Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Миллий қадриятларнинг ёшлар онгига сингдиришнинг ўзига хос



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Миллий қадриятларнинг ёшлар онгига сингдиришнинг ўзига хос 
воситалари ва ахамияти 
Муҳаммадиев А., СамДАҚИ ўқитувчиси 
Қаршиев М 203 ҚМБ ва КИЧ талабаси 
 
Жамият 
тараққиётида 
ёшларимизнинг 
манфаатларини 
тўлиқ 
таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлишини 
кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий 
ҳамда ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли тарзда амалга оширилмоқда.
Қадриятнинг кундалик ҳаётдаги маъноси
 
кишилар ўртасидаги 
мулоқотларда, оммавий ахборот воситаларининг хабарларида ўзига 
хостарзда намоён бўлмоқда. Кундалик ҳаётда, кўпчилик назарида нарсалар 
(масалан, қимматбаҳо буюмлар, тақинчокдар), табиат ҳодисалари, ижтимоий 
воқеалар, жамиятдаги талаблар, орзу-умидлар, анъана ва маросимлар, 
маданий бойликлар ва бошқалар қадрият сифатида тушунилади. Бундан 
ташқари, одамлар ўзлари ишониб, гоҳида интилиб, қизиқиб ёки орзу қилиб 
яшайдиган мақсад, орзу ёки идеалларга ҳам “қадрият” тушунчасини 
қўллайдилар. Хуллас, кундалик ҳаётда кўпчилик томонидан қўлланиладиган 
“қадрият” ибораси одамлар учун бирор зарур аҳамият касб этадиган объект, 
нарса, ҳодиса ва бошқаларга нисбатан ишлатилади.Табиат ва маданият 
буюмларининг инсон эҳтиёжини қондириши ва унинг мақсадларига хизмат 
15
“Ҳидоят”.Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг диний-маърифий, илмий-адабий нашри 2008.5-нашри 


293 
қилиши таъкидланганида, асосан, уларнинг фойдаси, қиммати назарда 
тутилади. Ҳақиқатан ҳам, буюмларнинг иқтисодий қиммати кишилар учун 
катта аҳамият касб этади. Аммо буюмнинг қадри ҳисобга олинмаса
масаланинг аксиологик жиҳати очилмайди. «Қадрият» категорияси буюм ёки 
нарсаларнинг иқтисодий қимматини ифодалайдиган тушунчадан фарқ 
қилади. 
Амалий ишлар доирасида ёш авлодни ҳаётга қатъий эътиқод ва 
қарашлар руҳида, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсир ва оқимларга 
қарши тура оладиган, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат 
руҳида тарбиялаш масалалари билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам ўзининг 
самарасини бераяпти. Инсон онги ва қалби учун қаттиқ кураш кетаётган бир 
даврда бундай масалаларга эътибор берилиши бежиз эмас, албатта. Ёшларни, 
хусусан, вояга етмаганларни ахборот хуружлари ва маънавий таҳдидлардан 
асраш – юксак маънавиятли авлодни тарбиялашнинг муҳим омилидир.
Бир қарашда қадриятларнинг шакллари сон-саноқсиз ва ниҳоятда 
тартибсизга ўхшаб кўринади. Аслида эса башарият, олам, табиат ва жамиятда 
ажабтовур уйғунлик мавжуд. Қадрият шакллари ҳам уларга мос равишда ана 
шундай уйғунликда, қонуний боғланишда, умумий алоқадорликдадир. 
Бундай ҳолатда уларнинг классификациясида табиат ва жамиятдаги нарса, 
воқеа, ҳодиса, жараёнлар муайян кўламда, қадрият шакллари эса улар билан 
боғлиқ Ҳар бир миллат ўзининг тили, урф-одати, анъанаси, маданияти, 
тарихи билан миллат ҳисобланади. Биз қандай етук, баркамол инсон 
бўламизки, ўзимизнинг миллий урф-одатимизни билмасак, унга риоя 
қилмасак, ундан ҳаётимизда, болаларимиз тарбиясида фойдаланмасак! 
Ўзининг миллий урф-одатини билмаган кишини баркамол одам деб 
бўлмайди.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish