Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ПСИХОСОМАТИК СИНДРОМЛАР
Эпиграф: «Менинг иштаҳам йўқолиб, оза бошладим. Овқат есам 
қорним оғрийдиган бўлиб қолди, овқатим яхши сингмасди ҳам. Докторга 
бордим. У менга иштаҳани очадиган ва овқатни ҳазм қилдирадиган до-
рилардан ёзиб берди. Уларни 20 кун ичдим, бироқ фойда қилмади. Ҳолим 
қочиб, юрагим тез-тез урадиган ва жаҳлдор бўлиб қолдим. Қорним 
оғрийверди. Шланг ютқизиб, қорнимни текшириб кўришди. Гастрит 
деб ташхис қўйишди. Жигарни ультратовуш усули билан текшириб, ўт 
4–Асаб ва руҳият


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
98
йўллари қийшайган, жигар бир оз катталашган дейишди. Ўт яхши том-
магани сабабли овқатингиз ҳазм бўлмаяпти, деб хулоса беришди. Бую-
рилган барча дориларни ўз вақтида истеъмол қилдим. 
Бироқ фойда қилмади. Қон босимим ўйнайдиган, юрагим тез-тез ура-
диган, қўлларим титрайдиган бўлиб қолди. Мени кардиолог ва эндокри-
нологга юборишди. Кардиолог «Нейроциркульятор дистония», деса, эн-
докринолог: «Бўқоқ», деб ташхис қўйди. Уларнинг тавсиялари бўйича ҳам 
дорилар қабул қилдим. «Тузалмаяпман-ку», деб мени даволаётган док-
торлар олдига борсам, «Сенда ҳеч қанақа касаллик йўқ, сенинг асабинг-
ни даволаш керак, невропатологга бор», дейишди. Ҳатто баъзи шифо-
корлар: «Бу наркоман бўлса керак, ранги-рўйини қара, худди наркоманга 
ўхшайди», деди. Невропатолог «невроз» деб ташхис қўйди ва тинчлан-
тирувчи дорилар буюрди. Бир оз яхши бўлиб юрдим, бироқ тўла тузалиб 
кетмадим. 
Ҳатто психоневрологик диспансерда ҳам даволандим. Таниш-билиш-
лар: «Сенинг касалинг табиблик, табибда даволан», деб айтишди. Турли 
хил гиёҳлар билан табибда ҳам даволандим, барибир кор қилмади. Менга 
қўйилган ташхислар сони 10 дан ошиб кетди. Ҳаммаси бўлиб 3 йил да-
воландим. Уйимда тинчим йўқолиб, яқинларим билан уришадиган бўлиб 
қолдим. Баттар озиб кетдим».
Ушбу шикоятлар билан бизга мурожаат қилган беморнинг ташхи-
си «психосоматик касаллик» эди. Хўш психосоматик касаллик ёки син-
дромлар деганда нимани тушунамиз. Энди шу ҳақда маълумот берсак. 
Психосоматик синдром – руҳий-асабий зўри қиш лар (стресслар) 
оқибатида ривожланган ички аъзолар фаолияти бузилиши билан 
кечувчи касал лик. Уларнинг баъзи турлари билан танишиб чиқамиз.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish