Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ЭШИТИШИДА НУҚСОНИ БЎЛГАН МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ 
БОЛАЛАРНИ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ 
З. Мамаражабова ТДПУ доценти,
Ш.Б. Зоитова ТДПУ талабаси
Кар ва заиф эшитувчи болалар учун мактабгача ва ихтисослаштирилган 
мактаб-интернатлар таълим-тарбия ва меҳнат тайѐргарлиги, эшитиш 
қобилиятининг пасайиши ва нутқий ривожланишдаги кечикишнинг 
оқибатларини бартараф қилишни амалга оширади. Болаларни фаол нутқий 
амалиѐтга, эшитиш идрокини ривожлантиришга ва лабдан ўқиш 
кўникмаларини шакллантиришда максимал даражада махсус методлардан 
фойдаланилади. Эшитишида нуқсони бўлган боланинг ақлий ривожланишда 
орқада қолишига асосий сабаб нутқ ривожланишининг бузилиши саналади.
Муаммо қуйидагидан иборат: бола ўз овозини ва атрофдагилар нутқини 
эшитмайди, демак, тақлид қилолмайди. Нутқий нуқсонлар характери эшитиш 
қобилияти бузилишининг ифодаланганлиги ва эшитиш аномалиясининг пайдо 
бўлиш вақтига бевосита боғлиқ.
Мактабгача ѐшдаги болаларда барча психик жараѐнлар, жумладан, 
тафаккур, хотира, идрок ва ш.к. ларни ривожлантириш кузатилади.
Таълимнинг биринчи йилида олинган маълумотлар кейинчалик янги 
олинганлари билан тўлдирилади. Масалан, ‖Ўсимликлар ва хайвонлар― 
мавзусини ўрганаѐтиб, таълимнинг биринчи йилида болалар шунчаки кўчада, 
жонли бурчакда ва хайвонот боғида ҳайвонларни кузатади, фильмлар ва 
телекўрсатувларни томоша қилади. Аста-секинлик билан болалар ҳайвон ва 
ўсимликларнинг ҳаракати номини эслаб қолади (учади, югуради, маърайди, 
кишнайди). Шу каби мактабгача ѐшдаги болалар ўсимликлар билан ҳам 


114 
таништирилади. Боғлар ва далаларга саѐҳатлар уюштирилади. Бунда болалар 
жонли табиатда йил фаслларида рўй берадиган ўзгаришларни пайқаб олади. 
Таълимнинг иккинчи йилида ҳайвон ва ўсимликлар ҳақидаги маълумотлар 
жиддий даражада тўлдирилади. Мактабгача ѐшдаги болалар турли ҳайвон ва 
қушларнинг яшаш жойларини, уларнинг болалари нима билан овқатланиши ва 
одамлар учун аҳамияти ҳақида эслаб қолади. Ҳайвонларни доимий кузатиш ва 
уларнинг одатларини аниқлаш болаларнинг фикрлаш оперaцияларини 
шакллантиради. Болалар машғулотлар давомида олинган маълумотларни 
таҳлил қилади, синтезлайди, қиѐслайди ва умумлаштиради. Яъни боланинг 
ақлий фаолияти фаол ривожланади.
Таълимнинг учинчи ва тўртинчи йилида мактабгача ѐшдаги болалар 
махсус дастур асосида уй ва ѐввойи ҳайвонларни, жанубий мамлакатларда 
яшайдиган ҳайвонларни ажратишга қодир бўлади.
Боланинг тасвирий фаолиятига катта эътибор қаратилади. Тасвирий санъат 
машғулотларида болалар лойиҳалаштиришга, меҳнатга ўрганади. Сақланган 
анализаторлар ѐрдамида эшитишида нуқсони бўлган болалар предметларнинг 
ранг, шакл, катталик, миқдор, сифатини идрок этишга қодир. Мактабгача 
ѐшдаги болалар турли материаллар: қоғоз, мато, пахта ва ш.к. билан ишлашга 
ўрганади. Айрим меҳнат қуроллари билан асосий иш усулларини ўрганади, 
аниқ хатти-ҳаракатларни ишлайди. Турли буюмлар ясаб, болалар ўз меҳнат 
фаолиятини мустақил режалаштиради ва ўз меҳнати натижаларини олдиндан 
кўра билишга уринади.
Майда моторикани ривожлантириш болаларнинг ўқитувчининг қўл 
ҳаракатларига тақлиди жараѐнида амалга оширилади. Масалан, предметлар 
билан манипуляциялаш олдидан бола ювиниш, кир ювиш, мих қоқиш ва ш.к. 
ҳаракатларни имитaциялайди. Натижада ҳаракатлар мураккаблашади. Бола 
билан дактил алифбо белгилари ўрганилади. Тақлид қилиш малакаси болаларда 
маълум ўйинлар, кўзгу, мозаика, намуна асосида таѐқчалардан нақш тузиш 
ѐрдамида шакллантирилади. 
Эшитишида нуқсони бўлган болаларнинг сенсор тарбиясига, айниқса, 
эшитиш идрокини ривожлантиришга катта эътибор берилади. Нутқ ва нутқсиз 
товушларни фарқлашга доир машқлар бажарилади. Машғулотлар жараѐнида 
болада товушлар олами ҳақида маълум тасаввурлар шаклланади, бу оғзаки нутқ 
сифатига ижобий таъсир қилади. 
Кўргазмали-образли ва кўргазмали-ҳаракатли тафаккур боланинг 
интеллектуал ривожланишида катта роль ўйнайди. Кўргазмали-образли 
тасаввур лисоний-мантиқий тафаккурнинг шаклланиши учун муҳим. 
Эшитишида нуқсони бўлган болалар бу жиҳатдан эшитадиган тенгдошларидан 
ортда қолади. Айнан шунинг учун болаларнинг фикрлаш фаолиятини 
шакллантириш нутқни ривожлантириш билан биргаликда олиб борилади. 
Бутун дастурий материал мавзуларга бўлинган ва ақлий ҳаракатларни босқичли 
ривожлантиришни кўзда тутади.
Масалан, ‖Идиш-товоқлар― мавзусини ўрганишда болалар аввал 
идищларнинг турмушда амалий қўлланиши билан танишади. Кейин уларнинг 
номини ва улардан фойдаланиш усулларини билиб олади. Кейинчалик нутқни 


115 
ривожлантириш бўйича машғулотларда предметларни таниб олиш ва уларнинг 
номлари ѐзилган жадвалларни улар ѐнига қўйиш ишлари бажарилади. Бола 
предметни қўлига олиб кўриши, пайпаслаши, бошқа жойга кўчириши, яъни 
предмет билан маълум ҳаракатларни бажариши мумкин. Ниҳоят, ‖Қўғирчоқни 
овқатлантир― типидаги дидактик, шунингдек сюжетли-ролли ўйинлар 
ўтказилади.
Болаларда тафаккурнинг кўргазмали-амалий шакли турли предметлар 
билан манипуляциялаш жараѐнида шакллантирилади. Шу тариқа бола ўзи учун 
предметларнинг хоссаларини кашф қилади, биринчи умумлаштиришларни 
амалга оширади. 
Эшитишида 
нуқсони 
бўлган 
болалар 
предметлар 
таснифини 
ўзлаштиришда жиддий қийинчиликларга дуч келади. Айнан шунинг учун 
машғулотларда предмет ѐки суратлардан фойдаланиладиган, албатта уларни 
умумлаштирувчи сўзларни гапириш билан, дидактик ўйинлар ўтказилади.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish