Қонунчиликни такомиллаштириш. Бугунги кунда экологияга оид кўплаб қонун ва қарорлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларда белгиланган талаблар изчил амалга ошириб борилмоқда. Шу билан бирга келажакда янги қарорлар ишлаб чиқиш, уларга ўзгартиришлар киритишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, хусусан, Орол денгизи билан боғлиқ экологик вазиятни яхшилашга доир масалалар янада кенгроқ қамраб олиниши лозим.
III БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСА
Ўзбекистон Республикасида кўп йиллардан буён Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қанча давлатлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу борада бир қанча ташаббусларда иштирок этмоқда. Бундай ташаббуслар натижасида Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилган.
Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ишларида хорижий мамлаткатлар билан ҳамкорлик қилишдан ташқари хорижий давлатларнинг бундай турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тажрибалари муҳимлиги эътиборга олиниб хорижий тажриба ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Ўрганилган тажриба ва таҳлиллар асосида Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиялар қонунчиликни такомиллаштириш, ўрмонлар ташкил қилиш, шўрга чидамли ўсимлик турларини кўпайтириш, сувни тежаш, Амударё дельтасини тиклаш каби йўналишларни қамраб олади.
ХУЛОСА
1960 йиллардан бошлаб аҳоли сонининг кескин ошиб бориши, бунинг ҳисобига экин майдонлари миқдорининг 2,3 ҳиссага кенгайиши ҳисобига Орол денгизига келиб қуйиладиган сув миқдори кескин камая бошлади. Натижада Орол денгизи чекиниб катта ҳудудлар қум ва тузли чўлга айланди.
Сувдан бўшаган чўл ҳудудлардан йилига 100 млн. тоннагача чанг тўзон ҳавога кўтарилиб нафақат Орол бўйининг балки бошқа узоқ ҳудудларнинг ҳам экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсата бошлади. Орол бўйи ҳудудида Экологик тизимлар, ўсимлик ва ҳайвонлар дунёси чуқур инқирозга учрай бошлади.
Бу ўз навбатида Орол денгизи билан боғлиқ бир қатор экологик фавқулодда вазиятлар содир бўлиш эҳтимолини оширди. Булар қаторига тупроқ ва ер ости сувларининг токсикантлар, оғир металлар, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган пестицидлар ва бошқа заҳарли химикатлар билан ифлосланиши, сизот сувларнинг кўтарилиши, сув манбалари ва сув олиш жойларининг зарарли моддалар билан ифлосланиши оқибатида ичимлик сувнинг кескин етишмаслиги билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар киради.
Орол бўйидаги ўзгаришларнинг аҳоли саломатлигига таъсири ортиб бу ҳудудларда санитар - эпидемиологик вазият кескинлашиб кетди. Аҳолини марказлаштирилган тоза сув билан таъминлаш 29-67 % ни ташкил этди.
Буларнинг барчаси инсон саломатлигига ва мамлакат хавфсизлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бу эса ўз навбатида Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазият турларини, экологик фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофазалаш бўйича олиб борилаётган тадбирларни ўрганишни тақозо этади.
Ўрганишлар шуни кўрсатдики бугунги кунда Орол денгизи билан боғлиқ экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш борасидаги бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ олиб борилаётган бундай тадбирларга қарамасдан Орол денгизи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлиш хавфи долзарблигича қолмоқда.
Бу эса Орол денгизи билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини тақозо этади.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб Орол денгизи билан боғлиқ экологик фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиялар атроф муҳитни муҳофаза қилиш
ва экологик хавфсизликни таъминлаш даражасининг яхшиланишига хизмат қилади:
–Меъёрий ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
–Тўқайзорлар, ўрмонлар ташкил қилиш;
–Шўрга чидамли ўсимлик турларини кўпайтириш;
–Аҳоли саломатлигини яхшилаш;
–Сувдан тежамли фойдаланиш;
–Амударё дельтасини қайта тиклаш
–Халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
–Атроф муҳит ҳолатини мониторинг қилиш;
–Сизот сувларни Орол денгизига йўналтириш;
–Орол ҳудудини экологик инновациялар майдонига айлантириш;
–Генофондни сақлаш ва биохилма-хилликни таъминлаш
Do'stlaringiz bilan baham: |