Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола


БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?
Бувам дин илмини чуқур биладиган инсон эдилар. Биз набираларига 
қизиқарли ривоятларни кўп сўзлаб берардилар. Яқинда бувамнинг 
болалик давримда бир кўзлик дажжол ҳақида сўзлаб берган 
ривоятлари эсимга тушиб қолди.
Қадимги китобларда ёзилишича, узоқ кела жакда осмондан ерга бир 
кўзли дажжол тушаркан. Жуда баҳайбат бу дажжолни одамлар катта 
бир уйга қамаб қўйишади ва нималигини билиш учун синчиклаб ўргана 
бошлашади. Чунки у одамларга ҳеч қандай зиён етказмас экан. Лекин 
одамлар дажжол ҳали не-не кулфатлар келтиришини билиш мас экан.
Тез кунларда бир кўзли дажжол кўпайиб ке тиб, улар бутун бир 
шаҳарни ва кейинчалик ўша дав латни эгаллаб олишади. Бир неча 
йиллар ичида дажжоллар турли шаклларга кириб, ер юзига тарқалиб 
кетишади. Ерликлар қанча тилда сўзлаш са, улар ҳам шунча тилни 
ўзлаштириб олишади. Кўп ўтмай дажжоллар сони ер шаридаги одамлар 
сонидан ҳам ошиб кетади. Улар нафақат ер усти да, балки ер остида 
ҳам, дарё ва денгизларда ҳам одамларни доим таъқиб қилиб юришади. 
Одам лар дажжоллардан тоғу тошларга ҳам, ўрмону уммонларга 
ҳам, ҳатто осмонга ҳам қочиб қутула олишмайди. Одамлар улар нинг 
мақсадини билолмай хавотирга тушишади. Бироқ энди кеч эди... 
Бир кўзли дажжол ва унинг гумашталари одам лар ақлини ўғирлаб, 
уларнинг руҳини синди риш ва ўзи га тобе қилишни режалаштира-
дилар. Шу йўл билан улар минг йиллар давомида инсоният яратган 
барча бойликларга эга бўлиб, ердаги ҳукмронликни қўлга киритмоқчи 
бўладилар. Бу ғаразли мақ садини амалга ошириш учун бир кўзли 
дажжол лар турли шаклга кириб, одамларни чуқур ўрганишда давом 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
181
этишади. Айниқса, улар ҳамма нарсага ишонувчан ёшларни нишонга 
олишади, улар билан кечаю кундуз бирга бўлишади, кўнгилхушлик 
қилишади. Дажжоллар бир неча йил ичида одам ларни ақлдан оздира 
бошлайди, уларнинг хулқ-атворини ўзгартириб юборади. Одамлар ақли 
ҳар хил бўлганлиги боис, кимдир ақлдан камроқ, кимдир кўпроқ озади. 
Ҳамма гап шундаки, даж жоллар дастлаб ақлли одамлар руҳиятини 
издан чиқаришга интилишади. 
Кўп ўтмай ер юзида даҳшатли воқеалар рўй бера бошлайди. Фар-
зандлар ота-онасидан, ота-оналар фарзандларидан воз кеча бошлайди, 
яъни одамзод бутун меҳрини ўша дажжолга беради. Дажжоллар сони 
жуда кўплиги ва ўта айёрлиги боис, уларга ҳеч ким бас кела олмай 
қолади. Даж жоллар, авваламбор, қудратли давлатларни эгал лаб, 
аҳолисини ақлдан оздиради, уларни ахлоқсиз хатти-ҳаракатларга 
ундайди. Ер юзида ҳай вон сифат одам лар пайдо бўла бошлайди, кўча -
лар да ярим яланғоч юрадиганлар кўпаяди. Бундайлар нинг на қариялар, 
на бетоблар, на бева-бечораларга раҳми келади. Одамларнинг нутқи ва 
талаффузи ҳам ўзгаради, улар инсониятга хос бўлмаган ға лати тилда 
гаплашадиган, ғалати қилиқлар қила диган бўлиб қолишади. Бир кўзли 
дажжоллар бора-бора одамларга ўз она тилида гаплашишни тақиқлаб 
қўйишади. Улар фақат дажжоллар орқа ли сўзлашадиган бўлиб 
қолишади. Вазият шун дай бўладики, фарзандлар ҳатто ота ёки онаси 
билан ҳам дажжол орқали сўзлашади, Улар ўзлари билмаган ҳолда 
дажжол нинг қулига айланиб қолишади. 
Ҳаддидан ошиб бораётган дажжолларга қарши инсоният бир тану 
бир жон бўлиб, салиб урушини эълон қилади. Ҳатто асрлар мобайнида 
бир-бирини кўра олмайдиган давлатлар бирлашиб, бор кучини йилдан-
йилга миллионлаб кўпайиб бораётган дажжол ва унинг гумашталарини 
йўқо тишга сафарбар қилишади. Бироқ кучлар тенг эмас эди. Инсонлар 
қирғинга учрай бошлайди. Дажжоллар эса кўпайишда давом этаверади, 
улар кўпайган сайин янада айёрлашиб боради. Бора-бора дажжоллар 
нафақат одамлар, балки турли ҳайвонлар тилини ҳам ўзлаштириб 
олишади. 
Одамларнинг дажжолларга қарши курашидан уларнинг қаҳри шу 
қадар ошиб кетадики, охир-оқибат улар ёш болаларни ўз ота-оналарига 
қарши гиж-гижлай бошлашади. Бунинг оқибатида бо ла лар ёмон 
йўлларга кириб, ота-оналарига бўй сунмай қўйишади ва дажжоллар 
ёнини ола бош лашади. Одамлар ва дажжоллар орасидаги қирғинработ 
уруш узоқ йиллар давом этади. Ўртада жуда кўп қурбонлар берилади. 
Дажжоллар одамларни қир гани етмагандай, бир-бирининг гўштини 
егувчи одамлар сонини кўпайтиришга ҳаракат қилишади. Бўйи-
басти турли хил даж жоллар, ҳатто ўз уйида неварасини тинчгина 
боқиб ўтирган қарияларни ҳам аяб ўтирмайди. Уларнинг ҳам асабини 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
182
қуритиб, руҳиятини издан чиқаришади. Натижада ақлдан озган 
қариялар невараларига бемеҳр бўлиб қолишади. Ҳатто дажжол 
бағрида жон берувчи қариялар пайдо бўлади. Ёш оналар очликдан 
чирқираётган норасида гўдакларга ҳам қарамай қўйишади. Бемеҳр 
дажжоллар етимхоналарга, мак таб ва боғчаларга ҳам бостириб 
киришади, корхоналарни эгаллаб олишади. Бир кўзли даж жол лар 
эшикдан ҳам, тешикдан ҳам кириб ке лишаверади. Инсоният пайдо 
бўлгандан буён бундай балони кўрмаган эди. Ажабланарлиси шун-
даки, улар ҳайвонларга тегишмас экан. Бироқ ҳар эҳтимолга қарши 
уларни кузатувга олишаркан. Масалан, ўрмондаги ҳайвонларни, 
сувдаги балиқларни, осмону фалакдаги қушларни узоқдан билиб-кўриб 
турадиган дажжоллар пайдо бўларкан. 
Йиллар ўтиб, юртда одамлар билан боғлиқ шар мандали воқеа 
ва ҳодисалар авж олибди. Эркаклар эркаклигини, аёллар аёллигини 
йўқота бошлабди. Инсоният уруғини қуритиш учун айёр дажжоллар 
эндигина тўйи бўлган ёш келин-куёв гўшасига кириб олишаркан. Ёш 
келин-куёв гўшангада бир-бирининг эмас, балки ўша дажжолнинг 
кўзига тикилиб ётаркан. Дажжол тонг отгунча ёшларнинг миясига ёмон 
фикрларни сингдириб, уларни беҳаё қилиқлар қилишга ундаркан. Ўзи 
эса четдан томошабин бўлиб қараб тураркан. 
Охир-оқибат инсоният дажжолларга кучи етмаслигини билиб, 
уларга таслим бўла бошлабди. Иродали одамларнинг ҳам асаблари 
қуриб, руҳияти издан чиқибди. Бир кўзли дажжоллар билан му ро сага 
келишишдан бошқа илож қолмабди. Даж жоллар бу ғалабани бутун ер 
юзида катта байрам қилиб нишонлашибди. Улар ўзларининг ерга туш-
ган даврларига бағишлаб турли хил тадбирлар уюштирибди. Барча 
сарф-ҳаражатларни эса одам лар бўйнига юклашибди. Кечагина уларга 
қарши курашиб юрган одамлар дажжоллар тўйларида елиб-югуриб 
хизмат қилишаркан, уларга иззат-икром кўрсатишаркан, уларнинг 
куч-қудратига ва ақлу заковатига ҳамду санолар ўқишаркан. Севги-
муҳаббат, меҳр-оқибат, дўстлик ва садоқат нималигини билмайдиган 
бу дажжоллар инсоният устидан тўла ғалаба қозониш учун уларни 
ақлдан оздиришнинг янги ва янги усулларини ўйлаб топишдан 
тойишмапти ва дунёни бузишда давом этишаверибди. Ҳатто кўзга 
кўринадиган, бироқ қўл билан ушлаб бўлмайдиган дажжоллар пайдо 
бўла бошлабди. Улар тугмадек тешикдан бемалол чиқиб, катта ҳажмга 
етар ва барча қилғилиқни қилиб, яна ўша тешикка кириб кетар 
эканлар. Бундай дажжолларни на таёқ билан уриб, на ўқ билан отиб 
бўларкан. 
Одамлар устидан тўла ғалаба қозонишса ҳам дажжоллар қабиҳ 
ниятларини амалга оширишда давом этаверибди. Масжидлар, 
черковлар ва бош қа муқаддас жойларни ҳам эгаллаб олишибди. Ва зият 


АСАБ ВА РУҲИЯТ
183
шундай тус олар эканки, одамлар ҳали тили чиқмаган фарзандларини 
ҳам дажжоллар билан дўстлашишга мажбур қилишаркан. Оқибат-
да, чақалоқ аввал ота-онаси билан эмас, балки дажжол билан тил 
топишаркан. Бу вазиятни яхши тушунган дажжол болани ўзи 
тарбиялай бош ларкан. Натижада ҳали боғча ёшига ҳам етмаган 
бола инсоният тилини эмас, балки дажжол тилини ўзлаштириб 
оларкан. Дажжоллар шу йўл билан одамлар жисмини ҳам, руҳини ҳам 
синдиришаркан. 
Бутун дунёни зулмат босибди. Дажжоллар босимига бардош 
бера олмай ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпайибди. Фарзанди 
келажагидан хавфсираб, дажжолни мажақлаб ташлаган муштипар 
онани бўғизлаб ўлдирадиган фарзандлар пайдо бўлибди.
Ушбу даҳшатли ривоятни юрагимни ҳовучлаб эшитаётганимни 
эслайман. Бу ҳолатимни сезган бувам сўзлашда тўхтаб, меҳр билан 
бошимни силаб, энди ухла, ярим тун бўлиб қолди, деганлар. Мен қўрқа-
писа бувамдан “Биз тириклигимизда бу дажжол ерга тушмайдими?” 
деб сўраганман. Бувам жилмайиб: “Сен қўрқма, биз тириклигимизда бу 
дажжол ерга тушмайди”, деганлар. 
Кейин билсам бувам бир оз адашган эканлар. Бир кўзли дажжол 
бувам тириклигида ерга тушмади-ю, бироқ мен тириклигимда 
ерга тушган экан. Улар – компьютер, ноутбук, турли хил планшет 
ва смартфонлар эди. Мен ҳам ушбу мақолани бир кўзли “дажжол” 
ёрдамида тайёрладим...

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish