Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet194/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Аристотель
Қадимги грек материалистлари, шунингдек идеалист Сок­рат ва Платонлар ҳам ўзларининг психологик қарашларини ёзиб системали баён қилинган мукаммал асар сифатида қолдирмаганлар. Уларнинг бу фикрлари асосан айрим-айрим мулоҳазалар тариқасида сақланиб қолган. Платоннинг психоло­гик фикрлари эса ҳар хил фалсафий асарларида– диалогларда сочилган.
Грек философларидан биринчи бўлиб руҳ, ва руҳий фаолият ҳақида системали таълимот яратган киши Аристотель (384-322 й.)бўлган. Аристотель Платоннинг шогирди бўлиб, Аристотель ўз фалсафий таълимотида идеализм билан материализм ўртасида иккиланиб қолган.
Аристотель маҳсус илмий предмет сифатидаги психологиянинг асосчиси ва отасидир, у бир қанча асарлар –трактатлар ёзиб, уларда психология масалалари бўйича ўз таълимотини баён қилади. Булардан энг муҳими «Пери психис», яъни «Руҳ ҳақида» деб номланган трактатидир.
Аристотель руҳ, тана билан узвий боғланган, деб ҳисоблади. Лекин унинг фикрича руҳ, моддий, жисмий ҳам бир нарса эмас.
Аристотель жон (руҳ,) нинг уч қисми ҳақида Платон таълимотидан фарқ қилиб, уч хил жон (руҳ) ҳақида вегетатив, сезувчи ва ақлий руҳ турлари ҳақида таълимот яратди. Вегетатив руҳнинг фаолияти овқатланишда ва кўпайишда ифодаланади. Руҳнинг бу тури ўсимликларда, ҳайвонларда, инсонларда ҳам бўлади. Сезувчи руҳнинг фаолияти сезги ва ҳисларда, хотира ва тасаввурларда намоён бўлади. Руҳнинг бу тури ҳайвонларда ҳам, инсонларда ҳам бўлади. Ақлли руҳ­нинг фаолияти тафаккурда, билимда ва ихтиёрий ҳаракатларда юзага чиқади.
Ақлли руҳ фақатгина инсонларга хосдир. Шу ақлий инсоний руҳ ва унинг фаолияти ҳақидаги мулоҳазалар Аристотель психологиясида асосий ўрин тутади. Унинг фикрича, бу руҳнинг моҳияти яширин, илмий йўл билан билиб бўлмайдиган ботир кучдан иборат. «Руҳ, ҳақида аниқ, тушунча бериш,–дейди Аристотель,–ҳар жиҳатдан ҳаддан ташқари қийин иш, руҳ_ бу жисм эмас, балки ўшанга хос бир нарсадир...У мавҳум тушунчадир». Аристотелнинг фикрича, ақлли руҳ илоҳий йўл билан пайдо бўлган у танадан ташқарида ҳам яшай олади. Тана ўлгандан кейин «ақлли руҳ, илоҳий руҳ, билан қўшилиб кетади».
Аристотель руҳ ва тананинг ўзаро муносабати масаласига катта эътибор берган. «Руҳ– дейди у,– ўз табиатига кўра ҳукмрон асосдир, тана эса тобе нарсадир». Форма материяга нисбатан қандай бўлса, руҳ ҳам танага нисбатан худди шундай. У ҳаётга маъно ва йўналиш беради. Руҳ таъсир қилади ва ҳаракатлантиради, тана эса таъсирланади ва ҳаракатга келади. У руҳнинг бирламчилиги ҳақидаги умумий тезисини қуйидаги сўзларда ифодалаган: «Руҳ тирик тананинг сабаби ва манбаидир».
Аристотель руҳнинг моҳияти ва унинг тана билан ўзаро муносабати ҳақидаги бу ўзига хос фикрлар билан бирга, биринчи бўлиб, ўз-ўзида кузатиш мумкин бўлган руҳий ҳодисаларни тасвирлаб ёзган ва классификациялаштирган. Унинг психологиясида ҳозирги замон психологиясига асос бўлган кўпчилик тушунчаларни учратиш мумкин, чунончи ташқи бешта сезги ва сезгилар ҳақида, ҳуш ва ноҳуш ҳислар ҳақида, ихтиёрий ва ихтиёрсиз жараёнлар ҳақида, тасаввур ва ассоциациялар ҳақида, тафаккур ҳақида, тушунчалар ва хулоса чиқаришлар ва ҳоказолар ҳақида таълимот яратди.
Аристотель, инсон сезгилари ташқи моддий қўзғовчилар таъсири туфайли ҳосил бўлади деган фикрни таъкидлаган. Тафаккур ҳақидаги таълимотида у Платоннинг умумий ва мавҳум тушунча-идеялар нариги дунёдан келиб чиққан деган таълимотини инкор қилди. Аристотель тушунчаларида ифодаланган умумийлик якка нарсалардан ташқарида ёки якка нарсалардан аввал ўзи бор бўлган эмас, балки якка нарсаларнинг ўзида бўлади, деган таълимотни илгари сурди.
Қадимги грек философлари биринчи бўлиб мантиқий та­факкур формаларининг мукаммал системасини ишлаб чикди.
Шуниси диққатга сазоворки, Аристотель психик ҳодисаларни тасвирлар ва анализ қилар экан, организмдаги руҳий ва физик (физиологик) ҳодисалар ўртасидаги боғланишларни излади. Унинг психология масалаларини ҳал қилишдаги материалистик тенденциялари мана шунда кўринади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish