Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Тўртинчи тоифа. «Таъсирчан



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Тўртинчи тоифа. «Таъсирчан
(қўзғалувчан) шахс»
Жиззаки, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олмайдиган, қўпол, жан-
жалкаш ва тез ғазабланадиган киши. Унинг хулқ-атворида инстинктив 
интилишлар устун туради. У бадқовоқ ва заҳарханда киши бўлиб, би-
ров билан осонликча муросага бормайди, доимо жанжалнинг ўртасида 
бўлади, одамлар орасида келишмовчиликларнинг юзага келишида 
фаол иштирокчидир. Аксарият ҳолларда эса жанжалнинг муаллифи 
унинг ўзи бўлиб чиқади. Жамоада узоқ вақт ишлай олмайди, тез-тез 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
109
юзага келадиган келишмовчиликлар сабабли бир ишдан бошқа ишга 
ўтиб юради. У одамлар билан бемалол тил топишиб кета олмайди. Бун-
дай шахс бирор-бир ишга иштиёқ билан киришмайди, ишга ҳам зару-
рат учун боради, қайсидир соҳа ёки илмни ўзлаштиришга ҳам иштиёқ 
бўлмайди. Келажакка бефарқ ва бугунги кун билан яшайдиган бу шахс
кўнгилхушлик ва ўйин-кулгили тадбирларга ўч бўлади. Бироқ бундай 
жойларда ҳам одамлар билан уришиб қолади. Ҳамма билан тил топиша-
вермагач, ўзидан кучсизроқ одамлар билан мулоқот қилишга ва уларни 
ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилади. Юқори даражадаги қўзғалувчан 
бу шахсни бошқариш қийин бўлиб, унинг хатти-ҳаракатлари атроф-
дагилар ва жамоа обрўси учун хавфли вазиятларни юзага келтириши 
мумкин.
Бешинчи тоифа. « Гипертим шахс»
Гипертимия – юқори кайфиятга эга ва ҳиссиётга бой дегани. Бу то-
ифага кирувчи шахс юқори даражада ҳаракатчанлиги, сўзамоллиги, 
мимикалар га бой хатти-ҳаракатлари, дилкашлиги билан аж ра либ 
туради. У ҳар қандай одам билан тезда му ло қотга киришиб кета ола-
ди, улфатчиликни хуш кўради, шум ва шўх бўлади. Суҳбат чоғида 
даст лаб ки мавзудан тезда четга чиқиб кетади, гоҳида буни ўзи ҳам 
сезмай қолади. Ўз тенгдошлари орасида эътиборда бўлишни, ило-
жи бўлса уларга йўлбошчи бўлишни ва шовқин-суронли ҳаётни хуш 
кўради. Деярли доимо аъло кайфиятда бўлади, ўзини яхши кўради, 
юқори ҳаётий қувват ва иштаҳага эга бу одамнинг юз-кўзи кулиб ту-
ради, ҳаётдан қувониб яшайди. У ўзига юқори баҳо беради, чаққон 
ва енгилтак бўлади, қувноқ ҳаётни ёқтиради, ишбилармонлиги би-
лан ажралиб туради, юзаки ишларни зудлик билан бажариб таш-
лайди. Бундай шахс жуда ажойиб суҳбатдош бўлиб, атрофдагилар 
қўнглини чоғ қилишни хуш қўради, кўнгилёзар ишларга йўлбошчилик 
қилади, керак бўлса турли ҳурсандчиликларни ўзи ўйлаб топади ва 
бошқаларни бунга жалб қилади. Бу ишларга керагидан ортиқча бери-
лиш жанжалли вазиятларнинг келиб чиқишига туртки бўлади. Агар 
у қилаётган ишига очиқ тўсқинликни сезса ёки бу ишларни амалга 
ошираётганда муваффақиятсизликка учраса, асабийлашиб кетади
қаттиқ ғазабланади. Баъзан ўз мажбуриятларига юзаки қарайди, жид-
дий тартиб-интизомга унинг тоқати йўқ. Ҳаёт тарзида бир хиллик ва 
ёлғизликни ёқтирмайди, баъзан ахлоқсиз ишларга қўл уради.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish