Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


ШАХС ВА ҚИЗИҚИШЛАР ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ШАХС ВА ҚИЗИҚИШЛАР ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?
Психологияда шахс ўзининг йўналганлиги ва қобилияти билан аж-
ралиб туради. Йўналганлиги деганда, одамнинг эҳтиёжи, қизиқиши, ис-
таги, мойиллиги, эътиқоди, орзулари ва дунёқа раши тушунилади. За-
монавий ва маданиятли кишининг қизиқишлари турли-туман бўлади. 
Қизиқишлар ёшга қараб ўзгариб боради. Уч ёшдан беш ёшгача бўлган 
соғлом болада ҳамма нарсани билишга қизиқиш яққол ифодаланган 
бўлади. Бу ёшдаги боланинг саволлари «Бу нима?», «Нега?», «Нима 
учун?»дан иборат бўлади. Мактабгача ёшда ўйинчоқларга, улар билан 
ўйнашга ва мазмунли ўйинларга мойиллик уйғонади. Худди шу даврда 
болада расм солишга, жонли табиат ва ҳайвонларга, эртакларга, фан-
тастика, ҳазил-мутойибаларга ҳам қизиқиш уйғонади. Ўқиш ва айрим 
фанларга (математика, мусиқа, расм солиш, шеър тўқиш) қизиқиш ри-
вожланади. Бу қизиқишлар вақтинчалик ва доимий бўлиши мумкин. 
Техника ва спортга қизиқиш ҳам бирмунча эрта пайдо бўлади. Бади-
ий адабиётларга қизиқишнинг ўзига хос қонуниятлари бор: аввалам-
бор, эртакларга, сўнг эса саргузашт, фантастик, детектив адабиётлар-


АСАБ ВА РУҲИЯТ
115
га, сўнгра романтика, жинслар орасидаги муносабатларга ва сиёсатга 
қизиқиш пайдо бўлади. Лекин баъзи қизиқишлар параллел ҳолда куза-
тилиши ҳам мумкин.
Қизиқишлар одамнинг дидига ҳам боғлиқ. Дид одам ҳаётининг тур-
ли даврида, гоҳо эрта, гоҳо эса кеч шаклланади. Дунёқараш ва фалсафа 
масалалари, ҳаёт мазмунига қизиқишлар қарийб йигирма ёшда шакл-
ланади. Худди шу ёшда ёки кейинчалик жамоат ишларига қизиқиш 
уйғонади.
Ўзга жинсга қизиқиш (майл) 12–15 ёшдан бош лаб ривожланади. 
Қизиқишларнинг туридан ташқари, уларнинг ижтимоий мавқеи ва 
кенг лиги ҳам аҳамиятлидир. Қизиқиши чегараланган одамлар фақат 
ўз ҳунари билан чекланиб қолади. Қолган нарсалар деярли уларни 
қизиқтирмайди. Қизиқиш доираси кенг бўлган одам кўпроқ билишга 
интилади. У фан-техниканинг турли хил соҳаларини эгаллаб, ижти-
моий-сиёсий масалалар, санъат ва спорт билан қизиқади. Лекин санаб 
ўтилган барча қизиқишлар бир хил қимматга эга бўлмайди. Улардан 
бири асосий, қолганлари иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлади. Чу-
нончи, врач учун қуйидаги фанлар – анатомия, терапия, фармакология, 
психология энг диққатга сазовор саналса-да, бу унга сиёсат, мусиқа, 
спорт, шеърият, ов қилиш билан қизиқишга халақит бермайди.
Қизиқишларнинг барқарорлиги ҳам аҳамият лидир. Баъзи одамлар-
да уларнинг асосий қизиқиш лари умрбод ҳамроҳ бўлса, бошқаларда тез 
пайдо бўлиб, ўтиб кетади. Психопатияда қизиқишлар беқарор бўлади. 
Натижада, киши шунчаки қизи қувчан бўлиб қолади, амалда эса ҳеч 
бир фаол иш қилмайди ёки чала бажаради. Қизиқишлар кучли ва суст 
бўлиши мумкин. Бирор фаолиятга кучли қизиққан одам тўсиқларни 
енга олади, керак бўлса, қурбон бўлади. Одам шахсига батафсил таъриф 
бериш учун унинг қизиқишларини чуқур ўрганиш зарур.


Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish