ЗИҚНА БОЙНИНГ КАРОМАТИ
(Ривоят)
Қадим Хоразмда бир зиқна бой ва донғи кетган ҳофиз бўлган экан.
Бой ҳофизнинг қўшиқларини тўйиб эшитгиси келибди. Унинг қўшиқла-
АСАБ ВА РУҲИЯТ
171
рини эшитиш учун одамлар базм уюштириб туришар экан. Бой ҳам
ушбу базмнинг бирига ташриф буюрибди. Базмда донғи кетган ҳофиз
зўр куйлар чалибди ва қўшиқлар куйлабди. Ҳофиз нинг овози шу
қадар ширин ва жозибадор эканки, у куйлаётганда, ҳатто ҳовлидаги
қушлар ҳам сайраш дан тўхтаб қолар экан. Ҳофизга ҳамду санолар,
табриклар ва пуллар ёғилибди. Бир жуфт қўшиқ тугаб, иккинчисига
ўтаётганда зиқна бой ҳофизга кулиб қараб: «Э, балли-е, офарин сенга.
Мен қў шиқ ларингга маҳлиё бўлиб қолдим! Яшавор», деб ёнида ўтирган
извошчига: «Тур ўрнингдан! Ҳалиги аравада олиб келган семиз қўйни
олгин-у, ҳофизнинг аравасига боғлаб қўй», дебди!
Базм авжига чиқибди. Зиқна бойнинг бу каро ма тидан ҳайратга
тушган ҳофиз яна баланд овоз да куйлай бошлабди. Ажойиб ва турфа
хил қў шиқ лар кетма-кет куйланаверибди. Яна бир неча соат лардан
сўнг ҳалиги бой ёнидаги извош чи га: «Сен ўрнингдан тур! Ҳалиги семиз
қўчқор ни ҳам олгин-у, ҳофизнинг аравасига боғла, бо зорга бошқа кун
тушамиз», деб хитоб қи либ ди. Зиқна бойнинг бу сахийлигидан барча
меҳмонлар янада ҳайратланибди. Ҳофиз: «Бу бойни зиқна дейишарди,
туппа-тузук одам экан-ку», деб ўйлабди ва шитоб билан қўшиқ
куйлашда давом этибди. Базм шу даражада авж олибдики, бу ажойиб
овоз дан сеҳрланиб, унга маҳлиё бўлган одамлар ҳеч ўрнидан тургиси
келмас экан. Тонг ҳам ёриша бошлабди.
Ҳофиз: «Энди тонг ёришиб қолди. Ҳаммамиз чарчадик, тарқалишсак
ҳам бўлар», дебди. Ҳамма қатори мазза қилиб қўшиқ эшитаётган бой
ҳеч ўрнидан тургиси келмабди ва яна бир жуфт қўшиқ эшитгиси
келибди. Бой ҳофизнинг чарчаганлигини кўриб, ёнидаги извошчига: «Э,
туре! Нима бўлса бўлар! Пул топилади! Бундай ҳофизнинг қўшиғини
ҳамма вақт эшитиб ўтирибмизми! Бор, ҳовлига чиқиб, анави ҳўкизни
ҳам қўй билан қўчқорнинг ёнига боғлаб қўй», дебди. «Ҳофиз яна бир
жуфт қў шиқ айт, кейин тарқалишсак ҳам майли», деб ди. Ўтирганлар
ҳам бойнинг сахийлигига ҳай рон қолиб, ҳофиздан яна бир жуфт қўшиқ
айтиб беришини илтимос қилишибди. Ҳофиз рози бўлиб ди ва яна
куйлашда давом этибди. Тонг ёришгач, ажойиб қўшиқларни мириқиб
эшитган базм иш ти рок чилари ҳофизга раҳматлар айтиб, унга сов ға лар
бериб, уйларига тарқалишибди. Фақат бой билан ҳофиз ёлғиз қолибди.
Ҳофиз бойга раҳ мат лар айтибди. Сўнгра бой ҳам, ҳофиз ҳам ёрдам-
чилари билан ҳовлига чиқишибди. Ҳофиз араваси томон кўз тикибди,
бироқ бой ваъда қилган катта ҳадяларнинг бирортасини ҳам кўрмабди.
Ҳофиз ҳайрон бўлиб бойдан сўрабди: «Бой ота, ҳалиги совғалар негадир
менинг аравам ёнида йўқ-ку! Нима, ўғирлаб кетишдимикан-а». Зиқна
бой истеҳ золи кулиб: “Эй ҳофиз, сен қўй, қўчқор ва ҳўкиз ҳақидаги
ҳадяларни эшитиб, биз эса сеҳрли ово зингни эшитиб эрта тонггача
илҳомландик. Шунинг ўзи етарли эмасми», деган экан.
ЗАРИФБОЙ ИБОДУЛЛАЕВ
172
Do'stlaringiz bilan baham: |