ТУШГА КИРГАН ФИЗИКА
Инсоният пайдо бўлибдики, тушни талқин қи лишга ҳаракат
қилади. Масалан, Д.И.Менделеев нинг тушида кимёвий унсурларни
даврий жадвалда қандай жойлаштириш кераклиги аён бўлган. Буюк
психоаналитик Зигмунд Фрейд ва унинг сафдош лари Алфред Адлер ва
Карл Густав Юнг туш ҳақида илмий изланишлар олиб боришган, уни
тал қин қилишга ҳаракат қилишган. Туш оддий одамларда ҳам ўнгида
рўй бериши мумкин бўлган сирли воқеаларни аён қилиб қўяди. Шундай
воқеалар менинг ҳаётимда ҳам содир бўлган.
АСАБ ВА РУҲИЯТ
175
1982 йил, август ойи. Тошкент тиббиёт инсти тутига ўқишга кириш
учун ҳужжат топширганман. Эрта си куни физикадан кириш имтиҳони.
Менинг энг қизиққан фаним физика эди. Агар бу дунёда врач лик
касби бўлмаганида, албатта, физик бўлар дим. Туш пайтида ухлаб
қолдим. Тушимга физика дан имтиҳон топшираётган пайтим кирди.
Чап қўлимда саволлар солинган конвертни ушлаб туриб ман. Ўнг
қўлим билан уни очиб, конвертдан қоғоз ни олаяпман ва унда ёзилган
саволларни бирин-кетин ўқияпман: «Ўзгармас ток кучи ва ҳоказо».
Барча саволлар кўз ўнгимда шундоқ намо ён бўлаяпти. Уйғониб кетдим.
Физика китобини излай бошладим. Уни қўйнимга босиб ухлаб қол-
ган эканман. Китобни очиб, тушимга кирган бар ча саволлар ёзилган
жойларга қоғоз қўйиб чиқ дим. Бу саволларга ўзимни синаш учун
жавоб ёза бошладим. Шу пайт отам тарвуз кўтариб кириб келдилар
(ухлаб қолганимда ёнимиздаги кичикроқ бозорга чиқиб кетган
эканлар). Менинг саволлар устида жадал ишлаб ўтирганимни кўриб,
ҳайрон бўлдилар. «Энди имтиҳонга тайёрман деб бемалол айтувдинг-
ку, тинчликми болам», деб сўрадилар. Мен тушимга ушбу саволлар
кирганини айтдим. Уларга жавоб ёзиб, ўзимни синаяпман, дедим. Отам:
«Майли болам, илоҳим тушинг ўнгидан келсин», дедилар. Эртаси куни
физикадан имтиҳон бошланди. Худди тушимдаги воқеа рўй берсин
деб, саволлар солинган конвертни чап қўлим билан ушлаб, ўнг қўлим
билан унинг ичидан қоғозни чиқара бошладим. Ундаги саволлар кетма-
кетлиги, ҳатто вергул ва нуқталари ҳам худди тушимда кўргандек эди,
яъни ҳамма саволлар тўғри тушди.
Шунга ўхшаш ҳолат 1998 йили ҳам рўй берди. Докторлик диссерта-
цияси мавзусини танлашда қий налиб юрувдим. Шундай бир яхши
мавзу танла сам-у, уни менгача ҳеч ким қилмаган бўлса, деб ўй лар дим.
Устозим қандли диабет билан оғриган бе морларда инсультларни ўрган,
деб тавсия бердилар. Бироқ ундан ҳам яхшироқ бошқа мавзу ҳақида
бош қотириб юрардим. Орадан 2–3 ой ўтмай қайси мавзуни танлашим
аниқ бўлди. Тушимда иккита китобни қўлимда ушлаб турибман: бир
қўлимда Сперри ва Спрингернинг «Левый мозг, правый мозг» китоби,
иккинчи қўлимда Е.Д.Хомскаянинг «Нейропсихология» китоби.
Уйғоним кетдим. Дар ров китоблар турган токчадан бу иккала китобни
излай бошладим. Энг қизиғи шундаки, уларнинг иккаласи ҳам бир
жойда турган экан. Хурсанд бўлиб кетдим. Қитир-қитир шовқиндан
хотиним уйғониб кетди. У ёнимга келиб: «Адаси, ярим тунда нима
қилаяпсиз», деб сўради. Мен унга энди менинг докторлик диссертациям
«Бош миянинг чап ва ўнг ярим шари инсультларида нейропсихологик
бузилишларни ўрганиш» бўлади, дедим. Шундай бўлди ҳам. Мен 2002
йили Москвада машҳур нейропсихолог Е.Д.Хомская билан учрашдим ва
ишларимни нейропсихологияга бағишладим.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
176
Do'stlaringiz bilan baham: |