ва уларнинг мониторингини олиб боришда ҳам катта
хизмат қилади.
Ҳозирги янги технологияларни қўллаш натижасида электрон рақамли
карталардан фойдаланиш имкониятининг қулайлиги анъанавий (эски) усулга
нисбатан афзаллиги маълумдир.
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, геоахборот тизимларида
яратилган электрон рақамли карталардан фойдаланган ҳолда ер тузиш ва ер
кадастри ишларини бажариш вақт, меҳнат ва ҳаражатлар
сарфини
камайтиради. Шу билан бирга бажарилган ишларнинг сифатини ва аниқлик
даражасини оширади, ер кадастри ахборотларидан фойдаланувчиларга кенг
107
имкониятлар яратади. Бу эса ер тузиш ва ер кадастри соҳасининг
ривожланишида катта аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: