Бузилган эшик ва кириш жойининг атрофларида изларни қидириб топиш учун ҳудудни шартли равишда қуйидагиларга бўламиз:
1) бузиш жараёнида жиноятчининг турган жойи;
2) ешик ва унинг атрофлари;
3) бузиш қуроли ва жиноятчида қолиши мумкин бўлган излар.
Бузиш жараёнида жиноятчи турган жойда қуйидаги излар қидирилади:
1) пойафзал (оёқ) излари;
2) бузиш қуроли;
3) чекиш излари;
4) қон излари;
5) ёғоч, ойна, темир ва бошқа предметларнинг кукунлари, бўлакчалари, ёриқлари;
6) калит ва очгичлар;
7) тугма ва жиноятчига тегишли бошқа нарсалар;
8) тупроқ, қум, қурилиш материаллари ва бошқа шунга ўхшашлар;
9) тупук ва одамнинг бошқа ажратмалари;
10) гугурт, ёндиргич ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар.
Эшик ва унинг атрофларида қуйидаги излар қидирилади:
1) қўл (қўлқоп) излари (қўнғироқни босиш тугмасида ҳам);
2) бузиш қуролларининг излари;
3) калит ва очгичлар;
4) пойафзал излари (оёқ излари);
5) қулф ва унинг қисмлари;
6) қон излари;
7) газлама ва матоли маҳсулотлар;
8) сақич, пластилин ва бошқа шунга ўхшашлар (ешикнинг кўриш дарчасида);
Жиноятчи бузиш қуролини ҳодиса жойига ташлаб кетиши, шунингдек, ўзи билан олиб кетиши ҳам мумкин. Жиноятчида бузиш қуролидан ташқари бошқа излар ҳам қолган бўлиши мумкин, булар:
1) бузиш давомида лак-бўёқлар зарраларининг унинг кийимларига ўтириб қолиши, агар янги бўялган эшик бўлса, кийимлари, қўли бўялиб қолиши мумкин;
2) агар бузилган жойда мато ва газлама маҳсулотларининг бўлаклари аниқланса, унинг кийимларида жароҳатлар ҳосил бўлиши;
3) агар бузилган жойда тугма топилса, унинг кийимида тугманинг узилган жойи қолиши;
4) агар бузилган жойда қон излари топилса, унинг танасида жароҳат изларининг ҳосил бўлиши ва бошқа шунга ўхшашлар.
Ўғирлик содир бўлган бино ичини кўздан кечиришда қуйидагиларни аниқлаш муҳимдир:
а) бино ичида жойлашган буюм ва нарсаларнинг жойлашувида қандай
ўзгаришлар мавжуд?
б) нима ўғирланган (ўғирланган нарсаларнинг рўйхати, уларнинг гуруҳий тегишлилиги ва хусусий белгилари)? Зарурият бўлса, шунга ўхшаш буюм намуна сифатида олиниши мумкин;
в) ўғирлик содир бўлган жойда жиноятчилар ҳаракатлари ҳажмига кўра
қанча муддат бўлганлар?
г) енг қимматбаҳо нарсалар қаерда жойлашганини улар билишганми?
жиноятчилар ўғирлик жойида ўзларидан қандай изларни қолдирганлар?
д) қандай моддалар жиноятчининг пойафзали, кийимлари ва танасида
қолган бўлиши мумкин (ушбу моддалардан намуна олинади)?
е) ҳодиса жойидаги вазиятга жиноятчилар қандай ўзгаришларни
киритганлар?
ж) қўриқлаш сигнализатсияси мавжудми, соз ҳолдами, агар ней-
траллаштирилган бўлса, қандай усул билан?
з) бино ичида жиноятчилар олган нарсаларнинг қисми ташлаб кетилмаганми (масалан, ўрам, қути ва бошқалар)? Ушбу қолдиқлар топилса, тадқиқ этилиши ва олиниши керак;
ч) бино ичида моддий жиҳозларга тегишли ҳужжатлар мавжудми, улар
қандай ҳолатларда (масалан, куйдирилган, йиртилган ва ҳ.к.)?
Do'stlaringiz bilan baham: |