Зарифбой ибодуллаев асаб ва руҳият илмий-оммабоп рисола



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/188
Sana25.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#273612
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   188
Bog'liq
АСАБ ВА РУҲИЯТ. ИБОДУЛЛАЕВ

ДОКТОР ХАУС ФЕНОМЕНИ
Доктор Хаус иштирокидаги тиббиёт билан боғ лиқ сериални 
ҳаммамиз яхши биламиз. Уни врач лар ҳам, беморлар ҳам қизиқиб 
томоша қили ша ди. Ушбу фильмда эътиборимни тортган битта нарса 
бор. Бу доктор Хауснинг ҳамкасблари билан доимо маслаҳатлашиб 
иш кўришидир. Унинг характери ғалати бўлса-да (умуман олганда 
талантли одамлар бирмунча ғалати бўлишади), ҳамкасблари масла-
ҳатига доимо диққат билан қулоқ солади, ташхис қўйиш билан боғлиқ 
ҳар бир белгини синчиклаб ўрганади. У ҳеч қачон манманликка 
берилмайди. Маълумки, фикрлар тўқнашувидан ҳақиқат туғи лади. 
Доктор Хауснинг ютуғи ҳам ана шуни тушун ганида. 
Маслаҳат – тиббиётда бебаҳо феномен. Ҳам касблари билан масла-
ҳат лашиб ташхис қўйиш ёл ғиз илмга асосланиб қўйилган ташхисдан 
афзал дир. 
Афсуски, биз ташхис қўйишда қуйидаги хато ларга йўл қўямиз: 
беморни аввал палата врачи кўради ва ўз ташхисини қўяди. Унинг 
ташхисини бўлим мудири ўзгартиради... Мен бир-бирининг ташхисини 
маъқуллаган врачларни, афсуски, жу да кам кўраман. Бу жуда ачинарли 


ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
180
ҳол, албатта. Бемор га тўғри ташхис қўйиб, даволашни тезроқ бошлаш 
ўрнига ўзимизни бошқалардан ақллироқ кўрсатишга уринамиз. 
Қайсидир доктор даволаш муолажасини тўғри белгилаган бўлса 
ҳам, биз уни тан олишни хоҳламаймиз. «У ёзган дориларини олманг, 
мана бу дориларни олинг», деб беморнинг бошини қотирамиз. Бемор 
вақтини ва маблағини йўқотгани, соғлиғини тезроқ тиклашга ҳаракат 
қилаётгани билан ишимиз йўқ. 
Профессор даражасига эришгач, ёшларни тан олгимиз келмайди. 
Ўзимиз қўйган ташхисни шо гирд имиз ўзгартирса, уни ёмон кўриб 
қоламиз. Ҳар бир профессор беморга ёлғиз ўзи ташхис қўйишга 
уринмасдан, шогирдларини ушбу жараён га бевосита жалб қилиши 
керак. Бу жараён аслида профессор учун фойдали. Чунки у битта эски 
фикри эвазига бир нечта янги фикрга эга бўлади. Бунинг нимаси ёмон. 
Биз ёшлардан билим ва малакамизни қизғанмаслигимиз керак.

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   188




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish