Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


Ўнинчи тоифа. «Циклотимик шахс»



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

Ўнинчи тоифа. «Циклотимик шахс»
Циклотимия грекчадан кайфият, ҳис-туйғу дегани. Гипертимик 
(юқори кайфият) ва дистимик (бузуқ кайфият) ҳолатларнинг бир-бири 
билан алмашиб туриши билан намоён бўлади. Бундай шахс нинг кай-
фияти ташқи таъсирларга жуда боғлиқ бўлиб, тез-тез ўзгариб туради. 
Баъзан ҳеч қандай сабабсиз унинг кайфияти бузилиши мумкин. Кай-
фиятни кўтарувчи воқеалар рўй берса, унинг фаоллиги ошиб, жуда иш-
чан бўлиб қолади, ташлаб қўйган ишларини завқланиб, қайта бошлаб 
юборади, ўзидаги бу фаолликни кўриб, кўтаринки кайфиятда юради
сўзамол бўлиб қолади, миясига зўр ғоялар кела бошлайди. 
Бундай ҳолат гипертимия деб аталади. Агар тўсатдан ғамгин 
воқеалар юз бера бошласа, барча қилаётган ишларини тўхтатиб қўяди, 
кайфияти бузилади, фикри карахт ва камгап бўлиб қолади, иштаҳаси 
йўқолиб, жанжал кўтаради ва ғазабланиб юради. Бу ҳолат дистимия 
деб аталади. Шу боис унга жиддий ишларни топшириб бўлмайди. Дис-
тимияни депрессиядан ажратиш баъзан қийин. Шунинг учун уларни 
узоқ вақт кузатувга олиш зарур.
СИЗ ҚАЙСИ ТЕМПЕРАМЕНТГА МАНСУБСИЗ?
Темперамент одамнинг теварак-атрофдаги во қеа ларга муносабати 
ва ҳиссиётининг айрим хусусиятларини белгилаб беради. Темперамент 
онг, хотира, ақл-заковат ва қобилиятни акс эттирмайди. Шу боис ҳам 
барча темперамент эгалари орасида иқтидорли ва иқтидорсиз, илм-
ли ва илмсиз, виждонли ва виждонсиз кишиларни учратамиз. Темпера-
ментнинг 4 та типи маълум: сангвиник, флегматик, холерик ва ме-
ланхолик.
Сангвиниклар – шўх ва қувноқ одамлар
Сангвиниклар шўх, қувноқ, тиришқоқ ва таъсирчан кишилардир. 
Улар теварак-атрофга тез мослашади. Реакциялари етарлича кучли ёки 
ўртамиёна бўлади. Улар билимни тез ва осонгина ўзлаштирсалар-да, 
ҳамма вақт ҳам пухта эгалламайдилар. Муомалада улар кўпроқ ширин-
сухан, қувноқ ва гапдон одамлардир. 
Сангвиниклар ишга осонгина берилиб кетиб, жадал ишлашга қодир 
бўлишади, лекин мунтазам равишда доимий меҳнат қилишга анча 
қийналадилар. 
Шу билан бирга улар тиришқоқ ва фаол бўлишади, бошқа кишилар 
билан осонгина тил топишади. 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
113
Бу расмда 4 та темперамент эгаси тасвирланган. Уларнинг қай бири 
қайси темпераментга тааллуқли эканлигини ўзингиз топинг. Сиз қайси 
темперамент эгасисиз?

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish