Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ РУҲИЙ ЖАРАЁНЛАР ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ



Download 1,71 Mb.
bet197/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИНИНГ РУҲИЙ ЖАРАЁНЛАР ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
Розий Абу Бакр Муҳаммад ибн Закарий (28 август 865) ўрта ва яқин Шарк халқларининг илғор ижтимоий ва фалсафий олимларидандир. У умрини табобат илмига шунингдек, фалсафани ўрганишга бағишлади. У ақл масаласига (тафаккур) алоҳида эътибор берди ва ақл билан инсон ҳайвонот дунёсидан устун туришини, ақл орқали ўз хоҳиш ва истакларга етишиш мумкинлигини уқтиради. «Ақл орқали биз ўзимизни улуғловчи, зийнатловчи ва ҳаётимизни ҳайрли қилувчи ҳамма нарсани била оламиз»-деб кўрсатади. Ақл ёрдамида ернинг шакли, қуёш ва ойнинг катталиги, юлдузлар ҳаракати, уларнинг узоқлигини ва оқишини билиб оламиз дейди.
Розий фалсафа илмини ниҳоятда улуғлайди… Кимки фалсафани ўрганиш билан машғул бўлса, у ҳақиқат йўлидан боришга лойикдир. Ҳақиқатдан ҳам кишиларнинг руҳи бу дунёнинг чиркинлари ва қоронғуликларидан мусаффо бўлиш ва фароғатга етишиши фақат фалсафани ўрганиш билан бўлади. Агар инсон фалсафани ўрганса, биз тасаввур қила олишимиз мумкин бўлган даражада оз қисмини бўлса ҳам эгаллай олса, у ўзини жонини чиркинлик қоронғуликдан тозалайди ва қутқаради деб кўрсатади. У илмий тадқиқот ишларига алохида эътибор берди. Бу тадқиқотлар киши руҳига таъсир этиши, уни ақл-идрокини шакллантиришга алоҳида урғу берди.
Ўрта Осиёнинг эмас, балки умуман яқин ва ўрта Шаркининг машҳур мутафаккири, қадимги юнон илми ва фалсафасининг Шарқдаги энг йирик тарғиботчиси ва унинг ривожига ҳисса қўшган олимлардан бири Абу Наср Форобийдир. У ўз даврининг файласуфи, мусиқачиси, шоири, қомусий олим бўлиб ном қозонди. У «Ақл ҳақидаги рисола», «Фалсафадан олдин нимани ўрганиш керак», «Фалсафа мактаблари», «Логикага кириш» каби кўплаб рисолалар яратди. Файласуф – фалсафанинг энг муҳим масалалари бўйича қатор асарларнинг муаллифи сифатида шуҳрат қозонди. У Шарқда қадим юнон фалсафаси, айниқса, қадимги дунёнинг қомусий олими, психология фанининг отаси Аристотелнинг асарларини ўрганиш, уларга шарқлар ёзиш, ғояларини тарғиб этиш ва янада ривожлантиришга улкан ҳисса қўшди. Аристотель «биринчи муаллим» деб ном олган бўлса, бутун Шарқда Форобий «иккинчи муаллим» унвонига сазовор бўлди. У инсоннинг руҳий жараёнлари ҳақида фикр юритади.Форобийнинг фикрича, мавжудотнинг энг буюк ва етук маҳсули – бу инсондир, у ўзининг онги, ақли, сезиш органлари орқали оламни ҳар томонлама ўрганиш қобилиятига эгадир. Ақл ёрдамида инсон уни ўраб олган мавжудотнинг моҳиятини тушунади. У мавжудотнинг яшаш шакллари, оламни билишнинг йўл ва воситалари, унда илм-фаннинг ўрни ва аҳамияти масаласига алоҳида эътибор қаратади. Унингча, инсон танаси, мияси, сезги органлари туғулишида мавжуд, лекин ақлий билими, маънавийлиги, руҳи, интеллектуал ва ақлий хислатлари, характери, дини, урф-одатлари билан мулоқотда вужудга келади. Унинг ақли,фикри (тафаккури), руҳий юксаклигининг энг етук маҳсули бўлади ва инсон ўз билимларини, ақлини ривожлантириб, сўнгра мавжудотнинг ибтидоси, бошланиши ҳақидаги илмга етиб боради деб кўрсатади.
Форобийнинг руҳий жараёнлар ҳақидаги таълимоти психология илмининг ривожланиши ва равнақига катта ҳисса қўшди. Унингча минераллар тўрт элемент – олов, тупроқ, ҳаво, сув – яъни содда субстанцияларнинг ўзаро аралашуви мураккаб субстанцияларни вужудга келтирди. Ундан аввало менераллар яъни неорганик жисмлар кейин эса ўсимлик олами ташкил топди. Ўсимликлар олами ўсиш, ривожланиш қобилиятига эгадир. Ўсимликлардан сўнг ҳайвонлар вужудга келди, улар ҳаракат қилиш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, кўпайиш, сезиш қобилиятига эга эдилар. Олам жисмлари ривожланишининг олий босқичи – инсоннинг вужудга келишидир» деб кўрсатади.
Форобий ўсимлик, ҳайвон ва инсонга хос хусусият ва қобилиятларни қувват деб атади ва уни ўсиш қуввати, ҳайвоний қувват ва инсоний қувват деб учга ажратади. Унинг қувватлар ҳақидаги классификацияси организмдаги жараёнларни биологик, физиологик-психик ва фикрлаш жараёнларига ажратиш демакдир. Бундан шундай хулоса чиқармоқ жойиздир, яъни биологик жараён барча тирик организмга, физиологик-психологик жараён-ҳайвонларга, ақлий интеллектуал жараён, онг-фақат инсонларга хосдир.
Форобий дунёни билиш, инсон ақлини билим билан бойитиш, уни илмли, маърифатли қилишга хизмат қиладиган психик жараёнларга алоҳида эътибор берди. У билишнинг икки босқичи-ҳиссий билиш ва унинг даражаларини ва ақлий билишни ҳар томонлама асослаб берди. У «Мажмуар Расоил ал-Ҳукамо» (225. б) асарида «Инсон билимларни ақл ва сезиш органлари орқали қўлга киритади…сезилувчи образлар ҳис қилиш орқали, ақлий образлар эса сезилувчи образлар орқали билинади» - деб ёзади, яъни у ақлий билиш ҳиссий билишсиз вужудга келмаслигини таъкидлайди. У ҳиссий билишнинг даражалари, келиб чиқиши ҳақида фикр юритади. Сезгиларни ҳиссиёт, тафаккур каби психик ҳолатлар билан боғлашга уринади. У сезгиларнинг ўзига хос классификациялайди.
Озиқлантирувчи қувват: сўнгра ички ва ташқи қувватлар вужудга келади.
Ташқи руҳий қувватлар- яъни ташқи буюмлар сезги аъзоларига бевосита таъсир қилганда вужудга келадиган қувватдир деб кўрсатади.
Сезгиларнинг келиб чиқиши ва мураккаблиги жиҳатидан беш турли ташқи қувватниФоробий қуйидагича талқин қилади:
тери-бадан сезгиси,
таъм, билиш сезгиси,
ҳид билиш сезгиси,
нутқ сезгиси (эшитиш сезгиси назарда тутилади)
кўриш сезгиси
Буларнинг ҳаммасини Форобий сезиш қуввати деб атайди:
Ички қувватларга:
1) хотира-тасаввур қуввати,
2) хаёл қуввати,
3) туйғу, эмоция қуввати,
4) нутқ қуввати,
5) қувват нотиқа таркибида мантиқий фикрлаш қуввати.
Бу Форобий фикрича, мантиқий операцияларни бажариб, мураккаб нарсаларни билиб олиш учун хизмат қилади. У, инсонда кишининг ғазаби ва нафратланиши, яъни ҳис-туйғусини бошқарувчи қувватлар мавжуд эканлигини айтиб ўтади.
Хаёл қилиш, сўзлаш, фикр юритиш, ақл қувватиниФоробий фақат инсонга хос деб тўғри тушунади.Форобий одам организмининг маркази юракдир, чунки юрак бутун тана ва унинг аъзоларини қон билан таъминлайди, қон юрак орқали, бутун организмга тарқалади. Иккинчи марказ миядир. Мия ҳам қон билан тирик бўлгани сингари, юракка бўйсунади, яъни юракдан қон олади. Лекин, шу билан бирга, у бутун организм ва унинг аъзоларига раҳбарлик қилади, ўз буйруғига бўйсундиради деб таъкидлайди.
Форобийнинг бу фикрларидан, биринчидан, инсондаги руҳий жараёнлар билан физиологик-анатолик жараёнлар психика билан организм ўзаро боғлиқ ҳолда мавжуд деган хулоса, иккинчидан юрак инсоннинг биологик ҳаётини, мия эса унинг руҳий маънавий ҳаётини бошқариб туради деган хулоса келиб чиқади.
Форобийнинг бу таълимоти руҳий жараёнларнинг пайдо бўлишини нерв-физиологик жараёнга боғлиқ эканлигини кўрсатади. У ташқи олам, муҳит, одам организми ўзаро сабабий боғлиқлигини ёритиб беришга ҳаракат қилади ва у ўзининг психологик таълимотида ўрта Осиё, Эрон, Ҳиндистон ва қадимги Грециянинг табиий-илмий билимлар соҳасида эришган ютуқларига суянади.
Форобий руҳий жараёнларни психолог сифатида эмас, балки файласуф сифатида талқин қилади, чунки у даврда психология ҳозиргидек мустақил фан ҳисобланмай, балки умумий фалсафий билимлар тузулишига кирган эди. Унинг билиш жараёнининг икки босқичи ҳиссий ва ақлий билиш таълимоти айниқса муҳимдир. У ҳиссий билишни сезгилар орқали конкрет ва моддий нарсаларнинг бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлади деган бўлса, ақл орқали билиш конкрет моддий жисмлар орқали эмас, уларнинг таъсирисиз ва улардан ташқари фақат руҳий образлар асосида вужудга келади деб уқтиради.Форобий «Ақл маънолари ҳақидаги рисола»сида ақл-интеллект тушунчасини бир томондан, психик жараён эканлигини ва иккинчи томондан, у ташқи таъсирнинг, таълим-тарбиянинг натижаси деб англайди. Унинг фикрича «Ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват – руҳий куч билан боғлиқдир. Инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, ўйлаб топиш, фикрлаш қувватига эга ва бу ҳусусиятлар боланинг ўсиб, камолга етиб бориши билан ривожланиб боради». (М.Хайруллаев.Форобий руҳий жараёнлар ва таълим-тарбия тўғрисида» «Ўқитувчи нашриёти. Т. 1967 й.»
Форобий «Фозил одамлар шаҳри», «Ҳикмат асослари», «Ақл маънолари» каби асарларида инсон психикаси ҳақида фалсафий мушоҳадалар юритади.Форобийнинг руҳий жараёнлар ва дунёни билиш ҳақидаги фикрлари ҳозир ҳам психология фанида катта аҳамиятга эгадир.
Форобийдан кейин жаҳон маданиятига улкан ҳисса қўшган олимлардан бири Бухоролик Абу Али ибн Синодир. У медицина, фалсафа, психология, математика каби фанларни ривожланишига эътибор берди. У мавжудодни, яъни барча мавжуд нарсаларни келиб чиқиши, ўзаро муносабати, биридан иккинчисига ўтишини, ҳар томонлама ўрганади. Ибн Синонинг фикрича олам яхлит мураккаб боғлиқдир. Бу боғлиқни ҳар томонлама текшириш учун у зарурият, имконият, воқелик ва сабабият тамойилларини асос қилиб олди. Унингча материянинг энг содда бўлакларига бўлинмайдиган шакли тўртта, яъни ҳаво, ўт, сув, тупроқдан иборат. Уларни ўзаро турли хил бирикуви натижасида мураккаб моддий нарсалар ташкил топади деб ёзади. Бу моддий нарсаларнинг моддий асоси бўлган ҳаво, ўт, сув, тупроқ ўзгармайди ҳам, йўқолмайди ҳам. Материя – ҳаракат, вақт, фазо билан узвий боғлиқдир деб таъкидлайди. Ибн Сино Аристотельнинг жон ҳақидаги таълимотини табиатшуносликдаги ва медицинадаги ўша даврнинг ютуқларига асосланиб янги асосда қайта қурди. Ибн Синонинг ишларида «жон» тушунчаси организмни сезиш, эшитиш, кўриш қобилияти деб таҳлил қилинган. У жон ҳақида ажойиб таълимот яратди. Бу ҳақдаги фикрлар унинг «Тиб қонунлари» китобида ўз аксини топган. Бу ўзининг йўналиши бўйича материалистик таълимотдир. Улуғ олим бу китобида асаб тизимининг ташқи боғлиқ ва танани ҳаракати, тана сезгисни таъминлаб турувчи боғлиқ функциясини жуда яхши тушунган ҳолда психологик ҳодисаларни физиологик жараёнлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикрларни биринчилардан бўлиб олдинга сурди. Асаб тизими, бош мия бу психиканинг юз бериши асоси деб кўрсатди. Тана ва муҳит, аъзо ва унинг функцияси ҳар доим ўзаро боғлиқликда бир бутунликдадир, жон миянинг функцияси деб такидлади. Ибн Сино бу фикирларини ривожлантириб руҳий касалликлар миянинг ишини ўзгариши билан боғлиқдир деб кўрсатади. Олим психик жараёнларнинг марказлари мияда деган фикрни илгари суради. У сезги маркази миянинг олд қисмида, хотира маркази миянинг орқа қисмида, хаёлнинг маркази миянинг ўртасидаги жўягининг олдинги қисмида ўйлаш, фикрлаш билан боғлиқ марказ ўрта жўякда, ихтиёрий ҳаракатланиши қобилияти миянинг орқа жўягига жойлашган” - деб ёзади. (Абу Али Ибн Сино «Конон Врачебной Науки»кн.1.Т.Ан.УзССР, 1954.стр.134-137)
Ибн Синонинг руҳий жараёнлар ва дунёни билиш ҳақидаги фикрлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. У дунёни билиш назариясини материалистик асосда тушунтиради. У билиш - сезгилар ёрдамида ҳиссий билиш ва тушунчалар ёрдамида фикрлаш орқали билишдан ташкил топади деб ёзади. Сезиш бу шундай қувватки у ташқи нарсаларнинг ўзи бўлмай, балки бизнинг ҳисларимизда вужудга келади. Сезгида нарса ва ҳодисаларнинг айрим ташқи белгилари, конкрет томонлари билинса, ақл уларнинг моҳиятларини, ички томонларини мавҳумлаштириш ёрдамида била олади деб кўрсатади. Ибн Сино ҳам билишнинг икки босқичи яъни сезгилар ва тафаккур жараёнига алоҳида эътибор беради.
Абу Али Ибн Сино Шарқ табобатида кенг қўлланиладиган «мижоз» тушунчасига алоҳида эътибор берди. Унингча «мижоз» инсоннинг хусусияти унинг сифати, тана ва руҳга ташқи муҳит факторларининг таъсирини идрок қилишдир.
«У унсурларнинг ниҳоят даражада майда бўлакларидаги қарама-қарши кайфиятларнинг бир-бирига таъсири маълум бир чегарага етганда пайдо бўлган кайфиятни мижоз дейилади» - деб кўрсатади. (Тиб қонунлари «А.Қодирий номидаги мероси нашриёти», 1993 й. 15 бет).
«Мижоз» организмнинг руҳий ва жисмоний барқарорлигини кўрсатган жисмоний ва психик идрок ва турли таъсирларга жавоб бўлиб бу сўз қадимги грек табиби Гиппократ томонидан ишлатилган. Кейинчалик, у организмда бўладиган 4 суюқлик қон, сафро, балғам, қора ўт ҳақида таълимотни ишлаб чиқди.
Ибн Сино тиббиёт муаммоларини ҳал қилишда у Гиппократ таълимотига суянади. «Тиб қонунлари» асарида бир неча бор тиббиёт фанини отаси Гиппократ фикрларидан фойдаланади. Ибн Сино организм ташқи таъсирларни идрок қилиш ва уни организмни жавоб реакциясини беришда мижозни турлича яъни: иссиқ, совуқ, қуруқ, нам, кучли ва кучсиз пайдо бўлишини аниқлади. Улар одамда мижоз шаклида табиий равишда бўлишини ва булар орқали одам овқатларни, ҳаво ҳароратини, ёқимли ва ёқимсиз нарсаларни бир-биридан фарқ қилади деб таъкидлади. «Иссиқлик» ва «совуқлик» тушунчаси фарқ қилади ва иссиқ мижозли, совуқ мижозли кишилар фарқланади деб кўрсатади. Юксак коллориялик маҳсулотлар яъни: ёғлик овқат, қўй гўшти, тухум, қант, ёнғоқ, қора чой қон айланишини, кучни, ҳароратни оширадиган; сут, мастава, кўк чой, балиқ, ўсимлик ва бошқалар совуқликни оширади деб уларнинг организмга, мижозга таъсирини кўрсатиб беради. «Иссиқ одам» табиатан иссиқ, бу иссиқ овқатларни, «совуқ одам» табиатан совуқ бўлиб, у совуқ овқатларни истеъмол қилади дейди.
«Иссиқлик» ва «совуқлик» тушунчасини Ибн Сино инсон танасига хос дейди. Улар икки бир-бирига қарама-қарши функцияларни (фаоллик ва сезиш, жабр қилиш), табиатдаги ўзгаришлар, шунга ўхшаш қарама-қарши ҳодисаларни (йил фаслларининг ўзгариши, иссиқ, совуқ, музлаш ва эриш, уйқу ва уйғоқлик, ёшлик ва қарилик, ҳаёт ва ўлим) аниқлади.
Икки бир-бирига қарама-қарши тушунча: қуруқ ва намлик тана ва аъзоларнинг функционал ҳолатини, соғлиги ва касаллигини акс эттиради дейди.
«Қуруқ» - одам организмдаги суяклар бўлса, «намлик» - бу қон, ёғ деб таъкидлайди. Ибн Сино ҳатто «турли халқларнинг, турли чеҳралар»нинг, «ҳар бир аъзо»- нинг мижозини аниқлашга ҳаракат қилди.
Қадимги грек таълимотига биноан мижознинг физик (физиологик) асоси ҳақидаги 4 модда яъни олов, ҳаво(«енгил» элементлар), сув, ер («оғир» элементлар) ва унинг хусусиятларини таҳлил қилиб, олов-иссиқ ва енгил, ҳаво – иссиқ ва нам, сув-совуқ ва нам, ер – қуруқ ва совуқлигини ва булар асосида мижозни иссиқ, ўртача ва совуқ бўлишини аниқлади.
Ибн Сино «мижоз» ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқиш жараёнида медицинада буюк грек олими Гиппократ томонидан кўп ишлатиладиган темперамент сўзига эътибор қаратди ва у ўз фаолиятида темпераментни шаклланишида ўраб олган муҳит ва организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш кераклигига эътибор берди. Гиппократ касални яъни касал жойни эмас, касалланувчи кишининг организмини, индивидуал хусусиятларини ва унга таъсир этувчи атроф-муҳитни ўрганишга қаратиш лозимлиги ҳақидаги фикрига асосланиб иш кўрди. У ташқи муҳит таъсири натижасида шаклланадиган моддий ва руҳий ҳодисаларни аниқлаш муҳимлигини таъкидлади ва у кишиларни 4 асосий типга ажратди. Бунда Гиппократ организмдаги қон, сафро, балғам ва қора ўтнинг ролини алоҳида қайд қилди ва уларга асосланиб одамларни сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик темперамент типига ажратади яъни: организмида қон кўп бўлганлар сангвиник, холерикларда сафро, флагматикларда балғам, меланхоликларда қора ўт аҳамият касб этишини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан «мижоз» бу темперамент ёки феъл, хулқ эмас деб таъкидлайди.
Гиппократ темперамент – инсон психикасининг комплекс динамик характеристикаси, шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари интеграциясидир- дейди. У ўзида эмоционаллик ва фаоллик каби 2 асосий компонентларни бирлаштиради. Эмоционаллик ва инсоннинг ҳиссиётини кучи, барқарорлиги ва кайфиятини (хурсандлик, ғазаб, қўрқув, тушкунлик), фаоллик эса ташқи муҳитга, одамларга муносабатларидаги темпи, ритми, тезлиги билан белгиланади деб тўғри таъриф берган бўлса, Ибн Сино мижоз одам организмининг хусусиятини ифодаланиши, у ташқи муҳит факторларини сифати, жисмоний ва руҳий идрок қилинишидир деган фикрни илгари сурди. Мижоз организм моҳиятини ўзида чуқурроқ ва тўлароқ акс эттиришидаги жисмоний ва руҳий табиатнинг ўзаро муносабатлари шартидир. У турли-туман таъмларни фарқлаш малакаси ва сифати билан характерланади деган ғояни илгари суради.
Ибн Сино мижозга далолат берадиган белгиларни кўрсатиб беришга ҳаракат қилди. У бу белгилар: ушлаб, кўриб сезиш, гўшт ва ёғдан олинадиган (қизил гўшт кўп бўлса мижознинг иссиқлиги ва хўллигидан далолат беради) белгилар, мўйнинг ранги, аъзоларининг тузулиши (иссиқ мижоз аломати кенг кўкрак, қўл-оёқларининг калталиги), уйқунинг кўплиги (хўллик, совуқлик; ортиқча уйғоқлик – қуруқлик, иссиқлик), ҳаракатлар (ҳаракатнинг тезлиги мижознинг иссиқлиги, сустлиги, совуқлиги), нафсоний қувват (кучли ғазаб, серзардалик, зукколик, тушунувчанлик, яхши фикр юритиш, сурбетлик, қаттиқ кўнгиллилик, дадиллик, хурсандлик, мардонаворлик, ялқовлика кам мойиллик, таъсирчанлик – иссиқликдан далолат беради, уларнинг акси - мижознинг совуқлигини кўрсатади) мижознинг қандайлигидан далолат бершини кўрсатиб берди.
Кейинчалик XX аср бошларида рус физиологи И.П.Павлов марказий нерв системаси устида тажрибалар олиб бориб, у асаб тизимининг ўзига хос хусусиятларини яъни унинг илдамлиги, мувозанати ва барқарорлигини, фаоллиги, пластиклиги, ярим шарлар орасида ўзаро муносабатларни аниқлайди ва бу хусусиятларга асосланиб у олий асаб тизимининг 4 асосий типини кўрсатиб беради яъни: 1) кучли, мувозанатли, эпчил тип, 2) кучли, мувозанатли, сусткаш тип, 3) кучли, лекин мувозанатсиз жўшқин тип 4) кучсиз тип. Асаб тизимининг бу типлари Гиппократча темперамент типларни тўла ва чуқур изоҳлаб бериш имкониятини беради. Темперамент типлари ва унинг хусусиятлари аниқланди.
Лекин «мижоз» ҳозиргача илмий жиҳатдан етарли ишланмаган. У XXI асрнинг психология фани олдида турган асосий назарий вазифаларидан биридир. Бу вазифани ҳал қилиш Ибн Синонинг илмий қарашларини ривожлантириш демакдир. Энг муҳими, темперамент инсон табиатининг хусусияти инсоннинг ташқи дунё таассуротларини сингдириш хусусияти, шахснинг эмоционал қўзғалувчанлиги ва умумий ҳаракатчанлиги билан сифатланадиган индивидуал хусусият сифатида уни–ўзаро муносабатларини, унинг биологик моҳиятини ва классификациясини аниқлаш; 2-дан «иссиқ» ва «совуқ» мижоз ҳақидаги Ибн Сино қарашларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборатдир.
Ибн Синодан кейинги буюк энциклопедист олимлардан бири Абу Райҳон Беруний (973-1048) ҳам ўзининг фалсафий фикрларидаФоробий ва Ибн Сино каби инсоннинг руҳий жараёнлар ҳақидаги қарашларга эътибор берди. У ҳам улар каби тўртта нарсани – сувни, оловни, ҳавони, ерни моддий оламнинг асоси деб кўрсатади. (М.Г.Давлетшиннинг, Ф.Р.Абдурахмонов «Қадимги Шарқ мамалакатларида психологик фикрлар тараққиёти» Т., 1995 й.)
Юқоридаги буюк мутафаккирларининг руҳий жараёнлар ҳақидаги фикрлари ҳозирга қадар психология фанининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   193   194   195   196   197   198   199   200   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish