Иш билан тўла бандлик меҳнатга лаёқатли бўлган ва ишлашни ҳоҳлаган
барча кишиларнинг иш билан таъминланганини англатади. Шунингдек, иш
билан тўла бандлик бир томондан иқтисодиётда
ишсизликнинг табиий
даражаси мавжуд бўлишини инкор этмайди, бошқа томондан, бу меҳнатга
лаёқатли барча кишиларнинг умумлашган ишлаб чиқаришга жалб этилиш
зарурлигини билдирмайди. Сифат жиҳатдан самарали ёки оқилона ва
самарасиз ёки нооқилона бандлик мавжуд бўлади. Оқилона бандлик бу юксак
меҳнат унумдорлиги ва шунга биноан юқори
даромад келтирадиган ва
ишловчининг меҳнатдан қониқишини таъминловчи бандлик бўлади. Оқилона
бандлик юксак технологияга таянган иш жойида бўлади. Нооқилона бандлик
меҳнат унумдорлиги паст, иш ҳақи кам ва ишловчи ўз меҳнатидан
қониқмайдиган иш жойидаги бандликдир. Нооқилона бандлик бор ерда
технология юқори бўлмайди, малакаси ва иш тажрибаси кам кишиларнинг
меҳнати талаб қилинади. Оқилона бандликка мисол қилиб кампьютер
программистининг бандлигини олиш мумкин. У замонавий компьютерларда
ишлайди, унинг меҳнати махсус истеъдод ва тайёргарлик талаб қилади,
унинг иш ҳақиси бошқаларникидан анча юқори бўлади. Нооқилона
бандликка мисол қилиб қишлоқ хўжалигидаги
теримчи бандлигини олиш
мумкин. Теримчи қўл меҳнати билан банд, ундан ақл-заковат ва махсус
тайёргарлик талаб қилинмайди, бу иш ҳамманинг қўлидан келади, унинг
оладиган иш ҳақи программистникидан 6-8 марта кам бўлади. Хулоса қилиб
айтадиган бўлсак, иш билан самарали бандлик, ходимларнинг ўз
мехнати
натижаларидан тўлиқ иқтисодий манфаатдорлигининг таъминланиши
зарурлигини англатади. Бу ўз навбатида меҳнат ресурсларининг оқилона
банд қилинишини ва улардан фойдаланишнинг интенсив турига таянишини
тақазо қилади. Бандлик унинг мехнат қилувчи учун ахамиятига қараб
бирламчи ва иккиламчи бандликка бўлинади. Бирламчи бандлик бу асосий
иш билан, яъни даромаднинг асосий қисмини берувчи иш билан банд
бўлишидир. Иккиламчи бандлик қўшимча иш билан, яъни қўшимча даромад
берувчи иш билан банд бўлишидир. Кўпчилик
ишловчилар бирламчи
бандликка мойил бўладилар. Бирламчи бандлик келтирган даромад
ишловчини қониқтирмаганда, у иккиламчи бандликка қўл уради. Иккиламчи
бандлик ўриндошлик асосида ишлаш шаклида бўлади. Бандлик даражаси
ишлашга қобилияти ва иштиёқи бўлганларнинг қанчаси амалда ишлаб
туришларини билдиради.
Бандлик даражаси меҳнат ресурси - меҳнат қобиляти бор кишиларга
нисбатан қисобланади. Бунда меҳнат қобиляти борларнинг ҳаммаси
ишлашни хоҳлайди деб тахмин қилинади.
Бандлик даражаси иш кучини
қандай қисмини бозор талаб қилганлигини билдиради. Бу мамлакатнинг
иқтисодий салоҳиятига ва иқтисодиётнинг имконияти ҳамда аҳволига боғлиқ
бўлади. Иқтисодиёти баққуват мамлакатларда у юксалиб бораётган кезларда
бандлик юқори бўлади, яъни таклиф этилган иш кучининг катта қисми талаб
қилинади. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар учун меҳнатга лаёқатли
аҳолининг
94%ининг банд бўлиши бандликнинг табиий даражаси деб қабул қилинган.
Иқтисодий заиф мамлакатларнинг бандлик даражаси паст бўлади, чунки иш
ўринлари кам бўлади, уларни кўпайтириш учун маблағ етишмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: