Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги академияси дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси тергов фаолияти мутаҳасислиги


Ўғрилик жинояти томни тешиб кириш йўли билан содир этилганда, қуйидаги жойларда изларнинг қидириб топилишига эътибор қаратилиши керак



Download 0,57 Mb.
bet37/57
Sana31.03.2022
Hajmi0,57 Mb.
#521679
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57
Bog'liq
1Kozdan kechirish

Ўғрилик жинояти томни тешиб кириш йўли билан содир этилганда, қуйидаги жойларда изларнинг қидириб топилишига эътибор қаратилиши керак:
- пойафзал (оёқ) излари;
- бузиш жараёнида томнинг таркибий қисмлари тушган жой;
- бузиш қуроли ва жиноятчига тегишли бўлган нарсалар;
- қўл излари қолиши мумкин бўлган жойлар;
- томдаги тешилган жой ва арқон;
- жиноятчининг танаси ва кийимларидаги излар.
Жиноятчи томни тешиш жараёнида, томдаги чанг, тупроқ қатламларини босиб, арқон ёрдамида ёки бошқа усулда бино ичига тушганида албатта пойафзал излари ҳосил бўлади. Шунинг учун кўздан кечиришнинг дастлабки босқичларида ва ундан олдин ушбу жойга шахсларнинг кириб юришларини чегаралаш, топилган пойафзал изини қайд этиш керак. Тешиш натижасида томнинг таркибий қисмлари тушган жой мавжуд бўлади. Ушбу таркибий қисм–тешилган ва бузилган қурилиш маҳсулотларининг парчалари томни тайёрлаш маҳсулотларига мос келиши керак. Ушбу ҳолат ҳодиса жойида таҳлил этилади, агар зарурият туғилса, экспертиза тайинланади. Ушбу жой ва унинг атрофида томни тешиш учун қўлланилган бузиш қуроли қидирилади. Бино ичи бўйлаб жиноятчига тегишли бўлган ва у қолдириб кетган нарса ва буюмлар қидирилади. Ушбу топилган буюмлар одам ҳид изларининг ташувчиси сифатида муҳим ўрин эгаллайди, хизмат итларидан фойдаланишда қўл келади. Бузиш қуроли томнинг устида қолдирилган ёки жиноятчи ўзи билан олиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, бузиш қуроли бино ичига яшириб қўйилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Шунинг учун бино ичида синчковлик билан бузиш қуролини излаб топишга ҳаракат қилиш керак. Бузиш қуроли унда жиноятчининг қўл излари бўлишини эътиборга олган ҳолда (тиббий қўлқопларда) қўлга олинади. Бино ичида ўзининг жойини ўзгартирган барча обьектларда қўл излари қидирилади.
Томдаги тешилган жойни кўздан кечиришда, албатта, унинг шакли ва ўлчамлари баённомага киритилади ва деталли, жадвалли қайд этиш тавсия этилади. Ушбу тешикнинг ўлчамларига кўра ундан ўтган жиноятчининг тана тузилиши тўғрисида ахборотга эга бўлиш мумкин.
Тешикдан ўтишда жиноятчининг кийимларига тешикнинг атрофидаги тупроқ, чанг ва қурилиш маҳсулотларининг зарралари ёпишади. Агар пастга тушишда жиноятчи арқондан фойдаланган бўлса, арқонни ҳодиса жойидан олишда унинг тугунини сақлаган ҳолда олиш керак. Арқондан тушишда жиноятчининг кийимлари, танаси ва қўлларида арқон материалининг толалари қолиши мумкин. Шунингдек, бино ичида қуйидаги излар қидирилади:
1) газлама ва бошқа матоли маҳсулотлар;
2) соч толалари;
3) бўёқ зарралари;
4) пойафзал излари (оёқ излари);
5) қўл излари;
6) махсус кимёвий воситаларнинг излари;
7) гугурт, ёндиргич ва бошқалар;
8) чекиш излари;
9) қон излари ва бошқалар. 20

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish