ЖОНЛАНТИРИШ УЧУН САВОЛЛАР
1. Геометрия фанини ўқитишнинг мақсадлари.
2. Геометрия фани ва унинг ўқитилиши ҳақида тарихий маълумотлар.
3. Мактабда геометрия ўқитишнинг мазмуни.
4. 5-6-синфларда геометрия элементлари
5.7-9-синфларда геометрия ўқитишнинг хусусиятлари.
3-илова.(12.1.)
1-савол.
Геометрия фанини ўқитишнинг мақсадлари.
Давлат таълим стандартида геометрия ўқитишга оид вазифалар белгилаб берилган,
яъни: планиметриянинг методлари ва асосий фактларни узлаштириш; ўрганилаётган
тушунча ва услублари ҳаётда ва табиатда руй бераётган ходисаларни математик
моделлаштириш воситаси эканлиги тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириш; фазовий
жисмларнинг хоссаларини ўрганиш, бу хоссаларни амалиёт масалаларини ечишга тадбиқ
этиш кўникмаларини ривожлантириш.
Шу билан бирга геометрик билимлар ўқувчиларга амалий мазмунли масалаларни
ечишга; кандайдир реал конструкцияларда геометрик фигураларни кўришга, техник
чизмаларда тушуна олишларига ёрдам бериш лозим. Шунингдек, геометрия ўқитишда
ўқувчилар мантиқий асослаш кўникмасини эгаллашлари, айрим хусусий ҳолларни қараш
орқали топилган боғланишларнинг умумий характерга эга эканлиги ва улар маълум
кўринишдаги барча шаклларга тааллуқли бўлиши мумкинлигини ўргатиш талаб этилади.
Математика давлат таълим стандартида қўйилган мақсадлардан бири- ўқувчиларда
мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш натижасида уларнинг ақл-заковат ривожига,
табиат ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини топа олишларига
кўмаклашиш ҳам айниқса геометрия ўқитишда амалга ошириш имкониятлари мавжуд.
2-савол.Геометрия тарихи ҳақида маълумотлар
Геометрия фан сифатида энг қадимга тааллуқли юза ва ҳажмларни ҳисоблаш учун
амалий қоидалардан қатъий, мантиқий системали фанга айлангунча узоқ даврни босиб
ўтди. Унинг систематик курси Евклид томонидан эрамизгача 3-асрда яратилди.
2 минг йил давомида Евклиднинг “Негизлар” асари мантиқий жиҳатдан ўқув
қўлланмаси бўлиб келди. Фақат 19-аср иккинчи ярмидан геометрия асослари чуқур таҳлил
қилиниб, бу геометрия фани қатъий мантиқий тузилиши қаноатлантирилиши лозим
бўлган талаблар аниқланди. Бунда рус математиги Н.И.Лобачевскийнинг хизматлари
катта бўлди. Ҳозирги даврда геометрия фани қатъий дедуктив ҳисобланади. Унинг
асосига қандайдир аксиомалар системаси ва маълум сондаги асосий ёки дастлабки
тушунчалар қўйилади. Бу тушунчалар мазмуни аксиомаларда очиб берилади, курснинг
кейинги барча баёни соф мантиқий йўл билан амалга оширилади: ҳар бир киритилаётган
тушунчага таъриф берилади, ҳар бир янги мулоҳаза исботланади, яъни мантиқий равишда
аксиомалар, олдинги теоремалар ва таърифлардан мантиқий келтириб чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |