Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларини



Download 14,13 Mb.
bet4/25
Sana23.02.2022
Hajmi14,13 Mb.
#167216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Аэ лой қур ва эк қилиш

Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларини
ҳисоблаш услуби
Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларининг ҳисоби асосига чизиқли-деформацияланадиган қатламли ярим фазо кўринишидаги ҳисобий модел қабул қилинган, унинг юзасига айлана юзасига тенг бўлган якка ғилдиракдан тушадиган оғирлик таъсир этади деб қаралади. Ҳисобда ҳаво кемаларининг ҳақиқий кўп ғилдиракли таянчларининг таъсири якка ғилдиракдан тушадиган эквивалент(тенг қийматли) оғирлик Фе таъсири билан алмаштирилади.
Агар Н≤ бўлса, ҚМҚ 2.05.08-97 га асосан якка ғилдиракли эквивалент оғирлик Фе қиймати Фд га тенг деб ёки агар Н>2ад бўлса Фен қабул қилинади, бошқа ҳолларда қуйидаги ифода орқали аниқланади
Фе= antilg (1)
бу ерда:
Фн –ҳисобий ҳаво кемасининг асосий(шартли) таянчидаги меёрий оғирлик, кН; топшириққа асосан қабул қилинади;
nк –бош таянчдаги ғилдираклар сони;
Н- қаттиқ бўлмаган қоплама қатламларининг жами қалинлиги, м; чегаравий нисбий эгилиш бўйича ҳисобда Н тузилманинг умумий қалинлигига тенг қабул қилинади, эгилишдан чўзилишга мустаҳкамлик ҳисобида еса асфалтбетонли қатламларнинг жами қалинлиги;
Фд - ғилдиракка тушадиган ҳисобий оғирлик, кН;
Фд= (2)
бу ерда:
kд – динамиклик коеффициенти(2-илова, 3-жадвал);
- юкдан бўшатилиш коеффициенти(2-илова, 3-жадвал);
а - бош таянчдаги яқин ғилдираклар пневматик шиналари орасидаги минимал масофа
а=ат-2 (3)
ат ва ад –бош таянчдаги тегишли равишда яқин ва енг узоқ ғилдиракларнинг ўқлари орасидаги масофа, м(2-илова, 2, 3-расмлар);
Pа- пневматик ғилдиракдаги ҳавонинг ички босими, МПа.
Якка ғилдиракли эквивалент оғирликнинг пневматикаси изи юзасига тенг қийматли бўлган айлана диаметри қуйидаги ифода билан аниқланади
Деи=2 , м (4)

Оғирлик қўйилишининг келтирилган қайтарилиши қуйидаги ифода орқали ҳисобланади


Нр = (5)
бу ерда:
Нр – қоплама лойиҳавий хизмат муддатининг охирги йилида и- турдаги ҳаво кемаларининг ўртача суткали учишлар сони(асфалтбетон қопламасида фойдаланишнинг 10 йили ва енгиллаштирилган тур қопламалар учун 5 йилида);
на – ҳисобий таянчдаги ўқлар сони; қаттиқ бўлмаган қопламаларни чегаравий нисбий эгилиш бўйича ҳисобда на қиймати 1,0 га тенг деб қабул қилинади.
кн - ва нисбатларга боғлаб номограммадан аниқланадиган, оғирликни келтириш коеффициенти(3-расм).
Капитал турдаги қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларининг ҳисоби икки чегаравий ҳолат бўйича бажарилади: бутун тузилмани нисбий эгилиш бўйича ва монолит қатламларни эгилишдан чўзилишга мустаҳкамлик бўйича. Йенгиллаштирилган қопламалар фақат чегаравий нисбий эгилиш бўйича ҳисобланади.

3-расм. Қаттиқ бўлмаган қопламалар учун оғирликни ҳисобийга келтириш учун коеффициент Кн ни аниқлаш учун номограмма.

Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларининг тузилмаси ҳисобий оғирлик қиймати, аэродром-иқлим минтақаси, жойнинг гидрогеологик шароитининг тури,тузилмавий қатламларнинг рухсат етилган минимал қалинлиги, мавжуд маҳаллий қурилиш материалларини ва қаттиқ бўлмаган қопламаларини лойиҳалаш бўйича мавжуд бўлган ва чет ел тажрибаларини инобатга олган ҳолда белгиланади.


Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламалари тузилмавий қатламларининг минимал рухсат етилган қалинлиги ҚМҚ 2.05.08-97 (20 ва 21- жадваллар) бўйича қабул қилинади. Асфалтбетонларнинг, сунъий асос қуриш учун қабул қилинадиган материаллар ва грунтларнинг катталиклари ҳам ҚМҚ 2.05.08-97 ёки ушбу услубий қўлланма (2-илова, 6, 7, 8, 9, 10-жадваллар) бўйича аниқланади.
Бунда қаттиқ бўлмаган қопламалар шундай лойиҳаланиши лозимки, тузилмавий қатламлар материалларининг эластиклик модули юқоридан пастга бир текис камайиб борсин, қўшни қатламлар материалларининг эластиклик модулларининг нисбати еса 3,5-5дан ошмаслиги керак.
4-расм. Турли меъёрий оғирлик даражалари учун қаттиқ бўлмаган
аэродром қопламаларининг тавсия етиладиган тузилиши(ўнг
томондаги рақамлар қатлам қалинлигини кўрсатади, сантиметрда).

1 - кўп қатламли асфалтобетон(битта қатлам қалинлиги 5 см бўлганда).


2 - мосламада ёпишқоқ битум билан ишлов берилган доналарга ажратилган чақиқ тош.
3 - 1 ва 2 синф чақиқ тош, битум билан шимдириш усулида ишлов берилган.
4 - 1 ва 3 синф чақиқ тош, поналаш асосида ётқизилган.
5 - 1 - 4 синф кундалик ишлатиладиган чақиқ тош.
6 - дегет ёки суюқ битум билан ишлов берилган сараланган шағалли материаллар (жойида аралаштирилган).
7 - таркиби бўйича сараланган шағалли материаллар.
8 - қум-шағал аралашмаси.

Меъёрий оғирлик даражаси, аэродром қопламаси қисмининг гурухи ва объектнинг аэродром-иқлим минтақасига боғлиқ ҳолда асфалтбетон қоришмаларининг маркаси ва тури ГОСТ 9128-07 бўйича қабул қилинади. Объектнинг гидрогеологик шароити тури ва аэродром - иқлим минтақаси 2-илова, 1-расм бўйича аниқланади.


Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларининг биринчи тахминий тузилмаси ҳисобий оғирлик даражасига боғлиқ равишда 4-расм бўйича қабул қилинади ва кейин ҳисоб билан аниқланиши мумкин.
Қаттиқ бўлмаган аэродром қопламаларининг чегаравий нисбий эгилиш бўйича ҳисоби қуйидаги шартга жавоб бериши керак
≤ (6)
Бу йерда:
- қаттиқ бўлмаган қопламанинг ҳисобий нисбий эгилиши;
- иш шароити коеффициенти; аэродром қопламаларини қисмларининг гурухига боғлиқ равишда (2-илова, 4-жадвал) қабул қилинади;
- қопламанинг чегаравий нисбий эгилиши, 2-илова, 6- расмдан грунт турига, ғилдирак пневмашинасидаги ҳаво босими ва оғирлик қўйилишининг келтирилган қайтарилиши Нр га боғлиқ ҳолда қабул қилинади; енгиллаштирилган турдаги қопламалар учун аниқланган Нр қиймати 20% га оширилади.
Қаттиқ бўлмаган қопламанинг ҳисобий нисбий эгилиши қуйидаги ифода орқали аниқланади
=0,9 (7)
Бу йерда
Eед -қаттиқ бўлмаган қоплама тузилмасининг эквивалент эластиклик модули, МПа
Eед = Eўрт ψк (8)

Eўрт – тузилманинг ўртача эластиклик модули (ўз ичига қоплама ва асосни олади), МПа


Eўрт= (9)
ψк- номограммадан ва нисбатларга боғлаб аниқланадиган коеффициент(2- илова, 4-расм);
E1, E2, ...., Eн – алоҳида тузилмавий қатламлардаги материалларнинг ҳисобий эластиклик модули, МПа;
h1, h2, ……., hн - алоҳида тузилмавий қатламларнинг қалинлиги,м;
Eгр - табиий грунтли асоснинг эластиклик модули, МПа.

Капитал турдаги қаттиқ бўлмаган қопламаларнинг эгилишдаги чўзилишга мустаҳкамлик бўйича ҳисоби қуйидаги шарт бўйича текширилади


, МПа (10)
бу ерда:
- қаттиқ бўлмаган қопламанинг тузилмавий қатлами материалида эгилишдан юзага келадиган енг катта чўзилувчи кучланиш, у ҳисобий оғирлик таъсирида юзага келади, МПа:
= , (11)
- иш шароити коеффициенти(2-илова, 4-жадвал);
Рд –эгилишдан чўзилишга ҳисобий қаршилик, МПа;
Рд нинг қиймати асфалтбетон учун 2-илова, 6-жадвалдан қабул қилинади;
- солиштирма чўзилувчи кучланиш, унинг қиймати асфалтбетон учун 2-илова, 5-расмдан ва нисбатларга боғлиқ ҳолда аниқланади.
Eаб – асфалтбетонли қатламларнинг ўртача эластиклик модули, (9) ифодадагидек ҳисобланади, МПа;
Eе – асфалтбетон остидаги грунтли асосни ҳам ўз ичига олувчи асоснинг эквивалентли эластиклик модули, МПа
Eе=Eм ψк (12)
Eм - асфалтбетон остидаги асос қатламларининг ўртача эластиклик модули(грунтли асос ҳисобга кирмайди), МПа, (9) ифодага ўхшаб ҳисобланади;
ψк - ва нисбатларга боғлиқ ҳолда 2-илова, 4-расм бўйича аниқланадиган коеффициент.
Қаттиқ бўлмаган қопламалар ҳисобига мисол.
.

Download 14,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish